VIII
1. Агар Гиркан денгизидан Шарққа юрилса, у ҳолда ўнг томонда Ҳинд
денгизигача чўзилувчи тоғлар бўлади. Юнонларда улар Тавр деб аталадилар.
Улар Памфилия ва Киликияда бошланади ва шу ергача услуксиз тизим бўлиб
чўзилиб, у ёки бу номланишни қабул қилади. Улардан шимолда аввал... иллар,
кадусийлар ва амардлар ва айрим гирканлар яшайдилар, сўнгра партаваликлар,
марғиёнлар ва арийлар қабилалари яшайдилар; давомида Гирканиядан Сарний
дарёси ажратиб турувчи (Оҳ дарёси томон шарққа юрганда) саҳро жойлашган.
Арманистондан ушбу ергача ёки бироз етмасдан чўзилувчи тоғ Парахоафра
деб аталади. Гиркан денгизидан арийлар вилоятигача 6000 стадийдир. Сўнгра
Суғдиёна ва ниҳоят, скиф кўчманчилари келади. Арийлардан бошлаб, қолган
барча тоғларга македонлар Кавказ номини қўйганлар; варварларда эса
шимолий чўққилар кетма-кет алоҳида номланган: айрим қисмларга Паропамис,
Эмода ва Имай, бошқа шунга ўхшаш номлар берилган.
2. Бу қабилалардан чапда ва уларнинг рўпарасида бутун шимолий
томонни эгалловчи скиф ва кўчманчи қабилалар жойлашган. Каспий
денгизидан бошлаб кўпчилик скифлар дайлар деб аталадилар. Сўнгиларидан
шарқда яшовчи қабилалар массагетлар ва саклар номи билан аталадилар,
қолганларини умумий скиф номи билан атайдилар, аммо ҳар бир қабиланинг
ўз номи бор. Уларнинг ҳаммаси кўчманчилардир. Ушбу кўчманчилар орасидан
айниқса юнонлардан Бахтариёнани олиб қўйганлари машҳур бўлди, чунончи
асиялар, пасианлар, тохарлар ва сахаравлар. Булар Яксартнинг нариги
қирғоғидаги саклар ва суғдиёнлар вилояти билан қўшни бўлганлар ҳамда
саклар эгаллаган вилоятдан кўчиб келганлар. Дайлар бирлари апарнлар деб,
бошқалари ксанфиялар ва учинчилари писсурлар деб аталадилар. Апарнлар
Гирканияга ва унинг ёнидаги денгизга энг яқин жойлашганлар; қолганлари
ҳатто Ария қаршисида жойлашган вилоятгача чўзилиб кетганлар.
3. Апарнлар билан Гиркания ва Партава орасида то арийлар вилоятигача
кенг ва сувсиз саҳро жойлашган; у орқали узун масофали ўтишлар қилиб,
апарнлар Гиркания, Несея ва Партава текисликларига босқинлар қилганлар.
Ушбу (босқинга учраган) қабилалар апарнларга хирож тўлашга рози
бўлганлар; хирож уларнинг мамлакатларига вақти-вақти билан босқин
қилишга ва ўлжа олиб кетишга рухсатдан иборат эди. Аммо улар шартномани
қўпол бузганларида уруш бошланар, сўнгра яна тинчлик ҳукм сурар, ундан
кейин эса яна жанговар ҳаракатлар бошланар эди. Бошқа кўчманчиларнинг
249
ҳаёт тарзи ҳам шундай: улар ҳар доим қўшниларига ҳужум қиладилар, сўнгра
улар билан яна ярашадилар.
4. Саклар худди киммерияликлар ва трерлар каби босқинлар қилар
эдилар: айрим босқинлар узоқ масофага, бошқалари эса яқин масофага
бўларди. Шу йўл билан улар Бахтариёнани ва Арманистоннинг энг яхши ерини
эгалладилар, унга ўз атамаларидан Сакасена деб ном қолдирдилар. Улар
каппадокияликлар мамлакатигача, хусусан, Евксин денгизи бўйида
яшовчиларга ва ҳозир понтиклар деб аталувчиларгача бордилар. Шу вақтда
ушбу мамлакатда бўлган форс саркардалари уларга тунда, ўлжани бўлиб
олгандан кейинги умумхалқ байрами вақтида ҳужум қилдилар ва ушбу
қабилани бутунлай қириб ташладилар. Саркардалар бу текисликдаги
қандайдир қояда баландлик кўтариб, қояга тепалик кўринишини бердилар,
сўнгра девор қурдилар ва Апанта ҳамда у билан умумий саждагоҳга эга бўлган
форс худолари – Оман ва Анадатга ибодатхона кўтардилар, ҳар йили
ўтказиладиган муқаддас Сакея байрамини жорий этдилар. Уни Зела аҳолиси
(бу ер шундай аталади) ҳозир ҳам нишонлайди. Зела аҳолисининг кўпчилиги
эҳром хизматчиларини
1
ташкил этадиган кичик шаҳар бўлиб, Помпей шаҳар
ҳудудига катта вилоятни қўшди ва аҳолини девор ортларида жойлаштириб,
Митридат ағдарилганидан сўнг ўзи асос солиб қурдирган шаҳарлардан
бирининг номини унга берди.
5. Айрим ёзувчиларнинг саклар ҳақидаги ҳикояси шудир. Бошқаларининг
сўзига кўра, Куруш сакларга юриш қилган, аммо жангда мағлуб бўлиб қочган.
Сўнг Куруш ўрдусини, кўп миқдордаги ғамламаларини ва айниқса, шаробни
қолдирган жойда туриб, қўшинига дам берди ва кейин ғамламаларга тўла
чодирларни қолдириб, кечга яқин ўзини қочаётганидек кўрсатиб йўлга чиқди.
Лозим деб ҳисоблаган масофагача олдинга юриб, тўхтади. Бу орада саклар
келдилар ва ташлаб кетилган ва озиқ-овқатга тўла ўрдуни эгаллаб,
бўккунларича овқат едилар. Шунда Куруш қайтиб келди ва мастликдан
ақлларини йўқотган саклар устидан чиқди; бирлари ўлик ҳолда ухлаб
ётганларида ўлдирилдилар, бошқалари мастлик жазавасида қуролсиз рақсга
тушаётганларида душман қиличларидан қурбон бўлдилар, ва деярли
ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Куруш эса ўз омадини худодан инъом деб билиб,
ушбу кунни ота худосига бағишлади, уни Сакеялар деб атади. Ва одат бўйича,
ушбу худо ибодатхонаси бўлган ҳар ерда Сакеялар байрами нишонланади. Бу –
вакх байрамига ўхшаш байрам, унда эркаклар скиф либосларини кийиб, бир-
бирлари ва улар билан маишат қилаётган аёллар билан май ичадилар ва қўпол
ҳазиллашадилар.
6. Массагетлар Куруш билан бўлган жангда кўплар мадҳ этадиган
жасурликларини исботладилар; улардан бу ҳақда маълумотларни биз ҳам
олишимиз керак. Массагетлар ҳақида қуйидаги кўринишдаги ҳикоятларни
айтадилар: бирлари тоғларда, бошқалари текисликларда, учинчилари дарёлар
оқиб чиқувчи ботқоқликларда, тўртинчилари ботқоқликлардаги оролларда
яшайди. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, мамлакатни Аракс сувлари
1
Бошқачасига уларни эҳром қуллари деб атайдилар.
250
босади, у тармоқланиб, қолган барча тармоқлари билан бошқа денгизга
1
ва
фақат биттаси Гиркан кўрфазига қуйилади. Худо деб улар фақат Қуёшни
улуғлайдилар ва унга отларни қурбон келтирадилар. Уларда ҳар бир эркак
фақат бир аёлни хотинга олади, бироқ улар бошқа одамларнинг хотинларидан
ҳам фойдаланадилар, буни ҳатто яширмайдилар ҳам; бегонанинг хотини билан
қовушмоқчи бўлган киши ўз ўқдонини аравага илиб қўяди ва очиқдан-очиқ у
билан қовушади. Уларда ёши улуғ одамларни бўлак-бўлак қилиб чопиб ва қўй
гўшти билан аралаштириб ейиш одати бор. Ёши улуғ одамлар учун бу энг
яхши ўлим ҳисобланади. Касалланиб ўлган одамларни улар ифлос ҳисоблаб ва
ҳайвонлар ейиши учунгина яроқли деб, ташлаб юборадилир. Улар ажойиб
чавандоз ва пиёда аскардирлар; камон, қилич, совут ва жанговар бронза
болталар билан қуролланганлар; жангларда улар олтин камар ва бош
боғламларини тақадилар. Отларининг узангилари ва тасмалари олтиндандир.
Уларнинг мамлакатида кумуш йўқ, темир кам, бироқ мис ва олтин жуда кўп
учрайди.
7. Оролларда яшовчи массагетлар экиш учун уруғ йўқлиги сабабли
илдиз ва ёввойи мевалар билан озиқланадилар; кийим сифатида улар дарахтлар
пўстлоғидан фойдаланадилар (чунки уларда уй ҳайвонлари умуман йўқ); ичиш
учун улар дарахт меваларини эзиб чиқарилган шарбатдан фойдаланадилар.
Ботқоқлар аҳолиси балиқ билан озиқланади ва бу ерга денгиздан келувчи
тюленларнинг териларидан кийим киядилар. Тоғда яшовчилар ҳам ёввойи
мевалар билан озиқланадилар; уларда озгина қўй бор, шунинг учун уларни
сўймайдилар, мўйна ва сутга сақлайдилар. Либосларни улар ранг-баранг қилиб
бўяйдилар, ранги ўчмайдиган бўёқлардан фойдаланадилар. Текисликларда
яшовчилар деҳқончилик билан шуғулланмайдилар (гарчи ерлари бўлса ҳам),
балки кўчманчи скифлар каби яшаб, қўй гўшти ва балиқ билан озиқланадилар.
Барча шунга ўхшаш қабилалар ҳаёт тарзида қандайдир умумийликни топамиз,
бу ҳақда мен кўпинча эслатаман: уларнинг дафн маросимлари, урф-одатлари ва
бутун маиший ҳаётлари ўхшаш; улар ўзига хос, ёввойи ва урушқоқ одамлар,
аммо мулоқотда ростгўйлар ва ёлғончи эмаслар.
8. Массагетлар ва саклар қабиласига аттасийлар ва хорасмийлар ҳам
мансубдирлар. Булар томонида бахтарлар ва суғдлар мамлакатидан қочган
Спитамен, Бесс каби Искандардан қочган форсларнинг бири бекинган.
Кейинчалик Аршак ҳам Салавк Каллиникдан қочиб, апасиаклар юртида
бекинган. Эратосфеннинг сўзлари бўйича, арахотлар ва массагетлар
бахтарияликлар яқинида, улардан ғарбда, Ўкуз бўйида яшайдилар; саклар ва
суғдларнинг ҳудудлари Ҳиндистон қаршисидадир. Аксинча, бахтарияликлар
Ҳиндистон қаршисида фақатгина қисқа масофада жойлашганлар, чунки
уларнинг кўп қисми Паропамис бўйлаб жойлашган. Яксарт дарёси сакларни
суғдликлардан, Ўкуз эсасуғдликларнибахтарияликлардан ажратиб туради.
Гирканияликлар ва ариялар ўртасида тапирлар яшайдилар. Айлана бўйлаб
денгиз бўйида гирканлар ортида амардлар, анариаклар, кадусийлар, албанлар,
каспийлар, витийлар ва эҳтимол, скифларга хос бошқа халқлар ҳам яшайдилар.
1
Шимолий океан.
251
Гирканияликларнинг бошқа томонида дербиклар яшайдилар, кадусийлар эса
мидияликлар ва матиеналар билан Парахоафра этагида чегарадошлар.
9. Масофаларга келсак, Эратосфен қуйидагиларни келтиради: Каспий
тоғидан Кира дарёсигача 1800 стадийга яқин; у ердан Каспий Дарвозаларигача
–5600; сўнгра арийлар мамлакатидаги Искандариягача –6400; кейин Бахтара
шаҳригача (уни Зариаспа ҳам дейдилар) – 3870; кейин (Искандар етиб борган)
Яксарт дарёсигача – 5000 стадийга яқин. Ҳаммаси бўлиб 22670 стадий. Каспий
Дарвозасидан Ҳиндистонгача масофани Эратосфен қуйидагича аниқлайди:
Гекатомпилгача 1960 стадий, ариялар ўлкасидаги Искандариягача – 4530;
сўнгра Дрангдаги Профтасийгача – 1600, бошқалар бўйича – 1500; арахотлар
шаҳригача – 4120; сўнгра Ортоспанагача, Бахтарадан келувчи 3 йўлнинг
кесишиш жойигача – 2000; ниҳоят, Ҳиндистон чегараларигача – 1000 стадий.
Ҳаммаси бўлиб 15300 стадий
1
.
Ҳинд дарёсидан Шарқий денгизгача Ҳиндистон узунлигини бевосита
ушбу масофанинг тўғри чизиқ бўйлаб давоми деб тасаввур этиш керак. Бу
менинг саклар ҳақидаги маълумотларим.
Do'stlaringiz bilan baham: |