Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
СТРАБОН 
Қадимги буюк юнон географи ва тарихчиси Страбон (мил. ав. 64-63 йил 
атрофида туғилган, тахминан мил. 23-24 йилларда вафот этган) эллинизм 
даври
1
якунланишининг замондоши бўлган. Ушбу вақтда Миср 
Птолемейларининг охирги эллинча давлати тугаган ва Юнонистоннинг ўзи ҳам 
Рим ҳукмронлиги, ҳудудлари ва аҳолиси сони қисқариши даврини бошдан 
кечираётган эди. 
Страбон Понтдаги Амасиядан (Кичик Осиё) келиб чиққан. Оила 
аъзолари Рим тарафдори бўлганлар ва Понт подшоҳлари хизматида бўла 
туриб, юқори лавозимларни эгаллаганлар.Бу, ўз ўрнида, Страбонга яхши 
маълумот олишга имконият берган. Турли шаҳарларда у ўз замонасининг 
машҳур файласуфлари маърузаларини тинглаган ва ёшлигидаёқ айрим 
мамлакатларга ташриф буюришга улгурган. Каттароқ ёшда у ўткир зеҳни ва 
синчков ақли билан ажралиб турган. 
Унинг саёҳатлари йўналиши: Юнонистон, Кичик Осиё, Италия, Миср. 
Унинг биринчи иши (“Тарихий ёзувлар”) бизгача етиб келмаган. Пухта 
“География” (“Географик ёзувлар”) эса унинг томонидан мил. ав. 7 йил 
атрофида тугатилган ва эҳтимол, муаллиф ўлимидан сўнг машҳур бўла борган. 
Страбоннинг ушбу асарини ўқишда шуни назарда тутиш керакки, у 
географияда нафақат илмий, балки амалий фанни кўрган илм соҳибларига 
мансуб бўлган, бу эса ушбу соҳадаги эски аньанага мос келарди. “География” 
“Тарих”нинг қисми сифатида савдогарлар, денгизчилар, саркардалар, 
ҳукмдорларнинг манфаатлари ва истакларини қондириши керак эди. Баённинг 
осон ва тушунарли бўлишига интилиш ва тарихий ҳамда этнографик 
маълумотларнинг бойлиги шундан. “Страбон методи ва мақсади фақатгина 
тасвирлашдир, бу ўз замонининг талабига бутунлай жавоб беради. У 
ҳодисаларнинг сабабини тушунтиришга ва назарий қурилмалар ҳамда 
фаразларга интилмади... Тушунтириш ўрнига унда фақат фактлар ва ҳодисалар 
келтирилди”
2
. Страбоннинг ўзи ғурур билан таъкидлашича, у “кўп тарихий 
фактларни бошқаларга кўра яхшироқ баён этади ва улар билмаганликлари 
сабабли қолдириб кетганларини тўлдиради”. 
Страбоннинг режалари буюк эди: ўз замонида маълум оламни географик 
1
Эллинизм даври деб Искандар Зулқарнайн юришларидан эллиник Мисрнинг Рим томонидан забт этилишигача 
бўлган даврни атайдилар.У мил. ав. 30 йилда тугаган. Ибора фанга немис тарихчиси И.Г.Драйзен томонидан 
киритилган. Турли йўналиш олимлари томонидан у турличаталқин этилади. Ушбу давр учун қадимги – юнон ва 
маҳаллий элементларнинг сиёсий ташкилотда, миллий-иқтисодий алоқаларда ва маданий ҳаётда ўзаро 
мужассамланиши хосдир (мил. ав. IV аср охири –I аср боши). Бу жиҳатдан “эллинизм” терминини шимоли-шарқий 
сатрапияларга ва улар Салавкийлар салтанатидан ажралиб чиққандан сўнг пайдо бўлган Партава ва Юнон-Бахтария 
давлатларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
2
Стратановский. Б.780; Арский. Б. 36.


245 
тасвирлашни амалга ошириш ва янги билимлар бойлигига асосланиб, олам 
харитасини тўлдириш ва тўғрилаш. Ушбу режада Страбон “География”си 
қадимдаги барча бошқа географик асарлардан устун туради.Страбон 
“География”си фан тарихига тарихий-географик асарлар яратиш соҳасидаги 
илк тажрибалардан бири сифатида кирди. 
Страбон томонидан турли манбалар ва қўлланмалардан йиғилган Ўрта 
Осиё ва қўшни ҳудудлар бўйича маълумот “География”нинг XI китобида 
мужассамлаштирилган 
(Кавказ, 
Гиркания, 
Партава, 
Бахтария, 
Мидия,Арманистон). 
Биз Страбоннинг “География”сидан Ўрта Осиёга таалуқли парчаларни 
А.Г.Стратановскийнинг энг янги таржимаси бўйича келтирамиз
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish