1 -БОБ КРЕАТИВ ФИКРЛАШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
1.1.
Креативлик нима ?
Режа
1.
Креатив атамаси ҳақида тушунча
2.
Креативликни шакллантириш усуллари
3.
Креатив фикрлашни ўзлаштирадиган даври
1-
расм. Мавзу доирасидаги расм.
Креативлик сўзининг маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, “Create” -
яратишни англатиб, бошқача қилиб айтганда, creative – яратувчи, ижодкор
маъноларини беради.
5
Инглиз тилидан олинган бу сўзнинг негизи асли лотин
тилидаги ижод қилиш маъносидаги creare сўзидир. Лотин тилидаги бу сўз
crecere-пайдо бўлиш сўзи билан боғлиқдир
6
.
Креативлик бу – ноодатий фикр юритиш, янги ғояларни ўйлаб
топишдир. Креативлик - янгиликни ихтиро қилиш, анъанавийликдан воз
кечиб, одатий фикр юритишдан «ташқарига чиқиш»ликни билдиради.
7
5
http://www.xapaktep.net/virtues/science/creativeness/desc.php
6
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного решения
любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 23
7
https://brainapps.ru/blog/2016/01/chto-takoe-kreativnoe-myshlenie/
8
Креатив фикр юрита оладиганлар муаммони одатий йўлдан бошқа тизимда
ечиб, уни янгича ҳал қила оладилар. Креативлик , яъни ижодкорлик тарихи
миллион йилларни ўз ичига олади. Унинг жараёни ўзгармаган. Цивилизация
натижасида креативликнинг намоён бўлиш, ижодкорларнинг фойдаланиш
воситалари бошқа бўлган, холос.
Психологияда “креативлик” тушунчаси одатийликдан воз кечиб,
янгилик ярата олишлик, муаммони ноодатий йўлда ечиш, оригинал фикр
юритиш, стереотиплардан воз кечиш, ноодатий таҳлил ва синтезни амалга
ошириш, тўғри қарорни ягона ечимини ҳис қилиш каби маъноларни
билдиради.
8
2- расм. Мавзу доирасидаги расм
Олимлар томонидан ўтказилган синовлар креатив фикр юритиш
қобилиятларини шакллантиришнинг бир неча йўналишларини кўрсатишади.
Булар асосан:
атроф муҳит (оила, ота-онаси, тенгдошлар )
шахсий (психологик ўзига хослик),
иқтидорлиликдир.
Таҳлил қиладиган бўлсак, болалар ўз оиласида, тенгқурлари даврасида
креатив фикрлашни ўрганишлари мумкин экан.
8
https://wikigrowth.ru/razvitie/kreativnoe-myishlenie
9
3- расм. Мавзу доирасидаги расм
Яъни, асосан тақлидга асосланган хатти –ҳаракатлар шаклланаётган
болалик даврида креатив фикрлаш олам ҳақидаги илк таасуротлар билан бирга
сингиши мумкин. Бу ҳолда болалар креатив фикрлайдиган инсон бўлиб вояга
етадилар. Шу билан бирга, агар тенгдошлари ёки синфдошлари, синфдаги
муҳит ҳам ана шундай бўлса, креатив фикрлашлик тарбия билан сингади. Яна
бир муҳим жиҳат - ҳар бир инсоннинг шахсий, яъни психолоик ўзига хослиги
ҳам креатив фикрлашга мойил бўлиши мумкин. Бунда одатий нарсаларга
ўзгача назар билан қарай оладиган, вазиятларга янгича баҳо бера оладиган
инсонларда креатив фикрлаш характери, табиатининг ўзига хослиги бўлиши
мумкин. Яъни, бундай инсонлар болаликдан тенгдошларидан фикр
юритишлари “бошқача”лиги билан ажаралиб турадилар, ихтиролар
қиладилар. Иқтидорлилик хусусияти ҳам ана шундайдир. Туғма истеъдод
соҳибларининг аксарияти креатив фикрлай оладиган, ижодкорлилик
қобилияти ривожланган бўлади.
9
Креативликни шакллантиришни икки даври бўларкан. Асосан,
болаликда, яъни 3-5 ёшдаги болалар креатив фикр юритадиган ота-онасига,
оила аъзоларига тақлид қилиш орқали креативлик шаклланиши мумкин экан.
Кейинги давр - ўсмирлик даврини ўз ичига олган 13-20 ёшларда ҳам креатив
фикрлашни ўрганиш мумкин.
9
https://psychology.academic.ru/1001
10
Бу даврда ихтисослашган креативлик, яъни ижодкорлик - ўзи қизиққан
соҳани
ўрганиш,
ўзлаштириш
жараёнида
шаклланиши
мумкин.
Мутахассислар юқори интеллектуал ёки иқтидорли бўлиш туғма қобилият
эмас, деб таъкидлашади. Психологлар, ҳар бир болада у ёки бу йўналишдаги
маълум бир иқтидор ва қобилият мавжуд бўлади, деган хулоса келишган. Агар
атрофдаги(ота-она, педагог)лар боланинг қобилияти намоён бўлишига туртки
бўлишса, ҳар бир бола келажакда ўзгача бир шахс бўлиб етишиши мумкин
экан. Шу билан бирга, таҳминларга кўра, паст интеллектдаги одамлар билан
мулоқот бунинг аксига ҳам олиб келиши мумкин. Иқтидорни
ривожланишига атроф-муҳитнинг салбий таъсири ҳам кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |