Педагогик диагностика даражалари ва тамойиллари
Педагогик диагностика турли босқичларда амалга оширилади. Н.К. Голубев
ва Б.П. Битинас педагогик диагностика қилишнинг қуйидаги даражаларини умумий
шаклда таърифлайдилар.
Биринчи босқич - компоненталик диагностика.
Маълумки, ҳар қандай педагогик ҳолат ва педагогик жараѐн кўп сонли
хусусиятлар, белгилар, ўлчамлар билан тавсифланади. Объектнинг алоҳида
компонентларини ажратиб, кейин уларнинг баъзиларини тавсифини олганда,
педагог компоненталик диагностикани амалга оширади. Бироқ компоненталик
диагностика берадиган истиқболлар ҳар доим ҳам тўла амалга ошавермайди ва
паст амалий кўрсаткичларга эга бўлади. Диагностика амалий аҳамиятга эга бўлиши
учун уни давом эттириш лозим.
Иккинчи босқич - тузилмавий диагностика.
Тузилмали диагностика босқичига ўтиш педагогнинг вазифасини
мураккаблаштиради. У педагогик жараѐн алоҳида компонентларининг ҳолатини
аниқлашдан улар орасидаги алоқаларни аниқлашга ўтади. Бошқача айтганда, ушбу
босқичда жараѐннинг тўзилмаси аниқланади, демак, педагогик жараѐн алоҳида
компонентлари орасидаги боғлиқликнинг турли даражаларини аниқлаш учун
тахминларни илгари суриш имконияти пайдо бўлади. Гуруҳдаш ўрнига таҳлил
усуллари келиб чиқади, улар объектнинг алоҳида томонларини шакллантириш
учун танланган шароитларнинг тўғрилиги ва натижавийлиги орасидаги
боғлиқликнинг мавжудлигини тасдиқлаш ѐки инкор қилишга имкон беради.
Диагностиканинг бу босқичида ўлчамлар сони қисқаради (асос қилиб олинган
баъзи ўлчамлар чиқариб ташланади, бошқалари умумлаштирилади). Демак,
натижалар амалда қўлланилишига якин бўлади. Шунга қарамай, фақат кейинги
босқичда диагностика тугалланганлик кўринишига эга бўлади.
Учинчи босқич - тизимли диагностика.
Бу диагностика тури педагогик жараѐн алоҳида тарафларининг вазифасини
бугун тизимли ҳолат ҳамда ушбу жараѐнни ривожлантириш вазифаси сифатида
аниқлашга имкон беради. Ушбу босқичда нафақат алоҳида компонентлар
орасидаги алоқаларнинг тўла кўриниши намоѐн бўлади, балки турли педагогик
тизимости ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш вазифаси ҳам қўйилади. Кўп
вақтлар
мобайнидаги
кузатиш
танланма
тадқиқотларининг
ўзини
мужассамлаштирадиган педагогик диагностика қўйилган мақсаддан тортиб якуний
натижага эришишгача бўлган педагогик вазиятлар занжири қай даражада
ривожланишини кузатишга имкон беради. Тизимли даражасида диагностика
тугатилади.
Шуни таъкидлаш керакки, педагогик диагностика барча босқичларда
чекланган мақсадларга эришишга етарли бўлган маълум бир вазифани бажаради.
Босқич тури педагог қандай натижаларга эришмоқчи эканлигига боғлиқ. Турли
вазифалар педагогик фаолиятнинг турли босқичларини назарда тутади.
Педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари.
Умуман олганда, педагогик диагностика тамойилларини қуйидагича
таърифлаш мумкин.
Бутунлик тамойили. Педагогик диагностиканинг ушбу тамойилига риоя
қилишда объектни маълум ўзаро боғлиқ компонентлардан ташкил топган бутун
бир тизим сифатида кўриш лозим, чунки бундай ѐндашув объектнинг амал қилиш
механизмига киришга, унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир алоқаларининг
кўринишини тўзишга, уни тугалланган бир нарса сифатида кўришга имкон беради.
Бош занжир (бўғин) тамойили. Педагогик жараѐн ва уни бошқариш шу
қадар кўп қиррали ва мураккабки, уларнинг ҳар бир тарафини ѐки алоқаларини
диагностика қилиш мумкин эмас. Қабул қилиш, педагогик далилларни ѐзиб олиш
ўзининг аҳамияти ва ҳаққонийлиги бўйича кўп сонли хулосаларга олиб келади.
Маълумки, педагогик жараѐнга кўпгина, баъзан тасодифий омиллар ҳам
таъсир қилади. Шу сабабли ўрганилаѐтган обьектнинг амал қилишига таъсир
қилаѐтган асосий занжир(бўғин)ни ажратиб олиш зарур. Бу ҳол жараѐнни
бошқариш бўйича чораларни ишлаб чиқишга ва бошқа аҳамиятсиз ва тасодифий
омилларнинг таъсирини камайтиришга имкон беради. Бироқ диагностика қилиш
дастурини тўзишда диагностик жараѐн вақтида бош занжир қўйилган
вазифаларнинг ечилишига қараб ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур.
Ҳаққонийлик тамойили. Ушбу умуммиллий тамойил бутун диагностик
жараѐннинг ўзгартирилиши билан боғлиқ. Хусусиятларни ўрганиб, ички ва ташқи
алоқаларни таҳлил қила туриб, педагог мавжуд далилларни тушунтиришга,
педагогик хулосалар чиқаришга, маълумотларга ўз муносабатини шакллантиришга
ҳаракат қилади.
Педагогик жараѐнда бир қанча субъектив маълумот мавжуд бўлганлиги
сабабли ушбу тамойилга риоя қилиш муҳимдир.
Шунинг учун педагог ўзига нисбатан ўта талабчан бўлиши, ҳолатларни
баҳолашда, фикрларини ифодалашда илмий ѐндашувни қўллаши, уларни ҳар
томонлама текшириши керак.
Детерменизм тамойили. Бу тамойил педагогик ҳолатларнинг сабаб-
шартларини, улар орасидаги алоқалар ва боғлиқликларнинг турли қонуниятларини
таъкидлайди.
Педагогик ҳолат баъзида бошқа аниқ ҳолатларнинг таъсири натижаси
сифатида пайдо бўлишини тан олиш керак. Эҳтимол, сабаб ва оқибат орасидаги
алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир. Шунинг учун ушбу
алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда сабабларни аниқлаш учун
асос бўлиб хизмат қилади.
Таҳлил ва синтез тамойили. Педагогик диагностика объекта бир қатор
омиллардан ташкил топганлиги сабабли унинг негизигача дарҳол етиб бориши
мушкул. Бунинг учун таҳлил ўрганилаѐтган объектнинг ҳаѐлан тақсимланиб
кетиши сифатида қўлланилади. Таҳлил ѐрдамида диагностика қилинаѐтган объект
қандай мустақил элементлардан тўзилганлиги, қандай алоқалар, муносабатлар
билан тавсифланиши аниқланади. Бу ҳаракатлар турли тавсифлар, белгилар,
хусусиятларни аниқлашга қаратилган. Тақсимланиш натижасида тузилмавий
бирликлар, алоқалар, ўзаро таъсирлар, ўзгаришлар мақсадли ўрганилаѐтган
предметга айланиб қолади.
Таҳлил объектнинг ажратилган қисмларини ҳаѐлан ягона бир жисмга
бирлаштиришга йўналтирилган синтез билан боғлиқ бўлиши сабабли, таҳлил ва
синтез диагностик жараѐнда бир-бири билан уйғунлашади.
Педагогик диагностика тамойиллари тизимининг чегаралари, бизнингча,
қуйидагича: таъкидлаш лозимки, мазкур тамойиллар педагогик диагностиканинг
барча босқич(даража)ларида қўлланилади, лекин педагог томонидан қўллаш
коэффициента турлича. У ѐки бу тамойилнинг қўлланиш хусусияти ва улуши ҳар
бир ҳолатда мақсади, хажми ва диагностиканинг тегишли босқичи билан
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |