274
(ўлганлар) билан бирга ерга кўмадилар ва марҳумлар яхши кўрган одамларни
гулхан устида сўядилар; бахтарияликлар ҳам қарияларни
итларга тириклайин
ташлайдилар...
АВРЕЛИЙ ВИКТОР
Рим тарихчиси Аврелий Виктор “Одамнинг келиб чиқиши” асарининг
1
муаллифидир.
I. 6. Август шундай бахтли эдики, ҳиндлар, скифлар ва бахтарияликлар
унга иттифоқ бўлишни сўраб элчилар юборар эдилар.
XV. 4. Ҳиндлар, бахтарияликлар,
гирканияликлар бундай буюк
императорнинг
2
одиллигини эшитиб, элчилар юборар эдилар.
АММИАН МАРЦЕЛЛИН
Сўнгги рим тарихчиси Аммиан Марцеллин (330 йил атрофида туғилган,
400 йил атрофида вафот этган) “Қилмишлар” асарининг (31 китобда) муаллифи
сифатида маълум. Ушбу асарни унинг ўзи Тацит ишларининг (“Анналлар”,
“Тарих”) давоми деб ҳисоблаган. Аммиан Марцеллин Рим империясининг ва
IV аср ижтимоий ҳаракатлари инқирозининг ёрқин тасвирини яратади,
Жануби-шарқий ва Марказий Европа ҳамда қисман Осиё қабилалари ҳақида
кўплаб маълумот келтиради
3
.
Аммиан Марцеллин томонидан Бахтариянинг
тасвирланиши асосан
Птолемей маълумотларининг қайта баёнидан иборатдир. Марцеллиннинг Осиё
(Эрон, Партава ва бошқалар) ҳақидаги маълумотларидан энг қизиқарлиси
хионийлар –мил.IV-V аср Ўрта Осиёсининг йирик қабилалар бирлашмаси
ҳақидагисидир. Хионийларнинг этник тарихлари ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Хионийларкелиб чиқиши ўртаосиёлик эроний қабилалар бўлишлари керак.
Манбаларда уларни кўпинча Тохаристон ва Гандҳарани (тахминан 412-437)
бир ҳокимият остида бирлаштирган кидарийлар билан янглиштирадилар.
Аммиан Марцеллин хабар берадики, 346/47 йилларда, Сосоний ҳукмдор
ШопурVI даврида “хионийлар ва евсенлар (сусенлар) унинг давлатининг
шарқий чегараларига хавф солганлар”
4
. Марцеллин бўйича, Шопур II “энг узоқ
халқлар–хионийлар ва геланлар” билан иттифоқ сулҳи тузишга муваффақ
бўлган.
359 йилда хионийлар Грумбота бошчилигида Суриянинг Амида шаҳри
остоналарида ҳаракат қилган Шопур II қўшинининг таркибига кирганлар. Бу
“хионийларнинг янги подшоҳи ўрта ёшли,
юзига ажин тушган одам, буюк
идрокли ва кўплаб ғалабалари билан шуҳрат қозонган ҳукмдор эди. У билан
1
Баженов. Древние авторы.Б. 107, 109.
2
Император Антонин Пий.
3
Батафсилроқ қар.: Соколов.
4
Таниқли шарқшунос И.Маркварт биринчи ҳарфи қолдириб кетилган “сусенлар” номи ўрнига “кусенлар”, яъни
кушонлар деб ўқиш керак деб ҳисобланган. Агар бу тўғри бўлса, унда сўз Шопур III давлатига хионийлар ва
кушонлар томонидан бир вақтнинг ўзида қилинган ёки ҳатто улар бирлашиб қилган таҳлика ҳақида кетяпти. Бироқ
бу вақтда “кушонлар” номи остида бошқа этник қабила гавдаланган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
275
бирга унинг ўғли, тенгдошларидан бўйи ва ҳусни
билан ажралиб турувчи
ўспирин бор эди, у жангда ҳалок бўлди”
1
.
Аммиан Марцеллин хионийларнинг дафн маросимини қуйидагича
тасвирлайди:“Ўлган шаҳзода аслаҳа-анжомларда олиб чиқилиб, кенг ва баланд
тахтасупага қўйилди; атрофга ўлган одамларнинг тасвирлари туширилган ўнта
тобут қўйилди, улар худди ҳақиқий марҳумларга ўхшаб тасвирланган эдилар.
Ўн кун давомида барча одамлар чодирлар ва бўлимлар бўйича гуруҳларга
бўлиниб, ўспирин шаҳзодага мотам тутиб, махсус дафн қўшиқларини
куйладилар. Аёллар эса одатдагидек дардли оҳу зор билан халқ умидига аза
тутдилар... Мурда гулханга туширилди ва суяклар ҳалок бўлган ўспириннинг
амрига биноан она ватанида дафн этиш учун кумуш идишга йиғилди”
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: