Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

/
1139(1139)/6а/Тазик (Тяочжи) Ансиекнинг (Анши) ғарбида бир неча 
минг 
ли
нарида жойлашган бўлиб, [унинг ҳудуди] Ғарбий денгизга 
(Шихай
西海
)
3
бориб тақалади, иқлими иссиқ, ҳавоси нам, [одамлари] 
деҳқончилик қилади, гуруч экади. [У мамлакатда] бир катта қуш бор экан, 
тухумининг йириклиги қўшалоқ муштдек келади. Аҳолиси кўп, кўпинча 
майда амалдорлар орқали идора қилинади. Аршак (Анши) ажнабийларга 
итоат қилади, [унинг одамлари] сеҳргар. Аршак (Анши)даги қарияларнинг 
айтишига кўра, Тазик [мамлакати]да Риоук дарёси (замонавий ўқилиши 
Рошуй 
弱水
) ва Шивангму (
西王母
– Ғарбий ҳукмдор-она демакдир) бор, 
лекин уларни ҳеч ким кўрмаган, деб ҳикоя қилишади.
 
/1139(1139)/6б/Бақтрия (Дашя) Буюк-Фарғона (Дай-юан) [давлати]нинг 
жануби-ғарбида 2 минг 
ли
(1052 км)дан кўпроқ масофа нарида ва Амударё 
(Вэйшуй)нинг жанубида жойлашган. Ушбу мамлакатда [аҳоли] деҳқончилик 
билан шуғулланади, деворлар билан ўралган шаҳарлар ва иморатлар мавжуд. 
Урф-одатлари Буюк Фарғонадан фарқ қилмайди, олий ҳукмдори йўқ, 
аксарият шаҳарлар ва қишлоқлар маҳаллий бошлиқлар томонидан идора 
қилинади. Унинг қўшинлари кучсиз, урушдан қўрқишади, лекин [одамлари] 
1
Диеужие (Dieu-jie Diәu-jie
條枝
замонавий талаф. Тяочжи) давлат ва халқ номи. Вэй сулоласи тарихида 
(Вэйшу) «Персия давлати (
波斯国
) ... қадимги Диеужие (
條支国
) давлатидир. ...унинг тили ва ёзуви 
туркларникидан катта фарқ қилади», деб ёзилган (Вэйшу. Б. 9702(1320)). Айрим хитой манбаларида 
“Тяочжи” топоними Тяовэн (қадимги ўқилишда Диеу-мивен) деб ҳам ёзилади. “Тяочжи” денгиз бўйида, 
унинг марказий шаҳри эса баландликда жойлашган. Унга фақат бир томондан борадиган йўл бор, қолган уч 
томондан йўл йўқ. Тяочжининг пулида (тангасида) бир одамнинг боши акс эттирилган (Ду. Тунгдян, 3-
жилд. Б. 2732-2733). Хитойнинг «Цихай» (Сўзлар денгизи) номли энциклопедик луғатида ёзилишича, 
Тяочжи давлат ва ер номи бўлиб, у ҳозирги Ироқ ҳудудида бўлган. Мил. 97 йилда ушбу мамлакатга хитой 
элчиси Ган Йин келиб кетган (Цихай. Б. 836). Шинжянг тарихий луғати (Шинжянг лиши цидян) номли 
луғатда ушбу атама Тигр ва Евфрат дарёларининг қуйи оқимидаги жой номидир, деб кўрсатилган (Шинжянг 
лиши цидян. Б. 303). “Шижи”даги Фарғонага оид маълумотларнинг уйғурча таржимасида “Тяочжи” 
атамасига берилган шарҳда у “тожик”, “тазик” сўзининг хитойча транскрипцияси эканлиги ва у арабларнинг 
“той” қабиласи номидан келиб чиққанлиги ёзилган. Шу билан бирга, мазкур шарҳда туркий тилда 
сўзлашувчи қабилалар ғарб томондан келган араб мусулмонларини “тазик” деб аташганлиги, хитойлар эса 
буларни “дайши” (даши), тяочжи деб номлаганлиги, кейинчалик ғарб томондан келган ва форсий тилида 
сўзлашганларнинг ҳаммаси маҳаллий халқ тилида тажик деб аталганлиги айтилган (Тарихий хотиралар. Б. 
521).
2
Матнда берилган шарҳда Лисюан (Лисян деб ҳам ўқилади), Хан сулоласи тарихида Лижян деб ёзилган. Бу 
Дайдзин (замонавий ўқилиши Дацин) давлати демакдир. Ушбу давлат Ғарбий денгизнинг (Каспий денгизи) 
ғарбий томонида жойлашган, деб айтилган. Н.Я.Бичурин таржимасида Лисюан топоними “Лигань” деб 
транскрипция қилинган ва унга шарҳ берилмаган (Бичурин. Алмата нашри. 2-жилд. Б. 155). «Цихай»да 
ёзилишича, Дацин ва Лисюан синонимлар бўлиб, улар Рим давлатининг ҳар хил хитойча номларидир. Мил. 
395 йилда Рим давлати бўлиниб кетганидан сўнг, Дацин Шарқий Рим давлатининг номи сифатида 
ишлатилган (Цихай. Б. 625). Лисюан (Лисян) топоними Римнинг хитойча номи эканлиги «Фарғона 
тазкираси»нинг уйғурча таржимасига берилган 19 рақамли шарҳда ҳам кўрсатилган (Тарихий хотиралар. Б. 
521). 
3
Бу ерда Шихай (русча транскрипцияда Сихай 
西海
) Ўрта ер денгизи маъносида ишлатилган. Н.Я.Бичурин 
ҳам шундай кўрсатган. Мантиқан олиб қараганда ҳам, Ансининг ғарбида ундан бир неча минг ли наридаги 
денгиз Каспий ёки Орол бўлиши мумкин эмас. Умуман олганда, қадим замонда хитойлар денгизлар ҳақида 
аниқ маълумотларга эга бўлмаганлиги боис ўз мамлакатларининг ғарб томонидаги денгизларни, жумладан, 
Форс кўрфази, Қизил денгиз ва бошқаларни Шихай деб аташган (Цихай. Б. 1832). Матннинг маъносидан 
келиб чиқмасдан, Шихай атамасини Каспий ёки Орол денгизи деб тушуниб бўлмайди. 


292 
савдо ишларига чаққон. Шунинг учун ҳам Улуғ-Рузие (Дай-рузие) 
/7а/ 
ғарбга 
бориб, улар устидан ғалаба қилган ва маҳаллий аҳолисини ўзларига фуқаро 
қилиб олган
1
. Бақтрия (Дашя)нинг аҳолиси кўпи билан 1 миллионга яқин. 
Унинг пойтахти Лампиват (Ланши – Балх)
2
шаҳри деб аталиб, ундаги 
бозорларда ҳар хил моллар сотилади. Унинг жануби-шарқида Шэнду 
(
身毒
Ҳиндистон)
3
жойлашган. 
/1139(1139)/7б/ [Чжан] Чян “камина Бақтрия (Дашя)да бўлганимда Чюн 
[тоғида ўсадиган] бамбукдан ясалган ҳасса таёқ ва Шу [вилоятидан 
чиқадиган] мато кўрдим. /1140(1140)/8а/Булар қаердан олиб келинди, деб 
сўрасам, бақтрияликлар бизнинг савдогарларимиз Шэнду (Ҳиндистон)дан 
олиб келишган, деб жавоб бердилар. Ҳиндистон Бақтрия (Дашя)нинг 
жануби-шарқида бир неча минг 
ли
нарида жойлашган. Ушбу [мамлакатда 
халқ] Бақтрия (Дашя)га ўхшаш деҳқончилик билан шуғулланади, аммо 
ерлари пастлик, ҳавоси нам ва иссиқ. Айтишларига қараганда, у ердаги 
одамлар фил устига миниб олиб жанг қилишади. Ушбу давлат денгиз 
қирғоғида жойлашган эмиш. [Мен Чжан] Чяннинг мўлжаллашича, Бақтрия 
(Дашя)дан Хан [давлати]гача бўлган масофа 12 минг 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish