Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
IX 
1. Партава катта эмас. Форс ҳукмронлиги даврида у хирожини 
гирканияликлар билан бирга тўлар эди, сўнг македонияликларнинг узоқ 
ҳукмронлиги даврида ҳам худди шундай бўлди. Ҳудудлари кичиклиги устига у 
қалин ўрмон билан қопланган, тоғли ва қашшоқ жойдир, шу сабабли 
подшоҳлар қўшинларини бу ҳудуддан шошилинч олиб ўтар эдилар, чунки 
мамлакат уларни ҳатто қисқа вақт давомида ҳам боқа олмас эди. Аммо энди 
уларнинг мамлакати кенгайди. Партава ўлкаси таркибига Комисена, Хорена, 
Каспий Дарвозаларигача, Раг ва аввало, Мидияга қарам бўлган, тапирлар 
ўлкасигача ёйилган деярли барча вилоятлар киради... 
2. Тавр ортидаги мамлакатларда ушбу ўлкаларга эгалик қилаётган Сурия 
ва Мидия подшоҳлари бошқа ишлар билан машғул бўлганлари сабабли 
қўзғолонлар кўтарилганда, мамлакатни бошқариш топширилган ноиблар – мен 
Евтидем
2
ва унинг тарафдорларини назарда тутаяпман – аввало Бахтариёнани 
ва қўшни мамлакатни бутунлай қўзғолон кўтаришга кўндирдилар, сўнгра 
Аршак скиф, апарнлар деб аталмиш айрим дайлар, Оҳ дарёси бўйлаб яшовчи 
кўчманчилар билан Партавага ҳужум қилди ва уни босиб олди. Ерларини 
босиб олганлар билан узлуксиз урушлар сабабли Аршак аввалига кучсизланган 
эди, кейинчалик унинг ўзи ва меросхўрлари ҳарбий муваффақиятлари туфайли 
узлуксиз забт этишлар натижасида шу даражада кучайдиларки, охир-оқибатда 
Фирот ортидаги бутун ҳудуднинг ҳукмдорлари бўлиб қолдилар. Улар 
скифларни ва улардан аввал Евкратидни
3
тарафдордорлари билан бирга сиқиб 
чиқариб, Бахтариёна қисмини ҳам босиб олдилар. Ҳозирги вақтда улар шундай 
1
Страбонда натижа нотўғри (худди XV, II-8 китоблардаги каби).
2
Тахмин қилинадики, Салавкийлардан ажралиб чиққан Юнон-Бахтария давлатлари асосан Диодотга тобе бўлган, 
Евтидем Суғдиёна ёки Марғиёна ва Ариянинг ҳукмдори бўлган.
3
Евкратид Бахтарияда ҳукмронлик қилган (қиёсланг: Юстинда: “Деярли бир вақтда Митридат Партавада, Евкратид 
эса Бахтарияда подшоҳ бўлдилар” (ХII, 6, 1-2)).


252 
катта мамлакат ва кўп сонли қабилаларга ҳукмдорларки, давлатларининг 
катталиги бўйича маълум даражада римликларнинг рақибларидирлар. Бунинг 
сабаби уларнинг кўп қисмида варварлар ва скифлар ҳаёт тарзи ва урф-одатлари 
ҳукмрон бўлганидадир, ҳукмдорлик ва ҳарбий муваффақиятларга анча 
мослашганлигидир... 
3. Апарн-дайлар, айтишларича, Меотида юқорисида яшаган дайлар 
вилоятидан кўчиб келган бўлиб, уларни ксандиялар ёки париялар деб 
атайдилар. Бироқ Меотида юқорисида яшаган скифлар орасида қандайдир 
дайлар бўлганлигини ҳамма ҳам тан олмаган. Айтишадики, Аршак ушбу 
скифлардан келиб чиққан; бошқалар, аксинча, уни Диодот ва унинг 
меросхўрларининг ўсиб бораётган қудратидан қутулиш учун Партавада 
қўзғолон кўтарган бахтариялик
1
, деб ҳисоблайдилар. Мен “Тарихий 
ёзувлар”нинг VI китобида ва “Полибийдан кейинги ҳодисалар тарихи”нинг II 
китобида Партава урф-одатлари ҳақида кўп маълумот келтирганим сабабли, 
қайтарилмаслик учун бу масалани қолдириб ўтаман; мен фақатгина 
Посидонийга кўра шуни эслатиб ўтаманки, партаваликларнинг олий қурултойи 
икки қисмдан иборат: бир қисмига подшоҳ қариндошлари, иккинчисига 
донолар ва сеҳргарлар кирадилар. Подшоҳларни иккала қисмдан сайлайдилар. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish