13
ахборотни тез ва турли йўллар билан ўзлаштиришни, индуктив фикр
юритишнинг ижодий натижа беришида ҳам креативликда муҳим ўрин
эгаллашини таъкидлаган.
Унинг фикрича, ижодий ечимлар – масала ечимини
излаб бош қотирган пайтда эмас, балки релаксация жараёнида, яъни ўзини
бўш қўйган лаҳзаларида, эътиборсизликда келади. Шу билан бирга, янги
ғоялар пайдо бўлиши, ижодий ютуқларга эришишда креативлик катта
аҳамият касб этишини олим аниқлаган.
Хорижда креативликни илмий тадқиқи икки йўналишда олиб борилади.
Биринчи йўналишда - креативлик интеллект билан боғлиқлигига бағишланиб,
билим олиш жараёнининг креативликни оширишга бўлган таъсирини тадқиқ
этади. Изланишнинг иккинчи йўналиши - шахс ва унинг ўзига хос психологик
хусусиятлари креативликкка даҳлдорлигини қамраб олади.
Унда инсоннинг
шахсий ва мақсадга интилувчанлик жиҳатларига эътибор қилинади.
Олимлар креативликка хос бўлган қуйидаги хусусиятларни тадқиқ этишади:
•
тезкор фикрлаш(қисқа муддатда янги ғоялар пайдо бўлиши)
•
фикрлашнинг мослашувчанлиги (битта ғоядан бошқасига ўта олиш
қобилияти)
•
оригиналлик (ҳамма қабул қилган қарашлардан фарқ қилувчи
ғояларни топиш қобилияти)
•
қизиқувчанлик (атрофдаги муаммоларни ҳис қилиш)
•
гипотезалар ишлаб чиқиш қобилияти,
•
фантазия қила олиш(мақсадни мантиқий кўзлаган ҳолда, ҳаётий
реалликдан чиқиб кета олиш)
13
Ж.Гилфорд юқоридаги хусусиятларни «дивергент фикрлаш»
14
номи
билан умумлаштиради. Бу хусусиятлар муаммо энди кўринаётган, уни ечиш
йўли тўлиқ аниқланмаган, аввалдан белгиланмаган ҳолда намоён бўлади.
«Конвергент фикрлаш»да эса аксинча, муаммо ечими анъанавий ва аниқ
13
https://habr.com/ru/post/506620/
14
https://habr.com/ru/post/506620/
14
белгиланган йўналишда олиб борилади
15
. Н.Марш, Ф.Верной, С.Берт каби
бир нечта олимлар креативликни интеллектнинг
хусусиятларидан бири
сифатида тадқиқ этишади. Уларнинг тадқиқоти креативлик аввалги ҳаётий
тажриба, билим ва кўникмаларга, атроф муҳитга боғлиқдир.
5- расм. Мавзу доирасидаги расм
Олим Оглетри ҳамда В. Юлакилар Англия, Шотландия ва Германиядаги
1165 нафар мактаб ўқувчилари орасида тадқиқот ўтказишган. Тадқиқотларига
кўра, креативлик ижтимоий - иқтисодий хусусиятларга боғлиқ экан. Олиб
борилган изланишларда юқори табақага мансуб, яхши таълим олган
ўқувчилар, ўрта ва паст ижтимоий қатламдаги
тенгдошларга нисбатан
креативлик тестларидан баландроқ баллар олишган.
16
Д. Гуднау мактабгача
таълим муассаларида олиб борган тадқиқотларида болаларни буюмлардан
фаолроқ фойдаланиши орқали нарсаларни ностандарт усулларда ишлатишга
олиб келишини аниқлаган. Атроф муҳитни ахборотлаштириш орқали олим
болаларнинг дивергент фикрлаш кўрсаткичини оширган.
Демак, атроф муҳитга таъсир қилиш орқали
креативликни
ривожлантириш, шакллантириш мумкин экан. Бунинг учун муҳит
ахборотлашган, эркинлик таъминланган бўлиши лозим. Тадқиқотчилар
Ф.Хеддон ҳамда Г.Литтонлар
17
ностандарт шаклда таълим берилувчи
масканларда ўқувчиларнинг креативлик бўйича қобилияти
анъанавий
мактаблардаги тенгдошларига нисбатан юқори бўлишини аниқлашган. Шу
15
https://psychology.academic.ru
16
https://cyberleninka.ru/article/n/kreativnoe-myshlenie-osnovnye-napravleniya-issledovaniya
17
https://www.elibrary.ru/
15
билан бирга креативлик ривожланиши - жамиятдаги маданият, урф - одат ва
қадриятларнинг ўзига хослигига ҳам боғлиқ экан. Масалан, АҚШда
ижодкорлик қадрланиб, мактабларда махсус таълим бериш усулларидан
фойдаланиб, болаларнинг креатив фикрлашини оширишга интилишади.
Хулоса қиладиган бўлсак, креатив фикрлайдиганлар ҳаётда ўз ўрнини
топишга, имкониятларини ишга солишга, номаълум бўлган
фаолият
турларида ўзини синаб кўришга интилади. Креатив фикрлаш қобилияти ҳавф-
хатардан қўрқмай, имкониятлари чегарасини билишга асосланади. Ҳар
қандай қобилият каби креативликни ривожлантириш ёки аксинча, ўз устида
ишламай қўйилса, уни йўқотиб қўйиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: