Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Мовсес Хоренаци. II китоб



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Мовсес Хоренаци. II китоб. 
Анакнинг келиши ва авлиё Григорийга
2
 ҳаёт бахшида қилиниши 
“Сурэн-Паҳлав уруғига тегишли Анак
3
бундан нафси ортиб, Хусровни 
ўлдиришни ўзига мақсад қилиб қўяди ва кўчиш баҳонаси билан Арташирни 
хуфиёна тарк этади... 
Арманистонга келганидан кейин икки йил ўтгач, учинчи йили Анак 48 йил 
ҳукмронлик қилган Хусровни ўлдиради ва ўзи ҳам яқинлари билан бирга ҳалок 
бўлади. Илоҳий куч фақатгина Худонинг хоҳиши билан ва Саҳобанинг иньоми 
билан яратилиб, онасининг қорнидаёқ маъруф этилганни омон қолдиради ва 
унга саҳобаликнинг илоҳий инъоми насиб этади”. 
Мовсес Хоренаци.II китоб, 81-боб. 
Мамиконян уруғининг келиб чиқиши 
“ Сосон ўғлиАрташир ўлимидан сўнг салтанатини форсий ўғли Шопухга
4
қолдиради. Айни шу кунлари Арманистонга шимоли-шарқий ўлкалардан, шонли 
ва буюк ердан – мен бир достонда ҳикоя қилинган Тченлар
5
ўлкасини назарда 
тутяпман – шимолий халқлар ичида биринчи бўлган Мамиконянларнинг аждоди 
келади.
 
Арташирнинг ҳаёти тугаган йил қандайдир Арбок Тченбақур келди, унинг 
номи уларнинг тилида “давлат ғурури” маъносини англатар эди; унинг Бхдок ва 
Мамгун исмли икки акаси бор эди: иккови буюк сатрапдирлар. Бхдок Мамгунга 
туҳмат қилган, натижада Тченлар подшоҳи Арбок Мамгунни ўлдиришни 
буюрган. Мамгун буни эшитиб, подшоҳнинг буйруғига бўйсунмади ва барча 
яқинлари билан форс подшоҳи Арташир ҳузурига қочиб кетди. Арбок унинг 
кетидан подшоҳ ҳузурига элчиларини юборади; Арташир унинг муддаосига рад 
жавоб берганда Тченлар подшоси унга қарши урушга тайёрлана бошлайди. 
Лекин тез орада Арташир дунёдан кўз юмади ва унинг ўрнини Шопух 
эгаллайди. 
Шопух Мамгунни бермаса-да, лекин уни орийлар ўлкасида қолдирмайди 
ва барча яқинлари билан бирга қаландар сифатида Арманистонга бадарға 
қилади. (Сўнгра) Тченлар подшоҳига нома юборади: “Сенга Мамгунни 
бермаганимни сенга нисбатан душманлик деб билмагин: менинг отам 
Мамгуннинг хавфсизлигини сақлашга офтоб нури билан қасам ичган. Лекин 
1
Камсаранак уруғи Арманистондаги Ширак ва Аршаруник вилоятларига эгалик қиларди.
2
История Армении Моисея Хоренского.Б. 120.
3
Анак–тарихий аньаналарга кўра, Григорий Маърифатчининг отасидир.
4
Шопур I (243-273) –Сосонийлар сулоласи асосчиси Ардашир I Попаконнинг вориси.
5
Тченлар (ёки ченлар) деб қадимий арман муаллифлари хитойликларни атаганлар (Tчен-Чин-Хитой). Бизнинг 
фикримизча, бу термин йиғма терминдир. Унинг остида ўша даврларда Ўрга Осиёда, Хитой чегараларида яшаган ва 
унинг томонидан ҳужумларга учраб турган халқларни тушунса бўлади.


340 
сени хотиржам қилиш учун мен уни ўз давлатимдан дунёнинг офтоб ботадиган 
чеккасига бадарға қилдим. Унинг учун бу ўлим билан баробар. Шунинг учун, 
бизнинг ўртамизда уруш бўлмасин”. Тченлар дунёдаги энг тинчликсевар халқ 
бўлганлиги учун, Арбок ярашувга рози бўлади. Бундан кўриниб турибдики, 
Тченлар тинчликсевар ва ҳаётсевар халқдир. 
Мамлакати ҳам ноз-неъматларга бойлиги билан ажойибдир. У барча 
ўсимликлар билан безанган; заъфаронга, шойига, товусларга бойдир; у ерда 
ёввойи эчкилар ва махлуқлар – хўтик-буғулар кўпдир. Айтишадики, бизда ҳатто 
айрим одамлар учун ҳам тансиқ овқат деб ҳисобланмиш тустовуқлар, оққушлар 
ва ҳоказолар у ерда оддий емишдир. Бойваччаларнинг зеб-зийнати, дур-
гавҳарининг ҳисоби йўқдир. Бизда ҳамма ҳам киявермайдиган ва қимматбаҳо 
ҳисобланмиш кийимлар у ерда барчанинг усти-бошидадир. Бу Тченлар ўлкаси 
ҳақида”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish