VI. Арманлар ва эфталитларнинг Сосоний Эрони томонидан
Vаср ўрталарида тарғиб этилган зардуштийликка қарши олиб борган
курашлари.
Егишэ. Биринчи боб. Ўша давр
1
“Муғлар айтадилар: “Жасур шоҳ, илоҳлар сенга ҳукмронлик ва ғалаба ато
этдилар, лекин уларни жисмоний улуғлашга ҳожат йўқ, фақат давлатинг
бўлмиш барча элат ва қабилаларни бир қонунга бўйсундиргин; у ҳолда юнонлар
ўлкаси ҳам бўйсуниб, сенинг қонунингга итоат этади. Шундай қилиб, о шоҳ,
дарҳол бизнинг бир сўзимизга риоя қил: қўшин тўпла, Кушонлар томон юриш
қил ва барча халқларни бир ерга тўпла ва уларни Паҳ
2
дарвозаси орқали
мамлакат ичкарисига киришга мажбур қил ва ўзинг ҳам шу ерда бўл. Қачонки
сен тўхтасанг ва ҳаммани узоқ ўлкада беркитиб қўйсанг, сенинг ниятларинг
руёбга чиқади ва башоратларимизда бўлгани каби, Кушонлар юртини қўлга
киритасан, ҳатто юнонлар сенинг давлатингга қарши чиқмайдилар. Лекин
насронийларнинг сохта таълимига чек қўй!”
“Биз илоҳлар ёрдами билан Кушонлар давлатини ўзимизга бўйсундириш
учун Шарқий ўлкага юришга қатъий қарор қилдик; сиз бу номани олишингиз
биланоқ дарҳол отлиқларни юборинглар, мени Апар юртида кутиб олинг”.
Сосоний шоҳ Яздигирд
II
нинг эфталитларга қарши юриши
Егишэ. Биринчи боб. Ўша давр
3
“Тўсатдан у Кушонлар деб аталмиш хонлар
4
ўлкасининг давлатига қарши
юриш бошлади, аммо икки йил улар билан уришиб, уларга таъсирини ўтказа
олмади. Сўнгра жангчиларини ўз юртларига юборди ва бошқаларини,
худдиулардек анжомланганларни ўзига чақирди. Ва шундай одатни жорий этди,
йилдан-йилга унга риоя қилди. Ва ўзининг яшаши учун у ерда ҳукмронлнгининг
тўртинчи йили дан шоҳлигининг ўн биринчи йилига қадар шаҳар қурди.
Ва румлар у билан тузган сулҳга содиқ қолганликлари,хайлндурларнинг
5
чегарадаги Чора
6
қалъасидан ўтмаётганликлари ва унинг юрти атрофи тинчлик
ила ҳаёт кечираётгани ва хонлар шоҳини сиқиб қўйгани – чунки у кўп
вилоятларини хонавайрон қилган эди – ва унинг давлати ҳар ерда кучайганини
кўриб, ўз ўлкасининг барча атрушанлари
7
бўйлаб хушхабарчиларни юборди”.
1
Егише. Б. 29-30.
2
Бу –ОзарбайжоннингШемахашаҳриданшимолроқдажойлашгантоғларўртасидагиўтишжойи(Еремян. Политические
отношения.Б. 37-56; арман тилида, рус тилидаги резюме билан).
3
Егише. Б. 31.
4
Хонлар ўлкаси – хионийлар улкаси. Егише қабилаларни бир-биридан ажратмайди, хионийларии кушонлар билан
айнанлаштиради, биз эса кушонлар деганда эфталитларни тушунишимиз керак.
5
Хайлидурлар, хайландурлар – ҳозирги Бокудан шимоли-ғарбда яшаган қабила.
6
Чора қасри ва кечик Каспий денгизига қуйиладиган Самур дарёси дельтасида жойлашган (қар.: Егишэ. Б. 179,
33-изоҳ).
7
Атрушан –зардуштгий саждагоҳи.
343
Do'stlaringiz bilan baham: |