242
36. ...(Помпей ва Лукулл ўртасидаги) музокараларга келсак, улар
муросага олиб келмади ва саркардалар келганларидагидан-да кучлироқ
зиддият билан қайтиб кетдилар... Саркарда учун энг зарур бўлган табиий
инъом ёки омад (Лукуллга) қай даражада етишмас эди-а! Агар ўзининг ажойиб
хусусиятлари –жасурлиги ва эҳтиёткорлиги, ақли ва одиллигига қўшимча яна
ушбу хусусиятга ҳам эга бўлганида, Осиёда Рим давлатининг чегараси Фирот
эмас, балки олам чеккаси Гиркан денгизи бўлармиди. Хақиқатан, Тигран
қолган барча халқларни
аввал забт этган эди, партаваликлар эса Лукулл
даврида ҳали Красс давридагидек қудратга етишмаган эди; уларнинг давлати
қўшнилари билан ўзаро урушлар ва зиддиятлар сабабли ҳали жипс эмас эди ва
арманлар ҳужумларига қаршиликкўрсатишга қудратлари етмас эди.
Аммо қўшимча қилишим керакки, менинг фикримча, Лукулл ўз ватанига
бошқа одамлар орқали келтирган зиён келтирган фойдасидан кўпдир. Аслида,
Партава чегаралари яқинида кўтарилган арман ўлжалари, Тигранокерт ва
Насибиданинг олиниши, Римга ушбу шаҳарлардан
келтирилган катта
бойликлар, қўлга киритилган ва тантанали олиб ўтилган Тигран диадемаси –
бунинг ҳаммаси Крассда Осиёга юриш иштиёқини уйғотди, унда Осиё аҳолиси
ўлжа ва бойлик манбаидир, деган фикрни туғдирди. Аммо тез орада у
партаваликларнинг камон ўқлари билан танишди ва Лукулл душманлари
бефаҳм ва қўрқоқ бўлганликлари
учун эмас, балки ўз жасурлиги ва
саркардалик маҳорати туфайли ғалабага эришганлигини ўзининг мисолида
исбот қилди. Аммо бу кейинчалик содир бўлди
1
.
“ПОМПЕЙ”
36. Ушбу (албанлар билан бўлган) жангдан сўнг
Помпей Каспий
денгизигача боришни режалаштирди, аммо кўп сонли заҳарли судралувчилар
сабабли, гарчи денгиздан атиги уч кунлик йўл масофасида турган бўлса-да,
орқага қайтишга мажбур бўлди. Сўнгра у Кичик Арманистонга чекинди.
Помпей элимейлар
2
ва мидияликлар подшоҳларининг
элчиликларига жавобан
уларга дўстона хатлар юборди. Гордиенага
3
бостариб кирган ва Тигран
ҳукмдори кабиларни хонавайрон этаётган Партава подшоҳига қарши Афроний
бошчилигидаги қўшинни юборди. У партаваликларни ҳайдаб чиқарди ва
Арбелитидагача
4
қувиб борди.
“ЦЕЗАР”
58. ... Кўп сонли муваффақиятларга эришган Цезар ўзининг фаол табиати
билан ўз меҳнати меваларидан хотиржам бўлиб қолмади. Аксинча,
эришилганлари уни қониқтирмаётгандек, ғайратига ғайрат қўшилиб,
келажакдаги янада буюк ишлар режалари ва янги шуҳратга
интилиш пайдо
бўлар эди. Бу айнан ўзи билан ўзи мусобақалашиш ва келажакдаги
қаҳрамонликлар билан аввалгиларидан ўтиб тушиш эди. У партаваликлар
1
Красснинг партаваликларга қарши юриши мил. ав. 53 йил билан белгиланади.
2
Элимейлар Каспий денгизидан жанубда яшаганлар.
3
Гордиена –Дажла дарёсининг юқори оқими қисмида (Буюк Арманистоннинг жанубий чегарасида).
4
Арбелитида –Дажланинг юқори оқимидан шарқдаги Оссурия вилояти.
243
билан урушга тайёрланар эди, уларни забт этганидан сўнг
эса унда Каспий
денгизи ва Кавказ бўйлаб, Гиркания орқали Понтни айланиб ўтиш ва Скифияга
бостириб кириш режаси бор эди...
Do'stlaringiz bilan baham: