Диагностик ёндашув таълим



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Линк куби. 
Бу методика диққат барқарорлигини, зийраклигини, ҳиссий реакцияни 
аниқлашга имкон беради. Тажриба ўтказиш учун 3х3см, катталикда бир хил 
27 кичик кубчалардан иборат куб керак. Кичик кубчаларнинг томонлари 3 
хил (қизил, яшил, сариқ) рангларга бўялган бўлади, улардан ташқи 
томонидан бир хил рангдаги катта кубик ясаш мумкин бўлсин.
Болага бир хил рангли куб кўрсатилади (масалан қизил), сўнгра бузиб 
ташлаб, худди шундайини яна қуриш кераклиги айтилади. Экспериментатор 
қўшимча равишда болага, агар у қизил томонини ичкарида қолдирса, унда 
қизил ранг ташқари томонда етишмаслиги айтилади. Топшириқни бажариш 
вақтида синалувчининг зийраклигига, тез бажаришига, ҳиссиѐтига аҳамият 
берилади.
3- гуруҳ учун тарқатма материал.
Мейли тести ёрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш. 
Р.Мейли тести 1961 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 7-14 ѐшли болалар 
ва катталарнинг кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганишда қўлланилади. 
Тадқиқот икки босқичдан иборат:
Биринчи босқичда расмда тасвирланган предметларни хотирада олиб 
қолиш хотираси ўрганилади.
Иккинчи босқичда тадқиқотчи ўқиб берган сўзларни, предметларини 
эшитиб эсда олиб қолиш қобилияти ўрганилади. Бу тадқиқотлар бир кунда 
ўтказилмайди. Хотиранинг ўрганилаѐтган Мейли тести учун қўзғалувчи 
материал – жадвал.
Тадқиқот босқичлари 
Расмларнинг
1 серияси 
Расмларнинг 
2-серияси 
Сўзларнинг
1 қатори 
Сўзларнинг
2 қатори 
Нухат 
Чиғаноқ 
Картон 
Жадвал
Эшак 
Кроват 
Вагон 
Ҳафта 
Калит 
Труба 
Деҳқон 
Сўм 


Арава 
Нок 
Пианино 
Қарға
Қўнғироқча Супурги
Ботинка 
Ёруғлик 
ва ҳакозо ҳаммаси бўлиб 6-та сўзлар тўплами мавжуд.
Тажриба ўтказиш учун турли предметлар тасвирланган 60 та расм икки 
серияда ва 60 та сўзлар тўплами – 2 қаторда керак бўлади.
Кўриш хотираси ўрганилаѐтганда қўйидаги қўлланма берилади: «Ҳозир 
мен сизга турли предметлар тасвирланган расмларни кўрсатаман, сиз 
уларнинг номини исталган тартибда айтасиз. «Расмларнинг ҳар бири 2 сония 
кўрсатилади, 10 сония танаффусдан кейин синалувчи предметларни ҳам, 
расмда йўқ бўлган қўшиб қўйилган предметларнинг номини ѐзиб боради. 
Расмларнинг 2-серияси бошқа куни, сўзлар қатори бўйича тажрибалар ҳам 
бошқа кунлар ўтказилади. Синалувчига қуйидаги қўлланма берилади: «Мен 
ҳозир сизга сўзлар қаторини ўқиб бераман, сиз бўлса эшитиб бўлганингиздан 
сўнг, уларни исталган тартибда менга айтиб берасиз». Тадқиқотчи тадқиқот 
қаторига синалувчи айтган барча сўзларни такрорланганларини ҳам, йўқ 
сўзларни қўшиб қўйганларни ҳам ѐзиб боради. Олинган натижалар 
фоизларда миқдорий ўлчаш орқали қилиниши мумкин.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish