Гурух: 32-17 Бажарди: тиллахонова.M . - Ўсимлик мойларини ишлаб чиқаришда пресслаш жараёнининг назарий асослари.
Мойли хомашёлардан пресслаб мой олиш қадимдан қўлланилган, дастлаб мой олиш учун тош ва тош идишлардан фойдаланилган. Кейинчалик ричагли, винтли, XVI асрда эса понали пресслар ишлатила бошланган. Гидравлик прессларнинг ихтиро қилиниши 1795 йилга тўғри келади, уларнинг амалиётда ишлатилиши 1818-1824 йилларда бошланди ва XX асрнинг 30 йилларигача етиб келди. Узоқ вақтлар давомида (юз йилдан ортиқ) ишлаб чиқаришда қўлланиб келинган гидравлик прессларнинг кўпгина камчиликлари бор эди: пресслаш жараёнининг даврийлиги, оғир қўл меҳнатининг зарурлиги, кўп сонли қиммат баҳо ёрдамчи машина ва ускуналарнинг ишлатилиши, қиммат баҳо пресс матонинг кўп сарф бўлиши, булар ўз навбатида тайёр маҳсулотнинг тан нархини ошириши. Гидравлик прессларда мой олишнинг асосий камчилиги, шунда эдики уларда мойларни охиригача сиқиб олиб бўлмас, ва натижада прессдан чиққан кунжаранинг мойлилиги 7-8%дан кам бўлмас эди. Бу ишлаб чиқаришда мой йўқотилишини кўпайтириб юборар эди. - Ёғ-мой саноатида ҳом ашёдан мойларни сиқиб олиш учун ҳозирги вақтда шнекли прессларнинг ҳар хил конструкциялари ишлатилмоқда. Дастлаб улар фақат пресслаш заводларига ўрнатиларди, кейинчалик эса кенг ривожланган экстракциянинг кириб келиши билан мойларни шнекли прессларда экстракциядан олдин олиш, ўсимлик мойларини ишлаб чиқаришда асосий технологик жараёндан бирига айланди.
- Қовурма тўкилувчан ва ғовак маҳсулот ҳисобланади. Уни ҳар тарафдан кучли босим билан сиқилиши натижасида иккита бир-бири билан боғлиқ жараёнлар кузатилади: 1) суюқ қисми-мой ажратиб олинади; 2) қаттиқ заррачалар бир-бирига жипслашиб брикет – кунжара ҳосил бўлади.
. - Мойларни сиқиб олишнинг соддалаштирилган схемаси 7.1-расмда кўрсатилган. Мойларни гель қисмдан ажралишини қуйидагича тасвирлаш мумкин. Қовурма заррачаларининг устки ва ички қисмида кўп микдорда мой жойлашган бўлиб, заррачалар бир-биридан ҳаво бўшлиқлари билан ажралган бўлади (7.1а-расм). Дастлаб, қовурмани ҳар томонидан сиқилиши натижасида, заррачаларнинг деформацияси ва уларнинг маьлум қисмлари бир-бири билан бирикиши содир бўлсада, асосан ҳаво сиқиб чиқарилади ва заррачалар қатлами орасидаги оралиқ камаяди. Заррачаларнинг юза қисмида жойлашган оралиқ жойлар мой билан тўлади. Шу вақтда қисқараётган заррачалар оралиғидан мойни сиқиб чиқариш бошланади (7.1б-расм). Мойнинг асосий миқдори заррачаларнинг бир-бири билан қўшилиши ва деформацияланиши – зичлашиши натижасида сиқиб олинади. Заррачаларнинг ички юза қисмлари яқинлашиши натижасида, уларнинг ички юза қисмидан мой ажралиши бошланади. Заррачаларнинг ички ва ташқи юза қисмлари яқинлашиб оралиқдаги бўш жойлар мой билан тўлади (7.1в-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |