Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
ЎН БЕШИНЧИ КИТОБ 

3. ...“Партава тарихи”нинг муаллифи Аполлодор Бахтариёнада Салавк 
Никатор ворислари – Сурия подшоҳларига қарши қўзғолон кўтарган 
юнонларни
2
эсга олади. Сўнгра у хабар берадики, ушбу подшоҳлар кучайиб, 
ҳатто Ҳиндистонга ҳужум қилганлар; у аввал маълумлардан бошқа янги 
фактларини очмай, ҳатто ушбу фактларга қарама-қарши гапларни келтиради; 
чунончи, унинг таъкидлашича, улар Ҳиндистоннинг македонлардан ҳам 
кўпроқ қисмини забт этганлар. Мисол учун, унинг сўзларига кўра, Евкратидга 
1000 шаҳар тобе бўлган... 
18. ... Аристобул сўзларига кўра, шоли сув ичида туради, атрофи ўралган 
жойда ўсади ва ариқчаларга экилади. Ўсимлик 4 газ баландликкача етади, кўп 
миқдорда бошоқ ва дон беради. Ўрим Сурайёнинг ботиши арафасида 
бошланади, унинг донлари сули каби янчилади. Ушбу ўсимлик Бахтариёна, 
Бобилония ва Сусидада, шунингдек, Қуйи Сурияда ўсади. Мегил бўйича эса, 
аксинча, шоли ёғингарчиликлардан олдин экилади, бироқ ўсимлик суғоришни 
ва кўчириб экишни талаб этади; уларни сув ҳавзаларидан суғорадилар. 
Онесикрит айтадики, босмор –буғдойдан кичикроқ бошоқли ўсимлик. У икки 
дарё оралиғида ўсади. Янчилганидан сўнг унинг донларини пиширадилар, 
аввалига экиш учун хирмонжойдан пиширилмаган донларини олиб 
чиқмасликлари ҳақида қасам ичадилар. 
II 
10. Эслатилган тоғ ўлкаси ҳақидаги маълумотлар янада тушунарли 
бўлиши учун, Искандар Бессни таъқиб этиб, Партава вилоятидан Бахтариёнага 
борган йўлни батафсил аниқлашимиз зарур. Ахир, аввалига у Арианага, сўнгра 
дранглар ўлкасига келган, у ерда Парменион ўғли Филотани хиёнатда айблаб, 
қатл этишни буюрган. Искандар фитна иштирокчиси сифатида Филотанинг 
отасини ҳам ўлдириш буйруғи билан Экбатанага ҳам бир неча одамни юборди. 
Хабар беришларича, юборилганлар туяларда 30 ёки 40 кунлик йўлни 11 кунда 
босиб ўтиб, буйруқни бажардилар. Дранглар ҳаёт тарзлари бўйича форсларга 
1
Яъни, Таврдан шимолдаги.
2
Юнон-Бахтария шоҳлари назарда тутилмоқда.


256 
тақлид қиладилар, лекин майга танқисликлари бор; уларнинг мамлакатида 
қалайи учрайди. Сўнгра дранглар вилоятидан Искандар эвергетлар
1
(уларга бу 
номни Куруш берган) ва арахотлар ҳузурига келди. Кейин Сурайё ботишида у 
паропамисадлар мамлакати орқали ўтди. Ушбу ўлка тоғлидир ва йилнинг 
ушбу вақтида қор билан қопланганди, йўл жуда оғир кечди. Шунга 
қарамасдан, у ерда зайтун мойидан ташқари барча озиқ-овқатларга бой бўлган 
қишлоқлар кўп эди; уларнинг аҳолиси жангчиларни қабул қилиб, 
мушкулларини енгиллаштирар эди. Чап томонда тоғ чўққилари юксалиб турар 
эди. Паропамис тоғининг жанубий қисмлари Ҳиндистон ва Арианага 
тегишлидир, шимолий қисмига келсак, ғарбдагилари бахтарияликларга, 
шарқдагиларибахтарияликлар билан чегарадош варварларга тегишлидир. 
Искандар у ерда қишни ўтказди, ўзидан юқорида ўнг томонда Ҳиндистон 
бўлди ва шаҳарга асос солди; сўнгра у тоғ чўққиларидан ошиб Бахтариёнага 
ўсимликсиз ерлардан ўтган йўл орқали келди. Озиқ-овқат шу даражада 
етишмас эдики, ҳатто юк ҳайвонларининг гўштини, унинг устига ўтин йўқлиги 
сабабли хомлигича ейишга тўғри келди. Гўштни хом кўринишда ейишда ҳазм 
қилиш учун (у ерларда кўп учрайдиган) янтоқ ўсимлиги хизмат қилар эди. 
Шаҳарга асос солинганидан 15 кун ўтгач, Искандар қишки ўрдусини тарк этди 
ва Бахтариёнадаги Адрапса
2
шаҳрига келди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish