Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

“Ал лоҳ-
нинг нусрати
(мадади) 
ва ғалаба келганида...”
сўз лари 
(Наср, 1)
ҳақида нима дейсизлар? деб сўради. Баъзилари: 
“Аллоҳ таоло бизга нусрат бериб, фатҳни насиб этгани
­
да Унга ҳамд айтиш ва Ундан истиғфор сўрашга буюряп
­
ти”, дейишди. Бошқа баъзилари эса сукут қилишни афзал 
кўришди. Умар (розияллоҳу анҳу) менга: “Сен ҳам шун
­
дай дейсанми, эй Ибн Аб бос”, дедилар. Мен эса: “Йўқ”, 
дедим. У зот: “Унда ни ма дейсан?” дедилар. Мен: “Бу 
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ажалла
­
ри (аломати) бў либ, Аллоҳ таоло уни у зотга билдирди”, 
дедим. Шунда Умар (розияллоҳу анҳу): 
“Иза жааа нас-
рул лоҳи вал фатҳ...” –
бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва сал лам) ажалларининг аломатидир. Бу ҳақда мен ҳам 
бошқа нарса билмайман”, деди».
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

255
Бир кун мўминлар амири Умар (розияллоҳу анҳу) Ма
­
динаи мунввара кўчаларидан бирида кетаётган эдилар. 
Ўша кўчада ўйнаётган болалар орасида вояга етмаган 
Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам бор эди. Болалар Умарнинг 
(розияллоҳу анҳу) ҳайбатидан қўрқиб, қо чиб кетишди. 
Абдуллоҳ эса жим турди. Умар (розияллоҳу анҳу) унинг 
олдига келгач: “Нима учун бола лар билан қочиб кетма
­
динг?” дедилар. У ҳозир жа воб лик билан: “Жиноят қи­
либманми, сиздан қочсам. Шу нингдек, йўл берай десам, 
йўл ҳам кенг­ку”, деб жавоб қайтарди.
Умар ибн Абдулазиз (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳайит куни 
ўғлининг устида эски, йиртиқ кийимни кўриб, кўзлари 
жиққа ёшга тўлди. Ўғли отасининг йиғ лаёт га ни ни кўриб: 
“Эй мўминлар амири, сизни нима йиғ лат ди?” деди. У зот: 
“Эй болагинам, болалар сени ушбу ки йимда кўрганида 
қалбинг ўксимасмикан, деб қўр қа ман”, деди. Ўғил эса: 
“Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло ҳалок қилган ёки ота­
онасига оқ бўлган ким са нинг қалбигина ўксийди, мен 
эса сизнинг розили гингиз туфайли Аллоҳ таоло рози 
бўлишидан умид вор ман”, деди. 
Умар ибн Абдулазиз халифа бўлганларидан кейин ол
­
диларига қутлаш учун элчилар кела бошлашди. Ҳижоз­
лик элчилар орасидан ҳали ўн бир ёшга ҳам тўлмаган 
бир йигитча сўзга чиқди. Умар унга қараб: “Сен ортга 
қайтгин, сендан кўра каттароғи чиқсин”, деди. Йигит эса: 
“Аллоҳ таоло амирул мўмининни қўлласин, инсон икки 
кичик нарсаси – қалби ва тили билан инсондир. Агар 
Аллоҳ таоло бир инсонга сўзлагувчи тил, ёдлагувчи қалб 
бериб қўйган бўлса, гапиришга ҳақли бўлади. Эй амирул 
мўминин, агар иш ёшда бўлганида, уммат ичида ўтирган 
жойингизга сиздан кўра ҳақлироқ бошқа одам топил
­
ган бўлар эди”, деб жавоб берди. Умар унинг гапидан 
ҳайратланиб, қуйидаги мисраларни айтди: 
Билгин, инсон олим бўлиб туғилмас,
Илмли эса жоҳил каби бўлмас. 
www.muslim.uz


256
Оилада фарзанд тарбияси
Қавмнинг илмсиз кексаси ёшдир, 
Гарчи ҳамма атрофида жам бўлса ҳам.
Китобларда нақл қилинишича, халифа Маъмун ни нг 
олдида бир ёш бола чиройли гапириб, саволларига гўзал 
жавоб берди. Шунда Маъмун унга: “Сен кимнинг бола
­
сисан?” деди. Бола: “Одобнинг бола симан, эй мўминлар 
амири”, деди. Маъмун унга қараб: “Қандай ҳам гўзал на
­
саб”, деб қуйидаги мис ра ларни ўқиди: 
Кимнинг боласи бўлсанг ҳам ўргангин одобни,
Одобнинг мақтови насабдан беҳожат қилади сени. 
Мана шу менман, деган йигит ҳақиқий йигитдир, 
Отам фалончи бўлган, деган йигит йигит эмасдир. 
Бир куни Маъмун девонхонага кириб, қулоғига қалам 
қистириб олган ёш болакайни кўрди ва ундан “Сен ким
­
сан?” деб сўради. У “Мен сизнинг дав ла тин гизда ўсган бо
­
ламан, қилган меҳрибонлик ла рин гиздан фойдаланган­
ман, сизга хизмат қилишдан умидворман, Ҳасан ибн 
Ра жоман”, деди. Бундай гўзал жавобдан ҳайратланган 
Маъмун “Ақллар оддий нарсаларга синч ковлиги билан 
бир­биридан фарқланади, оддийгина сўз бу болани мар
­
табаларга кўтарибди”, деган маънодаги мисрани ўқийди.
Ҳишом ибн Абдулмалик даврларида саҳроларга қаҳат­
чилик етди. Барча араблар унинг олдига йиғилиб келиш
­
ди. Бироқ ҳеч ким у билан гаплашишга журъат қилолмас 
эди. Уларнинг орасида ўн олти ёшли Дарвос ибн Ҳубайб 
исмли ёш йигит бор эди. Ҳишомнинг кўзи унга тушиб 
қолди. Шунинг учун дарвозабонига: “Ме нинг олдимга 
ким киришни истаса, кирсин, ҳатто ёш болалар ҳам ки
­
раверсин”, деди. Бола унинг олдига кириб: “Эй мўминлар 
амири, бизнинг бошимизга уч йил мусибат келди. Би
­
ринчи йил ёғларни эритди, иккинчи йил гўштларни еди, 
учинчи йил иликларни қуритди. Сизларнинг қўлингиз­
да ортиқча моллар бор. Агар у моллар Аллоҳ таолоники 
бўлса, бандаларига тарқатиб беринг, агар моллар банда­
ларники бўлса, йигитча ҳам бандаларнинг бири. Агар 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish