Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Себеос. III боб. Мамиконян уруғининг келиб чиқиши тўғрисида



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Себеос. III боб. Мамиконян уруғининг келиб чиқиши тўғрисида
1
 
“Мамиконянлар, элатлар, офатлар ҳақида 
– чунки,
тченлар подшосидан 
Хусров подшоҳга элчи бўлиб келган бир олижаноб зотдан эшитишимча, улар 
(Мамиконянлар) уруғ асосчиси Араменак авлодидан эмас, Тченистондан 
Партава ҳукмдори Артаван ва арман подшоҳи Хусров даврида келган. Мен 
ундан шоҳ саройида сўрадим: “Арман ўлкасида бир олижаноб уруғ бор, 
айтишларича, улар сизнинг ерлардан келиб чиққанлар”. Ва у менга айтди: 
“Бизнинг ўлкаларда ҳам бахшилар ўз қўшиқларида икки жасур ва олижаноб зот 
ҳақида куйлайдилар. Айтишларича, бу ака-укаларнинг исми Мамик ва Конак, 
улар Тченистон салтанатида мартабаси бўйича иккинчи одам бўлган нахарар 
Карнам ўғиллари бўлганлар. У қазо қилгандан сўнг унинг рафиқасини уларнинг 
подшоҳи хотин қилиб олган. Ушбу хотиндан подшоҳ бир ўғил кўрган ва у 
отасининг ўлимидан сўнг тахтга ўтирган. Отаси эмас, онаси томондан ака бўлган 
икковлон эса қаршилик кўрсатдилар ва ундан ажраб чиқдилар ва ўз томонларига 
нахарарлар ва қўшиннинг бир қисмини оғдириб, иттифоқ туздилар. Ва ёмон 
ниятда бўлдилар: ўз укалари ҳукмдор Тченбақурни ўлдириб, салтанатга эгалик 
қилмоқчи бўлдилар. Мамик ва Конак унга қарши бир ерда ўз қўшинларини 
тўплайдилар ва мамлакат лашкари икки қисмга бўлинади. Тченбақур бу ҳақда 
хабардор бўлиб, ўз қўшинини тўплайди ва уларга қарши юриш уюштиради. 
Жанг бўлади; подшоҳ қўшини қўзғолончилар қўшинини қиличдан ўтказади ва 
қириб ташлайди. Мамик ва Конак қочадилар ва Кушонлар ўлкаси, Бахл-
Шаҳастандаги Аршакуни подшоҳи томон жўнайдилар. Бу икки давлат ўртасида 
тинчлик ҳукм сурар эди. 
Шундан сўнг Тченбақур Партава ҳукмдоридан уларни йўқ қилишини 
таъкидлаб сўрайди, “акс ҳолда ўртамиздаги тинчлик бузилади”, дейди у. Аммо 
бу ўша икковлонга раҳми келади ва унга дўстона хат юборади: “Ўртамиздаги 
тинчлик барқарор бўлсин; мен уларни ўлдирмаслигим ҳақида қасам ичдим ва 
шунинг учун уларни кунботар томонга, ернинг чеккасига, офтоб уфққа 
кетадиган томонга юборишни буюрдим”
2

1
История епископа Себеоса.Б.19-20.
2
Мамиконянуруғинингноарманкелибчиқишихақидагимаълумот ‘Таронтарихи” номлиVIIIасрқўлёзмасидаҳамбор. 


341 
Шунда Партава ҳукмдори ўз қўшинларига уларни хотин, болалари ва 
яқинлари билан, катта эҳтиёткорлик ила Арман ўлкасига, ўз қариндоши, 
Арманистоннинг Аршакуни подшоҳи ҳузурига олиб боришни буюради. У ерда 
улар кўпайдилар ва буюк Мамикон ва Конак уруғи пайдо бўлди. Улардан айни 
ўша спарапет келиб чиққан”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish