Егише. Иккинчи боб.
Шарқ ҳукмдоридан келиб чиққан ҳодисалар
1
“Шундай қилиб, ўз ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили бошида у сон-
саноқсиз қўшин тўплади ва уларни юбориб, Талакан
2
ўлкасига етди. Кушонлар
шоҳи буни кўриб, унга ўз қўшини билан қарши чиқишга ботинмади, аксинча,
чўлу биёбонга қочиб беркиниб, ўзи ва қўшинини сақлаб қолди. У (Язкерт) эса
вилоятларга, жойларга ва атрофларга ҳужум қилар, кўп қальа ва шаҳарларни
қўлга киритар, қароқчилик қилиб топилгаи ўлжаларни, асирларни йиғар ва
ҳаммасини ўзи ҳукмрон ерларга етказар эди”.
Сосоний шоҳ Яздигирд II нинг зардуштийликни қабул қилишдан бош
тортган арман нахарарларига қаратилган таҳдиди
Егишэ. Иккинчи боб.
Шарқ ҳукмдоридан келиб чиққан ҳодисалар
3
“У ўзининг қуёш билан ичган ва ҳеч бузилмас қасамини уч, тўрт
карралади ва шундай деди: “Улкан қальамни вайрон этолмайсиз ва сизга
хоҳишингизни вақт сарфламай амалга оширишингизга йўл қўймайман. Сиз
ҳаммангизни ва ўша менинг қўшинимдагиларни кўпларингиз йўлда нобуд
бўлишларингиз учун, қолганларингиз эса қаттиқ қасрларга ва чиқиб бўлмас
қамоқларга тушиб қолишингиз учун қаттиқ занжирларда одам ўта олмайдиган
ерлар орқали Сакастонга
4
жўнатаман. Сизнинг ўлкангизга эса сон-саноқсиз
филлар билан қўшин юбораман ва сизнинг хотин ва болаларингизни
Хужастонга
5
жўнатаман, черковлар ва ўша сиз мартирия деб атайдиганларни
хонавайрон, ер билан яксон қилиб ташлайман”.
Яздигирд II нинг эфталитларга (кушонларга) қарши навбатдаги юриши
Егишэ. Иккинчи боб.
Шарқ ҳукмдоридан келиб чиққан ҳодисалар
6
“Ва катта бўлинмани Ивер ўлкасининг
7
кўпгина нахарарларини бадарға
қилишгани каби қайтиб келмас бадарғага юбориш учун йўллашар экан, айни
ўша вақт Кушон ўлкаларидан
8
душман бўлинмаси ажраб чиқиб, кўпгина
вилоятларни хонавайрон этганлиги ҳақида шум хабар келди. Ва бу уларга (арман
нахарарларига) самолардан келган буюк ёрдам эди. Ва нопок ваҳимада олдинга
отлиқларни юборишга шошилди ва ўзи уларнинг кетидан шошилиб борар
ваўзфикрларида шунчалик ваҳимага тушган эдики, ўзининг қатъий ваъдасини
бузди”.
1
Егишэ. Б. 35-36.
2
Талакан – Кушон давлати ҳудудининг бир қисми, шарқий Хуросон.Ҳозир унинг кичик бир қисмигина
Афғонистоннинг шимолидаги Толиқон вилоятини ташкил қилади.
3
Егишэ. Б. 56-57.
4
Сакастон – ҳозирги Сеистои, бир қисми Эроннинг, бошқа қисми Афғонистоннинг таркибида.
5
Хужастон– ҳозирги Хузистон, Эроннинг жанубидаги остон.
6
Егишэ. Б. 58.
7
Ивер ўлкаси – Гуржистон.
8
Бу ерда гап эфталитлар ҳақида кетаяпти.
344
Do'stlaringiz bilan baham: |