ГИДРОБИОЛОГИЯ
Лекция №4
3. Популяция. Популяциянинг таснифи, таркиби, структураси, туғилиши, нобуд бўлиши ва омон қолиши.
Режа:
1. Популяциянинг таснифи, таркиби ва ёши.
2. Популяция ичидаги муносабатлар.
3. Гидробионтларнинг кўпайиш шакллари.
4. Популяциянинг нобуд бўлиши, тирик қолиши, усиш суръати ва ўсиш энергетикаси.
5. Энергиянинг фойдаланиш коэффиценти.
6. Популяциялар сонининг динамикаси ва биомассаси.
Таянч тушунчалар:
популяциялар ёши, таркиби, жинси, каниболизм ва партеногенез, нобуд бўлиши, динамикаси, биомасса, биом ва биота.
Популяция - деб бир турнинг индивидлар йиғиндисига айтилади, улар бир майдонда яшайди ва уларнинг чегараси шу турнинг биоценозидаги чегараси билан тенгдир. Популяция унга кирувчи индивидларга қараганда тирик материянинг янги даражада тузилишидир. У организмларга ташқи муҳитни тур учун бутунлай фойдаланишга имкон беради. Бунда популяциядаги индивидларнинг ўзаро муносабати характери популяциянинг структура таркиби ва функционал хоссалари билан аникланади. Популяциялар тирик материянинг янги форма шакли билан характерланади. Популяциянинг тузилиши унинг таркиби, тўғилиши ва ҳалок бўлиши, ўсиш даражаси, индивидларнинг маълум вақтда динамик сонида шаклланади. Улар турга кирувчи индивидларнинг кўрсаткичлари махсус ўраб турган мухитга боғлик. Бундан ташқари мухит омилларининг популяцияга таъсири, унинг зичлигига боғлиқ бўлиши ва бўлмаслиги ҳам мумкин. Мас., совуқнинг кучайиши билан популяциянинг ўлимининг кўпайиши, қоида бўйича, популяциянинг зичлигига боғлик бўлмайди.
Популяциянинг таркиби.
У маълум таркиб билан характерланади. Бунинг кўрсаткичлари индивидларнинг зичлиги, уларнинг тарқалиши типи, ёши ва жинсий сони, популяция орасидаги муносабатлар ва бошқа хусусиятлар билан характерланади. Популяциянинг зичлиги- деб организмлар сонининг улар эгаллаган майдонга ёки бўшликка айтилади.
Организмларнинг сони- индивидлар сони, уларнинг биомассаси, қуруқ органик модданинг оғирлиги ёки энергетик бирлиги (мас., коллория билан ифодаланиши мумкин). Индивидларнинг сони ва биомассаси уларнинг ўртача миқдори тўғрисида маълумот беради, бу маълумотлар популяцияга тасниф беришда энг мухим ҳисобланади. Унинг коллорийлиги биомассага муносабати индивидларнинг энергетик жихатдан қиймати тўғрисида тушунча беради. Айтиш лозимки, ҳар хил организмларнинг популяциялари учун маълум зичлик характерлидир. Мас., бактерия популяциялари юқори сон билан паст биомассаси, қуруқ органик моддаларнинг кўплиги ва юқори каллорийлиги билан фарқ қилади. Сув ўтлари популяциялари сувнинг шу ҳажмдаги жуда кам, аммо биомасса томонидан бактерияларда кўп бу фарқ планктон ва нектон организмларнинг популяцияларига ўтган сари яна кўпайиб боради. Бу фарқни ушбу маълумотлардан кўрса бўлади. Мас., сувда бир мингта сув ўтлари учрайди, аммо уларнинг сони минг маротиба паст, бактерияларга қараганда биомассаси 100 маротиба баланд.
Популяцияларнинг зичлигини бошқаришда метаболитларнинг йиғилиши мухим роль ўйнайди. Улар индивидларнинг ўсиши ва кўпайишини пасайтиради. Мас., L . stagnalis моллюскаси 100 миллиметр идишда 65 кунда 6 мм усган, аквариумларнинг хажмининг ошиши билан 250, 1000 ва 2000 миллиметр ҳайвонларнинг баландлиги 9, 15 ва 18 мм дан ошиб борган. Гидробионтларнинг популяциялари- бактерия, сув ўтлари ва умурткасиз организмларнинг зичлиги бошқа организмларининг таъсир характерига боғлик.
Индивидларнинг тақсимланиши- тартибсиз (агар улар орасидаги масофа кам бўлса), бир хил ва доғли тақсимланиш шаклида бўлади. Тартибсиз тарқалиш кўпинча муҳитнинг бир хиллигига боғлик бўлади ва у кам учрайди. Мас., амфибиялар, айрим моллюскалар. Гидробионтлар учун доғли тарқалиш энг характерлидир. У тенг ва бир хил тарқалган бўлади, охиргиси кўпроқ учрайди. Организмларнинг тўда-тўда йигилиши индивидлар орасида озуқа ва майдон учун курашни кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |