Пресснинг ишлаши давомида ҳарорат прессга тушаётган қовурма иссиқлиги билан таъминланади. Ўта қиздирилган материал пресс иш кўрсатгичларини ёмонлаштиради. Зеер бўшлиқларида ҳароратнинг ошиб кетиши кунжара юзасининг куйишига, унинг мойлигини ошишига ва чиқаётган мой рангининг тўқлашишига олиб келади. Айрим экспеллерларда шнекли валга совутиш учун сув ҳайдалади. Пресслашнинг давомийлиги: Нормал юкламадаги шнекли прессларда пресслаш давомийлиги материалнинг прессда бўлиш вақтига тенг ёки унга яқинроқ бўлади. Пресслаш давомийлиги асосий омиллардан бири бўлиб, у сиқиш даражаси ва пресс унумдорлигига катта таъсир кўрсатади. Пресслаш давомийлиги қанчалик катта бўлса шунча мой яхши сиқиб олинади. Лекин пресс унумдорлиги эса шунча пасайиб кетади. Бу омил ўз навбатида канал геометриясига, вални айланиш тезлилига, кунжаран чиқиш оралиғининг ўлчамига, пресс орқали ҳаракатланаётган материал ҳарактерига, материалнинг физик – механик хоссаларига ва шу кабиларга боғлиқ. / Пресслаш усули билан ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси ва техникаси Прессланадиган материалга ҳосил қилинадиган босим ва чиқадиган кунжара ёғлилигига қараб шнекли пресслар мойни тўлиқ сиқиб олмайдиган – форпресслар ва тўлиқ пресслаб оладиган экспеллерларга бўлинади. Мойни тўлиқ сиқиб олмайдиган пресслар форпресслаш – экстракциялаш технологик схемасида ва икки марта пресслаш схемасида эса мойни бирламчи пресслаш учун қўлланилади. Мойни тўлиқ сиқиб оладиган пресслар икки марта пресслаш схемасида мойни тугал ажратиб олишда ва бир марта пресслаш схемасида ишлатилади. Охирги ҳолда мой вертикал прессловчи шнекли валга эга бўлган, яъни қўш шнекли прессларда сиқиб олинади. Қўш шнекли пресслар мойни тўлиқ ажратиб олишни таъминлайди ва улар экспеллерлар деб аталади. Прессларнинг асосий турларини баён этувчи схемалар 7.7-расмда тасвирланган. . - Форпрессларни ўзига хос белгиси уларни зеер цилиндри ва шнекли валларининг диаметрини катта бўлишидир ва қабул қилувчи қисмида 220-250 мм га етади. Шнекли валларнинг айланиш частотаси 18-26 айл/мин ни ташкил этади, айрим янги конструкцияларида эса 32-100 айл/мин гача бўлади. Прессдан чиқаётган кунжаранинг қалинлиги 6-7 мм дан кам эмас, бироқ кўп ҳолларда 8-12 мм бўлади. Форпрессларда ажратиб олинган мой қовурмадаги мавжуд ёғнинг 60-85%ни ташкил этади. Экспеллерлар зеер цилиндри ва шнек вали диаметрининг кичиклиги билан ҳарактерланади ва 130-155 мм бўлади. Чиқадиган кунжаранинг қалинлиги 5-7 мм ва шнек валининг айланиш частотаси 4,5 дан 35,6 айл/мин гача бўлади. Айланиш частотасининг юқори чегараси экспеллернинг қўшимча вертикал пресслаш валига тегишли бўлиб, қуйи чегараси – горизонтал валига тааллуқлидир.
- Мойли уруғларни икки марта пресслаб қайта ишлашнинг намунавий схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |