Диагностик ёндашув таълим


Машғулот учун зарурий услубий тавсиялар ва ўқув дидактик



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Машғулот учун зарурий услубий тавсиялар ва ўқув дидактик
тарқатма материаллар 
1. Билиш фаолияти ва жараѐнлари сўзларини эшитганингизда 
фикрингизга қандай сўзлар иборалар келади (Ақлий ҳужум).
2. Хотирани ривожлантириш имкониятлари ҳақидаги фикрлар 
мунозараси 3х4 педагогик технология асосида ташкил этиш учун гуруҳ 4та 
кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ учун бир варақ қоғоз олиниб, 
унинг юқори қисмига хотирани ривожлантириш имкониятлари ҳақидаги 3 
тадан гуруҳ фикрини ѐзишини ҳамда, бу фикрлар ѐзилган қоғозни (соат 
стрелкаси йўналиши бўйича) кейинги гуруҳларга узатиш таклиф этилади. 
Кейинги гуруҳ эса яна бу ҳақда учта фикр билан тўлдириши ва кейинги 
гуруҳга узатиши лозим. Шу тарзда давом этиб, ҳар бир қоғозда 12 тадан 
фикрлар мужассам бўлгач, гуруҳлар бу фикрларни таҳлил этиб, гуруҳнинг 
бир умумлаштирилган фикрини билдиришлари талаб этилади. 


3. Шахс хотираси хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли 
ассоциациялар методи орқали ўрганиш учун методика.  
Пиктограмма методи. 
Бевосита эсда олиб қолиш хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли 
ассоциациялар методи орқали ҳам ўрганиш мумкин. Пиктограмма 
экспериментал-психологик тадқиқот усули сифатида биринчи марта 
Л.В.Занков (1935) томонидан қўлланган. Синалувчи аниқ сўзни расмдаги 
тасвир орқали эслаб қолиши керак. Синалувчи сўз ва тасвир ўртасидаги 
алоқани ўйлаб топиши керак, бу эса кейинчалик сўзни қайта эсга туширишга 
ѐрдам беради.
Расм ва сўз ўртасидаги ассоциатив алоқани шакллантириш жараѐнида 
инсон шундай мазмунли алоқаларни танлайдики, унинг фикрича, бу расмлар 
сўзни эслаб қолиш учун яроқли бўлади (А.Р.Лурия, 1967). Шунинг учун ҳам 
бу методика орқали тадқиқот ўтказиш фақатгина ассоциатив, бевосита 
хотира хусусиятларгина эмас, фикрлаш фаолияти характери, тушунчали 
тафаккурнинг ривожланиши даражаси ҳақида ҳам билиш имконини беради 
(С.В.Лонгинова, С.Я.Рубейнштейн, 1972, Б.Г.Херсонский, 1988).
Методиканинг мазмуни шундан иборатки, синалувчи аниқ бир сўзни, 
тушунчани эслаб қолиб, ўзи мустақил расм схема чизади. Бу чизилган расм 
ѐки схема кейинчалик сўзни-тушунчани эсга туширишга ѐрдам бериши 
керак. Алоҳида ҳарф тавсия этилмайди. Тажриба ўтказиш учун олдиндан 
тайѐрланган қоғоз варағи ва қалам керак бўлади. Кейинчалик синалувчини 
қуйидаги сўзларни эшитиш ва эсда олиб қолишга ва топшириқларни 
бажаришга таклиф қилинади. «Мен сизга сўзларни айтаман, сиз бўлсангиз 
уларни яхшироқ эслаб қолиш учун кичикроқ расм чизиб олинг. Расм чизиш 
тезлиги ва расмнинг сифати сизни хавотирлантирмасин. Асосийси, сиз кейин 
расмга қараб туриб, эслаб қолиш учун сўзлар берилганлигини айтсангиз 
бўлди. Сўзлар ѐки бирикмалар қуйидагилар бўлиши мумкин.
Ватан 
Учиш 
Тоғ 
Вақт 


Тараққиѐт 
Роҳат 
Қўрқинч 
Ўрмон 
Қувват 
Касаллик 
Қувонч 
Дарахт 
Бахт 
Ўқиш 
Йиртқич 
Йўл 
Эътиқод 
Актѐр 
Инсоният 
Миш-миш 
4. Сенсамотор таьсирланиш ва диққатни ўрганиш учун методикалар. 
Сеген доскаси методикаси. Кос кубиклари методикаси. Линк куби. Мейли 
тести ѐрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш. Кўриб эсда олиб 
қолинган нарсани қайта тиклаш. Кичик гуруҳларда ишлаш учун гуруҳ 4 та 
кичик гуруҳга бўлинади ва уларга қуйидаги тарқатма материаллар берилиб, 
ушбу масалалар бўйича тақдимотлар тайѐрлаш топширилади. Тақдимот 
тайѐрлаш учун 20 дақиқа ва ҳар бир гуруҳ тақдимоти учун 4 дақиқадан, 
тақдимотлар муҳокамаси учун 4 дақиқа ажратилади.
1-гуруҳ учун тарқатма материал.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish