Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ИОСИФ ФЛАВИЙ 
Иосиф Флавий (яҳудча Иосиф бен Маттитйаху) мил. 37 йили Қуддус 
шаҳрида руҳоний оиласида туғилди, мил. 100 йилдан сўнг Римда вафот этди. 
У Яҳудия урушининг (66-73) иштирокчиси (саркардалардан бири). Римда 
Флавийларнинг тарихчиси этиб тайинланган ва уларнинг номини қабул 
қилган. Иосиф Флавий тўрт асар, шу жумладан, “Яҳудия уруши”нинг 
муаллифи
1

VII. 7.4. Аланлар қабиласи – бу Танаиддан Меотия кўлигача бўлган 
ҳудудда яшовчи скифлар қабиласи. Мидиягача ҳужум қилиш мақсадида кета 
туриб, ўтиш жойига эгалик қилаётган Гиркания подшоҳи билан сулҳ тузди. 
Ушбу ўтиш жойини Искандар темир дарвоза билан беркитган эди. 
XV. 1.[Партава подшоҳи Вологезга қарши] гирканларнинг жасур 
қабиласи кўтарилди. 
XX. 4.2. Вологезсак ва дайлар унинг йўқлигидан фойдаланиб катта 
қўшин тўплаганлари ҳамда партаваликлар ўлкасини талаётганлари ҳақида ёзма 
ахборот олди. Шунинг учун Вологез дарҳол қайтди ва Изат (Адибен подшоҳи) 
Партава подшоҳидан қутулди. 
ДИОН ХРИСОСТОМ (ПРУСАЛИК ДИОН) 
Қадимги машҳур юнон маърузачиси ва яккаҳокимлик назариётчиси Дион 
Хрисостом (Олтин Дудоқ) мил. 40-йил атрофларида туғилган (Пруса, 
Вифиния). 112йилдан сўнг (балки 117 йилдадир?), эҳтимол, Прусанинг ўзида 
вафот этган 
Император Домициан даврида Римдан, сўнг Прусадан ҳам ҳайдалган ва 
империянинг шарқий ҳудудларида дарбадар бўлиб юрган. Домициан 
вафотидан сўнг Нерва ва Траян даврида уларнинг хайрихоҳлигидан баҳраманд 
бўлган. 
Бизгача унинг сиёсий, мантиқий, тарихий-адабий мавзуларга 
бағишланган ва Рим империясининг I аср ҳамда II аср боши тарихига мансуб 
муҳим манбалар деб ҳисобланадиган 80 та маърузасининг матни етиб келган
2
.
 
Унинг маърузаларининг бирида (“Искандарияликларга”) Искандария 
шаҳри (Миср) ҳақида маълумот берилади. Ушбу маълумотга кўра, бу шаҳар 
йирик савдо марказидир (аҳолиси таркиби бўйича уни космополитик деб 
атаган) ва унга бахтарияликлар ташриф буюрганлар
3
. Бахтарияликларнинг 
(Бахтария савдогарларининг) эсга олиниши Рим империяси ва Кушон 
салтанати ўртасидаги алоқалар ҳақидаги қимматли гувоҳликдир, буни бошқа 
рим муаллифлари ҳам тасдиқлайдилар. Ҳиндистондан товарлар Бахтария 
1
Қар.:Баженов. Древние авторы.Б. 108.
2
Қар.: Сонни.
3
Дионнинг бошқа маърузасидану дунёнинг турли чеккаларидан Искандарияга келган савдогарларни назарда 
тутганлнги маълум бўлади.


265 
орқали Амударё бўйича Каспийга, у ердан эса Қора денгизга олиб келинар эди. 
Хитойдан товарлар ғарбга Ўрта Осиё (шу жумладан, Бахтария) орқали олиб 
келинар эди
1
. Миср Рим томонидан забт этилиб, империянинг валоятларидан 
бирига айланганидан сўнг (мил. ав. 310), Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдода 
воситачи бўлди. 
“Ахир ораларингизда нафақат юнонлар ва италияликларни, нафақат 
Сурия, Ливия ва Киликия каби яқин ўлкалардан келганларни, нафақат узоқроқ 
ерлардан келган ҳабашлар ва арабларни, балки ҳатто бахтарияликлар ва 
скифларни, форсларни ва бир неча ҳиндларни кўриб турибман. Улар ҳамма 
нарсаларни кўрадилар ва бу ерда кўпинча сиз билан бирга бўладилар”
2

АППИАН 
Миллати бўйича юнон бўлган Аппиан Искандарияда туғилган, милодий 
II асрнинг 70-йилларида вафот этган. У қадимги Рим тарихига бағишланган 
юнон тилидаги асар муаллифидир. Ушбу асарида у Римнинг буюклигини мадҳ 
этган ва унинг қудратли ҳамда адолатли давлат сифатида бошқа халқлар 
устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи борлигини исботлашга ҳаракат қилган. 
Аппианнинг (ҳудудий-этник принцип бўйича тузилган) китобларидан бири 
“Сурия”дир.Қуйидаги парча айни шу китобдан келтирилмоқда
3

II. “Сурия ишлари”. 55. ...Селевк
4
Бобил подшоҳи бўлди. У Мидия 
подшоҳи ҳам бўлди... 
.. .У македонияликларга қарши ҳам, варварларга қарши ҳам кўп уруш 
қилди; бу урушлардан иккита энг каттасини македонияликларга қарши олиб 
борди... Антигон ушбу жангда [Фригиядаги Инса яқинида] ҳалок бўлганда, 
Селевк қуръа бўйича Фиротга туташ ва денгизгача бўлган Сурияни ҳамда ички 
Фригияни олди. Қўшни халқларга узлуксиз равишда пистирмалар уюштириб, 
уларни куч билан бўйсундиришга ҳам, сўз билан ўз томонига оғдиришга ҳам 
қодир бўла туриб,Селевк Месопотамия, Арманистон ва Салавкия деб аталмиш 
Каппадокия, Эрон, Партава ва Бахтария, араблар ва тапирлар, Суғдиёна, 
Арахозия ва Гиркания устидан ҳукмронликни ўз қўлига олди, ён атрофда 
Ҳиндистонгача яшаган қабилаларни забт этди ва унинг салтанати чегаралари 
Осиёда Искандарникидан кейин энг катта ҳудудни ўз ичига олди; зеро 
Фригиядан Инд дарёсигача бўлган барча ерлар Селевк ҳукми остида эди. 
Бундан ташқари, у Инд дарёсидан ўтиб, дарё бўйида яшовчи ҳиндлар подшоси 
Андрокотт билан дўстлик ва қариндошлик иттифоқини тузгунча, уруш 
қилган... 
 
1
Хвостов. Б.156, 203-207, 395.
2
Иқтибосолинганкитоб: Dio Chrysos Tom Б. 137(қиёсланг: Шеркова.Б.121-138).
3
Аппиан.Б. 311-312 (С.П.Кондрашев таржимаси).
4
Салавк I Никатор – Салавкийлар сулоласининг асосчиси (мил.ав.358 йил атрофи –мил. ав. 281 ёки 280 йил), 
Искандар Зулқарнайннинг собиқ саркардаси, мил.ав.321 йилда Бобил сатрапияси устидан бошқарувни қабул 
қилган. Бошқа диадохлар билан ҳокимият учун курашда ўз ерларига Мидия, Сузиана ва Эронни, сўнгра эса 
Бахтарияии ҳам қўшиб олган. Мил. ав. 305 йилда у ўзини подшоҳ деб эълон қилган.


266 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish