278
IV. ҚАДИМГИ ХИТОЙ МАНБАЛАРИ
24 тарих (Эршиси ши), 1
-
жилд: Тарихий хотиралар (Шижи).
123
-
боб (Тазкиралар / Лечжюан/ 63
-
боб
1
/жюан/).
БуюкФарғона тазкираси (Дай-юан лечжюан)
2
Манба ҳақида:
“Шижи” (
史記
, рус адабиётида “Шицзи”,
Европа
адабиётида “Shi-ji”) – “Тарихий хотиралар” икки иероглиф билан ёзилган сўз
бўлиб, унинг биринчиси тарих, иккинчиси хотирлаш маъносини англатади.
“Тарихий хотиралар” дастлаб “Тайши-гун
3
шу” (“Битикчилар бошлиғи
ҳазратларининг китоби”), сўнгра “Тайшигун цзи” (“Битикчилар бошлиғи
ҳазратларининг хотиралари”), кейинроқ эса “Тайши цзи” (“Битикчилар
бошлиғи хотиралари”) деб аталган ва охирги қисқартирилган ном Шарқий
Хан
4
сулоласининг (мил. 25-220) императори Хуанди (147-165) даврида
берилган
5
. Мазмунан олганда, унда асар ёзилгунга қадар кечган 3 минг
йиллик тарих баён этилган. Шунинг учун “Шижи” қадимий Хитойда илк бор
янги услубда битилган умумий тарих ҳисобланади. У 130
бобдан иборат
бўлиб, шундан 12 боби қадим замонда ўтган ҳокимлар, амалдорлар ва
1
Хитой атрофидаги мамлакатлар, халқлар, император сулоласига алоқадор бўлмаган амалдорлар,
олимлар
ва босиб олинган ерлар бошлиқлари ҳақидаги баёнлар қадимги Хитойнинг расмий адабиётларида
«Лечжюан» деб номланган охирги қисмига киритилган.
2
“Дай-юан лечжюан”“Шижи”нинг 1136(1136)/1а/-1146(1146)/21б/-бетларидан ўрин олган.
3
Гунг (
公
) атамаси ушбу жойда ҳурмат белгиси сифатида ишлатилган.
4
Хан (
漢
замонавий адабиётлардаги қисқартирилган шакли
汉
, рус тилида Хань, узоқ ўтмишда “shan” деб
ўқилган) – қадимги Хитойда иккинчи марта мамлакатни бирлаштирган ва унинг доирасини кенгайтиришга
жиддий ҳаракат қилган императорлар сулоласининг (мил. ав. 206 - мил. 220) номи. Ушбу сулола номини
ёзиш учун ишлатилган “хан” иероглифи “эркак”, “жаҳл”, “жаҳлланиш” каби маъноларни англатади.
Қадимда айнан шу ном билан Хитойдаги энг узун дарё – Янзи (Чангжянг
长
江
)нинг шимолий ирмоғи
Ханшуй (
漢水
Хан суви) аталган. Шунинг учун «Хан» атамасининг келиб чиқиши дарё номи билан боғлиқ
бўлган, деб ҳисоблаш мумкин. Хан сулоласи даврида қадимий Хитойнинг шимолий томонида яшаган
халқлар,
жумладан,ҳунлар хитойларни хан деб аташган. Хан давлати йўқолиб кетгандан сўнг унинг номи
бирлик ва устунлик рамзига айланиб қолган эди. Шунда хитойлар ўзларининг номини хан деб аташни одат
қилганлар. Хан сўзи этнонимга айлангунга қадар хитойлар ўзларини шя (ся), хушя (хуася) деб аташган
(Ханюй дазидян, 3-жилд. Б. 1714). Шу асосда мил. III асрлардан бошлаб “хан” атамаси хитойларнинг этник
номига айланган, деб айтиш мумкин.
5
Сима Чян юй шижи. Б. 109-110.
279
уларнинг шажараларига, мамлакатда содир бўлган йирик воқеаларга; 10 боби
императорлар, ҳокимлар, олий табақали амалдорлар
фаолияти ва уларнинг
шажаралари, муҳим давлат ишларига; 8 боби илм-фан, урф-одатлар, санъат,
сув хўжалиги ишлари, иқтисодиёт ва қонун-қоидаларга; 13 боби майда
ҳокимлик ва сулолалар тарихига; 30 боби мил. ав. XI-III асрларда ўтган
майда давлатлар ва улар орасидаги муносабатлар тарихига ҳамда
ҳукмдорлар, амалдорлар, йирик шахслар
шажаралари ва уларнинг
фаолиятларига бағишланган. Қолган 70 боби нисбатан пастроқ даражали
ҳукмдорлар, маъмурий ва ҳарбий амалдорларга, маҳаллий ҳукумат
бошлиқлари фаолияти ва
уларнинг шажараларига, хитойларнинг атрофида
яшаган халқларга, улар томонидан ташкил этилган давлатлар ва
ҳокимликларга бағишланган. Умумлаштирилган ҳолда улар “Лечжюан”
1
(“Қатор баённомалар ёки тазкиралар”), деб аталади. Сўнгги
бир боби
муаллиф ҳаёти, фаолияти, шажарасига ва мазкур асарнинг ёзилиш тарихига
бағишланган бўлиб, у “Тайши зиюй” (“Битикчилар бошлиғининг сўзи”) деб
номланган. Ушбу бобда “Шижи”да баён этилган айрим тарихий воқеаларга
ва шахсларга муаллифнинг муносабати, баҳоси ва мулоҳазалари ҳамда
хитойларга қўшни бўлган халқлар ва мамлакатлар,
Хан сулоласи билан
алоқада бўлган давлатлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
“Шижи”нинг ёзиб тугатилган вақти мил. ав. 104-91 йилларга тўғри
келади. Унинг айрим йўқолган қисмларини Юанди (мил. ав. 48-31) ва Чэнгди
(мил. ав. 32-5) исмли Ғарбий Хан императорлари даврида яшаб ўтган Чу
Шаосун (туғилган ва ўлган йили номаълум) исмли олий даражали илмий
унвонга эга бўлган тарихчи тўлдирган. “У-ди чжюан” (“У-ди тазкираси”),
“Санванг шижя” (“Уч хоким шажараси”), “Гуй Цэ чжюан” (“Гуй Цэ ҳақида
баён”) каби боблар, Хан хонадони билан қардош бўлиб қолганларга оид
маълумотлар ва У-дидан кейинги императорлар
тазкиралари ана шу
тўлдирилган қисмлардан саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: