Диагностик ёндашув таълим



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Электрон почта - бу ахборот алмашиш хизматини кўрсатиш 
воситасидир. Ундан фойдаланувчи ҳар қандай ўқув муассасаси ва ҳаттоки ўз 
уйида терминал орқали керакии манзилни кўрсатган ҳолда ахборот жўнатиш 
мумкин ѐки қабул қилиб олиш мумкин. Бунинг учун ахборот компютерда 
юборилади, у ерда эса тегишли манзилнинг электрон қутисига файл 
жўнатилади. 
Электрон форумлар бу Интернет тармоғи ва электрон почталардан 
фойдаланиб ўтказиладиган семинарлардир. Семинарнинг модеризатори 
иштирокчиларга 
материалларни 
беради. 
Унинг 
мазмун-моҳиятини 
тушунтиради, сўнг савол беради ѐки мавзу мазмунини муҳокама этади. 
Семинар иштирокчиларини материал билан таништиради, саволларга жавоб 
беради, ўз хулосаларини чиқаради. Ҳар бир иштирокчи муҳокамада иштирок 
этади. Муҳокама натижалари асосида хулосалар чиқарилади. Хулосалар 
асосида семинар қатнашчиси тўғри, якуний жавобни олади. Бу эса олган 
билимларни мустаҳкамлашга таъсир этади.
Электрон шаклидаги ўқув-услубий материаллар – булар электрон 
дарслик, электрон ўқув қўлланмалари, электрон кутубхоналар, мос (CД, 
Флаш ва ҳ.к.) сиғимдаги аудиовизуал материаллар, интерактив ўқув 
курслари, компютерда ҳисоблаш тажрибасини ўтказиш учун лаборатория 
вазифалари, тест синовларини ўтказиш бўйича тизимлар. 
 
Ўқитувчиларни ўқув дастурлари ва дарсликлардан ижодий
фойдаланишга йўллаш 
Ўқитувчи - бу таълим олувчиларни ҳаѐтга, онгли меҳнатга тайѐрлаш 
учун халқ олдида, давлат олдида, жамият олдида жавоб бера оладиган, 
ѐшларга таълим-тарбия бериш учун махсус тайѐргарликка эга бўлган ва 
педагогик фаолият билан касбий жиҳатдан шуғулланувчи шахсдир. 


Ўқитувчи ва ўқувчининг дастурли фаолияти - бу ўқув жараѐнида 
аҳамияциз ҳаракатларни йўқотиш, самарали ўзаро алоқани таoминлаш ва 
режалаштирилган натижаларга ўз вақтида эришиш жараѐнидан иборатдир. 
Бунда ўқитувчи технолог-назоратчи сифатида қатнашади. Ушбу жараѐнда 
таълим мақсадини аниқ ифодалаб олиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ўқитувчилар ўз касбий фаолиятини олиб боришдаги ўқув дастурлари 
ва дарсликлардан фойдаланишда доимо уларда қуйидаги саволларга 
жавоблар бўлиши керак: 
1. Таълим олувчилар қандай консепсия (қараш)ни талқин қилиши ва 
унга амал қилиши керак? 
2. Консепция билан танишиш учун таълим олувчилар қандай фаолиятни 
амалга ошириши керак? 
3. Таълим олувчилар нималарни кузатишлари ва ѐзиб боришлари керак? 
4. Таълим олувчиларга қандай кўрсатмалар бериш керак? 
5. Таълим олувчилар ахборот ѐки кашфиѐтларнинг қандай турлари 
тўғрисида фикр юритишлари керак? 
6. Уларнинг «кашфиѐтлари»ни умумлаштириш учун мен таълим 
олувчиларга қандай ѐрдам бера оламан? 
7. Мен таълим олувчиларни қандай бошқаришим ва ҳатто, уларнинг 
тушунишлари етарлича бўлмасада, улар аниқлаши мумкин бўлган 
нарсаларни уларга етказишдан ўзимни тўхтатиб туришим мумкин. Улар 
консепцияни тўғри шакллантириш (ифодалаш)лари учун улардаги мавжуд 
ахборотдан фойдаланишда Мен уларга қандай ѐрдам бера оламан? 
8. Агар таълим олувчилар «нима учун ана шу консепция муҳим бўлиб 
ҳисобланади?» деб мендан сўрашса, мен таълим олувчиларга қандай 
жавобларни келтиришим мумкин? 
9. Таълим олувчилар ушбу консепсияга дахлдор бўлган аввалги 
тажрибаларга эгадир! Мен ушбу консепсияни таълим олувчиларнинг 
интеллектуал салоҳияти ва тажрибаси билан қандай боғлай оламан? 
10. 
Ушбу консепсия таълим олувчиларга муайян фандан ўзлари учун 


фойдани кўришда ѐрдам беришига қандай мисоллар бор? Фан, техника-
технология ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини тушунишда ѐрдам 
беришигачи? Фан тарихи ва моҳиятига оид ахборот олиш учун уларга ѐрдам 
беришигачи? 
Замонавий дарсликка муаммоли вазиятларни юзага келтирувчи 
саволлар, масалалар ва топшириқларни киритиш орқали талабаларда зарурий 
билимни мустақил излаш ва топишга эътиѐж ҳамда қизиқиш уйғотиш лозим. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish