Сенсомотор таъсирланиш ва диққатни ўрганиш учун методикалар.
Турли ѐш давридаги болалар гуруҳини текширишда психодиагностика
методикалари ўз хусусиятларига эга. Масалан: чақалоқлик давридаги
болаларни текширишда сенсамотор ҳаракатларни ўрганишга мўлжалланган
методлар қўлланилади. 3 ѐшдан 6 ѐшгача бўлган болаларни текширишда
содда ҳаракатларни ѐки оғзаки қўлланмаларни бажаришга қаратилган
топшириқлар берилади. Қалам, қоғоз, пластилин ва бошқа ўқув воситалари
қўлланиладиган топшириқлар бола катта бўлган сайин қийинлаштириб
борилади.
Болаларни психологик текширувда чет ва собиқ совет психологлари
фойдаланган анънавий методикаларни кўриб чиқамиз.
Инсоннинг сенсамотор соҳаси асосий нерв жараѐнлари ҳаракатчанлиги
типини, ихтиѐрий диққат даражасини, ишга қобилиятлик суръатини
характерлайди. Маълумки, бола ҳаѐтининг дастлабки йилларида жисмоний
ва руҳий сифатларининг ривожланишда сенсамотор фаоллик бош мия
фаолиятида шартли рефлектор алоқаларининг мустаҳкамланишига имкон
беради (Я.П.Фрумкин, С.М.Ливишин,1979). Улар шу билан бирга
темперамент, ирода, ҳиссиѐт хусусиятларининг ҳамда билиш психик
жараѐнларининг ривожланишига имкон беради (Э.А.Голубева, 1980.
Э.Б.Аюрова, 1986).
Масалан, 1-2 ѐшли болалар сенсамотор соҳасини текширишда
анъанавий методлардан фойдаланиб, у ѐки бу ҳаракат малакаларининг
қандай шаклланганлигига, улар маълум ѐш давридаги ўртача кўрсаткичга
қанчалик мослигига эътибор берилади. Кўпинча бу тадқиқотлар болалар
мотор ҳаракати ривожланишидаги кечикиш мавжудлиги кейинчалик
боланинг барча психик тараққиѐтида кечикиш содир бўлишининг объектив
замини сифатида қаралиши керак. Шу билан бирга, эрта юрган бола ўз
тенгдошларини барча томондан қолдириб кетади, деб фараз қилиш ҳам
хатодир. Бола ҳаѐтининг биринчи икки йилидаги умумий жисмоний
тараққиѐт
боланинг
кейинги
ақлий
тараққиѐтини
белгиламайди
(Р.Н.Мюссен,1987).
Боланинг сенсамотор соҳада ривожланиш даражаси ҳақида унинг
атрофидаги турли предметлар, жумладан, ўйинчоқлар билан ҳаракат қилиш
хусусиятлари дарак бериб туради. Ўйинчоқдан диагностик қурол сифатида
фойдаланиш унинг теварак-атрофидаги ходисаларни билишга интилиши ва
фаоллик
даражаси
ҳамда
предметлардан
фойдаланишда
амалий
кўникмаларнинг мавжудлигини аниқлаб беради.
Каттароқ болаларни текширишда конкрет психологик методикалардан
фойдаланиш мумкин. Чунки худди шу даврдан бошлаб, сўзли
топшириқларни бажариш бўйича йўл-йўриқларни тушуна бошлайди, унда
зарур шахсий сифатлар шаклланган бўлади, билишга қизиқиш ривожланган
бўлади, у катталар билан бирга экспериментал психологик тадқиқотларда
нисбатан узоқроқ иштирок этиш ҳолатида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |