Хулоса
.......................................................................................................115
Глоссарий
.................................................................................................117
Мавзу доирасидаги тестлар
..................................................................121
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
...................................................129
5
Кириш
Юртимизда ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб вояга
етишларига алоҳида эътибор қилинади. Бу борада “Таълим тўғрисида”
1
ги
Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурлар
2
ининг ҳаётга изчиллик билан
тадбиқ этилаётгани ўз самарасини бермоқда. Таълим жараёнида жаҳон
стандартларига жавоб берадиган янги ва замонавий ўқув адабиётлар яратиш
замон талабига айланди. “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорда
“Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси
талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши,
таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш”
3
га алоҳида эътибор
қаратилган. Бошқа йўналишлар қатори журналистика соҳасида ҳам замонавий
ўқув адабиётларга эҳтиёж катта. “Ўзбекистон Журналистика ва оммавий
коммуникациялар университетини ташкил этиш тўрисида”ги Қарорда ҳам
“...мамлакатимизнинг оммавий коммуникация ва журналистика соҳасида
эришган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг
тажрибаси ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот
воситаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли
йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни
яратиш”
4
таъкидлаб ўтилган.
Шиддат билан ўзгараётган бугунги ахборот замонида ёш журналистлар
учун ўз ўрни, ўзининг фаолият турини топиш осон эмас. Журналистика
дарғалари яратган ўзбек миллий журналистикаси анъаналарига кўра фаолият
кўрсатувчи ёки рақобат ва медиабизнес йўналишида аудиторияни ўзига жалб
қилиб бўлган нодавлат ОАВларининг фаолиятини кузатар экансиз - бир
қарашда ахборот макони эгаллангандек туюлади. Хўш, бундай вазиятда ёш
1
https://lex.uz/docs/16188
2
https://lex.uz/docs/48401
3
https://www.lex.uz/acts/342627
4
https://lex.uz/docs/3748563
6
журналистлар қандай қилиб севимли касбларида ўз ўрниларига эга
бўлишлари мумкин? Бунинг иложи борми?
Албатта бор! Одатий нарсаларга янгича ёндашишни, муаммоларни
ўзгача услубда ечишни, вазиятга дунёқарашни ўзгартириб назар
солишни....яъни, креатив фикрлай олишни билиш керак!
Креативлик ўзи - нима? Шунчаки замонавий, урф бўлаётган сўзми
ёки фикрлаш турими?
Креатив фикрлаш - ўзига хос илмий назарияга эга йўналиш бўлиб
ҳар бир инсонни ижодкорлик қобилиятини оширади ... Бу ва бошқа жуда
кўпгина қизиқарли, ўзига хос билимлар ҳақида хикоя қилувчи мазкур
қўлланма Сиз, азиз ўқувчиларга, нафақат журналистика соҳасида креатив
фикрлашни ўргатади, балки оламга, тақдирингизга, атрофдаги воқеаларга
бўлган муносабатингизни ўзгартириши мумкин. Асосийси, ижодий
ёндашишни шакллантиринг, стереотип ва шаблонлардан воз кечинг,
гепотезаларни ҳаёл қилишдан чарчаманг... креатив фикрлашни ўрганинг!
7
Do'stlaringiz bilan baham: |