Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Мовсес Хоренаци. II китоб, 67-боб



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Мовсес Хоренаци. II китоб, 67-боб.
Агафангелнинг қисқа ҳикояси ҳақида
1
 
Айтганимиздек, Вахаршадан тахт мерос сифатида ўғли Хусровга, авлиё 
Трдат Буюкнинг
2
отасига қолади. Трдатнинг моҳир котиби Агафангел Хусров ва 
унинг қавмдошлари ҳақида қисқача ҳикоя қилар экан, гап ўртасида Эрон
3
подшоҳи Артабаннинг ўлими, Сосон ўғли Ардашир томонидан форсларнинг 
ҳукмронлигига чек қўйилиши, форсларнинг унга бўйсуниши, Трдатнинг отаси 
Хусровнинг ундан олган ўчи, юришлари билан Форс ва Ассурия ерларини 
хонавайрон қилганлиги ҳақида айтиб ўтади. Сўнгра тарихчи давом этади: 
“Хусров ўз ватани – Кушонлар мамлакатига
4
ўз қавмдошларидан Ардаширга 
қаршилик кўрсатиш учун ёрдам сўрагани жўнади. Лекин улар, – дейди тарихчи, 
– унга қулоқ солмадилар ва ўз қавмдоши ва акаси ўрнига Ардашир ҳукмронлиги 
остида яшашни афзал кўрдилар. Аммо Хусров уларнинг ёрдамисиз ҳам ўз 
душманидан ўч олди ва ўн йил давомида (унинг) ерларини хонавайрон қилиб 
келди”. 
Мовсес Хоренаци. 11 китоб, 72-боб.
Хусровнинг Филиппдан ёрдам олиб, Ардаширга қарши қўшин тортгани
5
 
“Империядаги қарорсизлик сабабли Филипп
6
Хусровга ёрдамга юбориш 
учун бўш легионлар топа олмади; аммо унга ҳамма вилоятлари ёрдам беришини 
мажбур қиладиган тилхат ёзиб берди. Бундай буйруқни эшитиб, унга ёрдам 
бериш учун Мисрдан ва Саҳродан бошлаб то Понт (Қора денгиз) соҳилларигача 
ҳамма ердан шошилдилар. Шундай улкан қўшин билан Хусров Ардаширга 
қарши юриш қилди, у билан жанг қилди, уни қочишга мажбур этди ва ундан 
Оссурия ва бошқа мамлакатларни тортиб олди. 
Хусров иккинчи бор Партава ва паҳлавлик қавмдошларига ва Кушон 
элининг барча жангчиларига Ардаширдан ўч олиш даъвати билан чопарлар 
юборди ва уларнинг энг муносибини, давлат ўзгаларга ўтмаслиги учун, ҳукмрон 
этиб тайинлашини ваъда қилди. Лекин аввал тилга олинган Аспахапет
7
ва 
Сурэн
8
уруғлари розилик билдирмадилар; шунинг учун Хусров бизнинг ўлкага 
1
Қар.: История Армении Моисея Хоренского.Б. 114.
2
Буюк Тиридат –Трдат III (298-330) замонида насронийлик Арманистоннинг давлат дини этиб қабул қилинган эди. 
Тарихий аньаналарга кўра, ушбу воқеа IV аср бошида: 301 ёки 313-314 йилларда содир бўлган.
3
Аслида Партава.
4
Арман тарихчилари Кушонлар мамлакати даб Бахтарияни, яъни Аршакийлар келиб чиққан ерларни атаганлар. 
Шунинг учун арман тарихчилари “Кушон мамлакати”ни ўз ватанлари деб ҳисоблайдилар.
5
Қар.: История Армении Мовсеса Хоренского.Б. 118.
6
Филипп –Рим императори (244-249).
7
Аспахапет-Пахлав –партава-арман уруғи. “Аспахапет” сўзи форсча “испеҳбад” сўзининг арманча талаффузи бўлиб, 
“лашкарбоши” деган маънони англатади.
8
Сурэн – кўпгина лашкарбошилар чиққан партава-арман йирик зодагон бойлар уруғи. Сурэнлар худди ўзларидек 
пулдор бойлардан бўлмиш Каренлар (қуйида қар.) билан биргаликда Аршакийларни молиявий қўллаб, йирик сарой 
зодагонлари даражасигача кўтарилганлар. Империяда уларни “вазург мардан” (“буюк кишилар”) деб улуғлашган. 
Кейинчалик бу икки уруғнинг авлодлари шу ном билан улуғланиб, Сосонийлар саройида ҳам хизмат қилганлар. 
Эронга шимолдан қўшни бўлган туркий хазарлар Сосонийларнинг бу сарой удумини ўзлаштириб, “вазург 


338 
ғалаба нашидаси билан эмас, балки ўз қавмдошларининг рад жавобидан ранжиб 
қайтди. Шунда Хусров ҳузурига шу давлатнинг узоқ ички қисмида, яъни Бахлда 
яшайдиган олижаноб қабилага юборилган айрим чопарлари қайтиб келишди ва 
унга: “Сенинг қавмдошинг Вехсачан
1
ўз уруғи Карэн-Паҳлав
2
билан Ардаширга 
бўйсунмади ва сенинг даъватингга келмоқдалар”, деган хабар олиб келишди”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish