258
Икки дарё катта ва уларда кемалар қатнайди. Кўчманчилар Гирканияга Ўкузни
кечиб ўтишлари қизиқарлидир. Бу ҳақда икки хил ҳикоя қиладилар: бир
ҳикояга кўра, кечув осон амалга оширилади, иккинчиси бўйича – ажойиб бўлса
ҳам, амалга ошириб бўлмайди. Ўкуз Кавказда бошланади, сувлар қуйилиши
туфайли Бахтарияда катталашади ва кенг лойқа дарё бўлиб текисликдан оқиб
ўтади. Саҳрога етганда Ўкуз йўлида тик қоялар учрайди ва сув кўплиги ҳамда
қояларнинг
баландлиги туфайли, шундай куч билан ёпирилиб тушадики,
оқимнинг қуйи қисмларида сув яна қоялардан бир стадий баландликгача
кўтарилади. Айтишларича, апасиаклар айни шу ерда, қоя этагида қуруқликдан
отлари билан Гирканияга шаршара остидан ўтадилар. Бошқа ҳикоя ҳақиқатга
яқинроқ ва қуйидагичадир: дарё ювиб ўтувчи ерларда кенг текисликлар
мавжуд, уларга қоялардан дарё сувлари тушади; айтишадики, дарё сувлари куч
билан тушиб текисликларга урилади, ёриб ичига киради ва ер остидан катта
масофада оқади, сўнгра яна ер юзига чиқади;
варварлар атрофни яхши
билишларидан фойдаланиб, отларда Гирканияга сув тегмаган жойлардан
ўтадилар.
X. 49. Евтидем
1
қўшини билан Тапуриядалиги, ўн минг отлиқ эса олдинда
Арий
2
дарёсидан кечув жойларини эгаллаб турганлиги ҳақида хабар олгач,
Антиох қамални тўхтатишга ва яқиндаги ишга қўл уришга қарор қилди... (У)
тунда йўлини тезлик билан давом эттирди. Унинг маълумотларига кўра,
душман отлиқлари кундузи дарё қирғоқларини қўриқлар, тунда эса камида
20стадий масофада жойлашган қандайдир шаҳарга кетар эди. Йўл текислик
бўйлаб ўтар ва отлиқлар учун қулай эди, шунинг учун Антиох дарёдан
қўшинининг кўп қисмини олиб ўтишга улгурди. Содир бўлган ҳодиса ҳақида
айғоқчиларидан хабар топган Бахтария отлиқ қўшини ҳодиса содир бўлган ерга
шошилди ва душманга ҳамла қилди... Антиох бахтарияликларга қарши чиқди
[ва уларни, сафсиз тўда бўлиб ҳужум қилаётганликлари сабабли, қочишга
мажбур этди, кўпларини қириб ташлади]. Жанг тугагач, Евтидем руҳи тушиб,
қўшини билан Зариаспа
3
шаҳридаяширинди...
XI.
34. Евтидем Телея билан суҳбатида айтдики,
Антиох уни
салтанатидан жудо қилмоқчи бўлиб адолатсиз иш тутяпти. У биринчи бўлиб
подшоҳга қарши чиқмаган, деб давом этди Евтидем, аксинча, Бахтария устидан
ҳукмронликка бир неча хиёнаткорларнинг авлодларини қириб ташлаб эришган.
Евтидем шу йўсинда узоқ гапирди ва ниҳоят, Телеядан воситачи бўлиб,
Антиохни унинг шоҳона номини қолдиришга ундашни сўради; агар Антиох
унинг илтимосини бажармаса, икковларининг вазиятлари ҳам хавф остида
қолади. Чегарада, давом этди у, кўчманчиларнинг
уларнинг икковига хавф
солувчи катта тўдалари турибди; агар варварлар чегарадан ўтсалар, у ҳолда
мамлакат улар томонидан забт этилиши аниқ. Ушбу сўзлар билан Евтидем
Телеяни Антиох ҳузурига юборди. Подшоҳ урушни тугатишни кўп вақтдан
буён истар эди ва шунинг учун Телея келтирган тинчлик тўғрисидаги
таклифларни қабул қилди. Телея бир неча бор уларнинг ўртасида воситачи
1
Евтидем (Эвфидем) –Юнон-Бахтария хукмдори.
2
Ҳерируд.
3
Бахтара.
259
бўлди; ниҳоят, Евтидем ўғли Деметрийни музокараларни охирига етказиш учун
юборди. Подшоҳ уни дўстона қабул қилди ҳамда ўспиринни ҳусни ва одоби
билан подшоҳликка лойиқ деб топди, шунинг учун,
биринчидан, унга
қизларидан бирини беришни, иккинчидан, отасининг подшоҳлик даражасини
сақлаб қолишни ваъда қилди. Қолган шартлар ёзма битилди ва қасам иттифоқи
тузилди.
Антиох қўшинни кўп миқдорда озиқ билан таъминлаб ва ўзи
билан
Евтидем филларини олиб, ўрдудан чиқди. У Кавказдан ошиб ўтди ва
Ҳиндистонга тушди. У ерда ҳиндлар подшоҳи Софагасен билан дўстлик
иттифоқини қайта тиклади ва унинг филларини ўзи билан олиб кетди. Унинг
филлари ҳаммаси бўлиб юз элликка яқин бўлди. Қўшинни қайта озиқ билан
таъминлаб, орқасига қайтди, жойда эса Кизикенлик Андресфенни ваъда
қилинган бойликларни подшоҳдан олиш учун қолдирди. У Арахозиядан ўтди,
Эриманд дарёсини кечиб ўтди ва Дрангиана орқали Карманияга кирди; қиш
яқинлашмоқда эди ва шунинг учун у бу ерда қишлаб қолди. Антиохнинг
Юқори Осиёга қилган юриши шундай тугади. Ушбу юриш давомида у нафақат
юқори сатрапияларни, балки денгизбўйи шаҳарларини ва Тавр ортидаги
ўлкалар ҳукмдорларини ҳам бўйсундирди. Умуман, барча қўли остидагиларни
даҳшатга солган жасурлиги ва тиришқоқлиги туфайли ўз
давлатини
мустаҳкамлади.
Ҳақиқатан ҳам, ушбу юриш туфайли нафақат Осиё, балки Европа
халқлари ҳам уни подшоҳ номига лойиқ инсон сифатида тан олдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: