Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

XXIII китоб (363 йил)
3
 
Форс салтанатининг 18 та энг муҳим вилоятлари ҳамда улардаги 
шаҳарлар ва урф-одатларнинг тавсифи. 
...13. Географларнинг чизмалари бўйича юқорида кўрсатилган ерлар 
мажмуаси қуйидагича кўринишга эга: шимолда ва Каспий дарвозаларигача у 
Кадусия, кўп сонли скиф қабилалари ва аримаспалар, бир кўзли ёввойи 
одамлар билан чегарадош; ғарбда арманларга, Нифот тоғига, Осиёда яшовчи 
албанларга, Қизил денгизга ва кейинчалик сарацинлар деб аталган сценит 
арабларга туташдир; жанубда унинг қаршисида Месопотамиядир, тўғри 
шарққа эса ҳиндлар ўлкасини кесиб ўтиб, жанубий денгизга қуйиладиган Ганг 
дарёсигача чўзилади. 14. Форс давлатининг ватакслар, яъни отлиқ қўшин 
бошлиқлари, подшоҳлар ва сатраплар, бошқарувчи муҳим вилоятлари 
қуйидагилардир: Ассурия, Сузиана, Мидия, Форс, Катта Кармания, Гиркания, 
Марғиёна, бахтарияликлар, суғдликлар ва саклар ерлари, сўнгра Имай ортидаги 
ва ушбу тоққача бўлган Скифия, Серика, Ария, Паропамисада, Дрангиана, 
Арахозия ва Гедрозия. 
...43. Форслар билан Аквилон остида (яъни, улардан шимолда) қор ва 
музлар ўлкасида яшовчи партаваликлар қўшнидир. Уларнинг вилоятини 
Хроатр (Ажи-Су) дарёси кесиб ўтади, унинг сувлари бошқаларникидан кўпдир. 
Шаҳарлари ўртасида энг йириклари Энуния, Мезия, Харапс, Апамия, Артакана 
ва Ҳекатомпил. Бу охирги жойдан Каспий денгизининг соҳили бўйлаб Каспий 
дарвозаларигача 1040 стадий ҳисобланади
4

44. Барча вилоятлар аҳолиси ёввойи ва урушқоқдир. Урушлар ва 
жангларуларнинг кўнглига шундай хуш келадики, жангда ҳалок бўлганлар 
уларда бахтли ҳисобланадилар. Ўз ўлими билан ўлганларни эса улар қўрқоқлар 
каби ҳақоратлайдилар. 
...50. Қитьа ичида Карманияда гирканлар яшайдилар, уларнинг 
вилоятини шу номли денгиз ювиб ўтади. Уларнинг ерида уруғлар яхши ҳосил 
1
Аммиан Марцеллин. Вып. 3.
2
Шунга ўхшаш урф-одат унсурлари археологлар томонидан чап соҳил Хоразмда ўтказилган қазилмаларда топилган 
(Канга-қалъа ва Кўҳна-Уаз шаҳристонлари). Қиёсланг: Раппопорт.Б. 61. Хионийлар ҳақида қар.: Гафуров. Таджики. 
Б. 194-198, 203-210.
3
Аммиан Марцеллин. Вып. 2.
4
185 км.


276 
бермаслиги сабабли деҳқончиликка кам аҳамият берилади. Улар овчилик 
билан кун кечирадилар. Бу ерда минглаб йўлбарслар ва кўплаб ёввойи 
ҳайвонлар бор... 
51.Шунга қарамай, маҳаллий аҳоли ер ҳайдашдан бохабардир: 
ҳосилдорлиги баланд бўлган айрим ерларга экинлар экилади; керакли шароит 
мавжуд жойларда боғлар ҳам бор; кўплар бу ерда денгиз савдоси билан ҳам кун 
кечирадилар. 
52. Бу вилоятда иккита жуда машҳур дарё бор: Ўкуз (Амударё) ва 
Максера.Уларни вақти-вақти билан йўлбарслар қоринлари очганда сузиб 
ўтадилар ва атрофлардаги ерларни тўсатдан хароб этадилар. Гирканияда 
кўплаб кичик шаҳарлардан ташқари денгиз бўйида жойлашган иккита йирик 
шаҳар бор: бу –Соканда ва Сараманна.Қолганлари мамлакат ичида жойлашган: 
Асмурна, Сала ва буларданмашҳурроқбўлганГиркана... 54. Гиркана атрофидаги 
ерлар Марғиёнага тегишли, улар деярли ҳар томондан баланд тоғлар билан 
ўралган ва шунинг учун денгиздан ажралиб туради. Ерларининг кўп қисми нам 
камлиги сабабли чўлдир, бироқ уларнинг бир неча шаҳри бор; бошқалардан 
кўра маълумлари Иасоний, Антиохия (Марв) ва Нисея. 55. Қўшни вилоятларни 
авваллари урушқоқ ва ўта қудратли халқ бўлган, доимо форслар қўшни 
қабилаларни бўйсундириб, уларга ўз номларини бергунга қадар улар билан 
душманлик қилган бахтарияликлар эгаллайдилар. Қадим замонларда эса у ерда 
подшоҳлар ҳукмронлик қилганлар, улар ҳатто Аршакни даҳшатга солганлар. 
56. У ерларнинг кўп қисми Марғиёна каби денгиздан узоқдадир; аммо 
кўп ҳайвонлар ва моллар бор, улар паст ва тоғли ерларда ўтлайдилар, жуда 
бақувват ва кучлидирлар... 
57. Бахтарияликларга кўп халқлар бўйсунади, улардан биринчилари 
тохарлар. Ушбу ўлка Италия каби кўплаб дарёлар билан суғорилади; улардан 
Артамис ва Зариасп бир ўзанга бирлашиб ҳамда Ох (Тажан) ва Даргаман ўзаро 
бирлашганларидан сўнг ўз сувлари билан баҳайбат Ўкуз дарёсини янада 
катталаштирадилар. 
58. Бу ерда юқорида эслатилган дарёлардан кичикроқ бўлган дарёлар 
бўйида жойлашган шаҳарлар ҳам бор: Хатрахарта, Амекорда, Астакана, 
Менапия ва Бахтариянинг ўзи (Балх), халқ ва давлат номи у ердан келиб 
чиққан. 
59. ...Суғд деб аталадиган тоғлар этагида (суғдиёнлар яшайдилар). 
Уларнинг ери орқали кема қатновига яроқли иккита дарё – Араксат
1
ва Димас 
(Марғинон) оқиб ўтади. Тоғлар ва водийлар орқали шиддат билан текисликка 
оқиб чиқиб, улар кенг ва катта Ўкуз кўлини ҳосил қиладилар. Шаҳарлардан энг 
машҳурлари Искандария, Киресхата ва мамлакат пойтахти Дрепса (Андароб). 
60. Суғдиёнларга саклар, ишланмаган ва фақат чорвачиликка яроқли 
ерларда яшовчи ёввойи халқ қўшнидир. Шу сабабли у ерда шаҳарлар йўқ. Бу 
ўлка устида Асканимия ва Комед тизмалари юксалиб туради, уларнинг 
этагидаги Тошминора номли (LithinosPurgos) қишлоқ орқали катта савдо йўли 
ўтади. Буйўл орқали серлар (хитойлар) билан алоқа қилинади. 
1
Araxates номини Iaxartes (Сирдарё)га тўғирлаш керак.


277 
61. Имай ва Апурия деб аталмиш тоғлар тугаган жойда, Эрон 
чегараларида скифлар яшайдилар, улар Осиё сарматлари билан чегарадошлар 
ва аланларнинг чекка ерларига туташганлар. Ернинг бир чеккасида қолиб 
кетганлар, чўлга кўникканлари учун улар бир-бирларидан узоқ жойларда 
яшайдилар ва кам ҳамда сийқа озуқа билан кун кўрадилар... 
62... Ёввойиликлари ва қўполликлари сабабли яқинлашиб бўлмайдиган 
ушбу халқлар орасида камтарин ва диёнатли одамлар бор, улар яксартлар ва 
галактофаглардир... 
63. Бу ерлардаги табиатан каттароқ дарёларга қўшилувчи ёки денгизга 
оқиб борувчи кўплаб дарёлар орасида Римм (Газури), Яксарт (Сирдарё) ва 
Даик (Урал) машҳурдир. Шаҳарлардан фақат учтаси –Аспабота, Хавриона ва 
Сага маълум. 
...70. Арианалар яқинида паропанисадлар жойлашган; улардан шарқда 
Ҳиндистон, ғарбда эса Кавказ ётади. Уларнинг ерлари тоғларга 
туташдир.Уларнинг вилоятини, кичикларини эслатмайман, Ортогордомарий 
дарёси суғоради, у Бахтарияда бошланади. Уларнинг бир неча шаҳри бор; энг 
машҳурлари Газана (Ғазна), Новлиб ва Ортоспана. Охирги шаҳардан Каспий 
дарвозаларига яқин бўлган, 2200 стадий
1
масофада, Мидия чегараларигача сув 
алоқаси мавжуд. 
71. Юқорида эслатилган халқ (паропамисадлар) Дрангиананинг 
тепаликлар тизими билан боғланган
2
. Арабий номли (дарё) ушбу ўлкадан (яъни 
Арабистондан) оқиб чиққанлиги учун шундай аталган. Бошқа шаҳарлардан 
ташқари, уларда бойликлари ва шуҳратлари билан айниқса Профтасия ва 
Ариаска машҳурдир. 
72. Уларнинг қаршисида ўнг томондан Ҳиндистонга туташ Арахозия 
кўринади. Дарёларнинг энг буюги бўлган, ўлка (Ҳиндистон)га ном берган 
Инддан анча кичикроқ дарё ажралади; унинг суви етарлича кўпдир ва у 
Арахотоскрена номли кўлни ҳосил қилади. Бу ерда ҳам шаҳарлар бор, улардан 
Искандария, Арбака ва Хоаспа ажралиб туради. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish