Диагностик ёндашув таълим


Замонавий дарслик қуйидаги асосий функсияларни бажариши



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Замонавий дарслик қуйидаги асосий функсияларни бажариши 
керак: 
1. Ахборотни узатиш функсияси. Бу функция талаба муайян фан 
бўйича эгаллаши мажбурий бўлган билим ва кўникмалар мазмунини қамраб 
олинишини таъминлайди. 
2. Мувофиқлаштирувчи функция. Дарсликнинг бу функцияси ўқув 
материалини лойиҳалаш жараѐнида бошқа ўқув манбаларида келтирилган 
материалларни ўрганиш, улар орасидаги узвийликни таъминлаш, талабаларга 
ахборот оқимини тез ўзлаштириш ва олган билимларни чуқурлаштириш 
ҳамда амалий фаолият жараѐнида қўллаш йўлларини топишни қамраб олади. 
3. Тизимловчи функсия. Ўқув фани мазмунини тизимланган шаклда 
қатъий кетма-кетликда оддийдан мураккабга қараб баѐн қилинишини 
таъминлайди. Дарсликнинг ушбу функцияси, биринчидан, ўқув материали 
касбий фаолиятга боғлиқ бўлган асосий назарий билим, амалий кўникма ва 
малакаларни ўзида қамраб олиши; иккинчидан, дарсликда биронир 
фаолиятни бажариш кетма-кетлигининг таъминланиши; учинчидан
дарсликда алоҳида ҳаракатлар ва жараѐнларни бажаришга талабаларнинг 
индивидуал эҳтиѐжларига йўналтирилган амалий топшириқлар берилиши; 
тўртинчидан, ўқув материаллари ўзида репродуктив фаолият усулларини ва 
унга мос ҳолда продуктив жиҳатларни ўзида қамроб олиши; бешинчидан, 
тушунчалар ва терминлар аниқ бир тартибда сақланишини таъминлаши 
керак. 
4. Мутахассисликка 
йўналтирилганлик функсияси. Дарсликнинг 


мазмуни талабанинг мутахассислик бўйича ишлаб чиқариш ва меънат 
жараѐнлари, обектлари, техника ва технологиялари тўғрисидаги асосий 
фундаментал тушунча ва билимга эга бўлишини таъминлаши ҳамда 
келажакда уларга таяниб янги маълумотларни мустақил таҳлил қилиш ва 
ўзлаштириш кўникмаларини шакллантиришга қаратилиши керак. 
5. Дидактик функсияси. Талабаларнинг қобилияти ва эҳтиѐжига мос 
равишда ўқув материалларини мустақил ўзлаштиришга ҳамда асосий 
мазмунини ажратиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалаш 
кўникмаларини шакллантириш учун хизмат қилади. 
6. Ўзлаштирган билимларни мустаҳкамлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш 
функсияси.
7. Мустақил билим олишга қизиқтириш ва ижодкорликка ундовчи 
функсияси. Ушбу функсия талабаларга мустақил тарзда таълим олишга 
бўлган иштиѐқ, эътиѐж ва заруриятни уйғотиши, қизиқтириши, 
етишмайдиган билимларни мустақил тарзда тўлдиришга ѐрдам беришга 
йўналтирилган. 
8.Ривожлантирувчи — тарбияловчи функсия. Ушбу функсия ўқув 
материаллари асосида шахснинг ватани ва халқига эътиқоди, маънавий-
инсоний хислатлар: ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби ижобий 
хислатларнинг фаол шаклланишига кўмак беришдан иборат.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish