Усмонхон алимов


« Аллоҳ сенга ато этган нарса би лан охиратни иста



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«
Аллоҳ сенга ато этган нарса би лан охиратни иста
­
гин ва дунёдан бўлган на си бангни ҳам унутмагин» 
(Қасос, 77)
ва 
«
...намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, 
Аллоҳнинг фазли 
(ризқи) 
дан истайверингиз!»
(Жумъа, 
10)
деган ҳукм ла ри дир.
Ислом дини инсониятнинг ирқи, тили, рангидан қатъи 
назар, уларни 
«
Албатта, Аллоҳ наздида 
(энг азизу)
 му-
каррамроғингиз тақводорроғингиздир»
(Ҳу журот, 
13)
деган шиор билан яхшиликка чақи ради.
Ислом бағрикенглик, тенглик динидир. Буни биз 
«
Эй инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак 
(Одам)
 ва бир аёл 
(Ҳавво)
 дан яратдик ҳамда бир-бир-
ларингиз билан танишишингиз учун сизларни 
(тур­
ли­туман)
халқлар ва қабила 
(элат)
қилиб қўй дик»
(Ҳужурот, 13)
оятидан ҳам билсак бўлади. 
Ислом юксак низом, ўзининг ҳукм ва асослари билан 
барча замон ва маконга мослаша оладиган, қо тиб қол­
май диган, бардавом диндир. Унинг боқийлиги ва шарафи 
оламлар Рабби нозил қилган дин экани дадир. У охи ратгача 
инсониятга гуллаб­яшнаш ва хатолардан, фожиалардан 
сақланиш йўлларини тақ дим этади. Мўмин киши: 
«
Чиндан 
ишонувчан киши лар учун Аллоҳдан кўра ким ҳукм да 
чиройлироқ экан» 
(Моида, 50)
оятига амал қилади.
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

247
Исломнинг боқий дин экани ҳақида инглиз фай ласуфи 
Бернард Шоу бундай дейди: “Ҳақиқатан, ни ҳоятда кенг 
қамровлилик жиҳатидан Муҳаммад (алай ҳиссалом) олиб 
келган дин буюк диндир. Ҳаёт нинг барча босқичларини 
ўзлаштириш мумкин бўлган ягона диндир. Муҳаммадни 
(алайҳиссалом) баралла “ин соният халоскори” деса бў­
лади. Агар унингдек одам ҳозир бўлганида, албатта, бар
­
ча мушкулотлар ечимига йўл топа олган бўларди”.
Доктор Изгу Инсобато айтади: “Ислом шариати Ов ру­
па қонунчилиги баҳсларида юқори чўққиларга кўтари­
ла олди. Бинобарин, оламга энг мустаҳкам қонунларни 
тақдим этди”.
Ислом аввалданоқ илмни диний ва дунёвийга ажрат
­
масдан, бепул мажбурий таълим тизимини йўлга қўйди. 
Исломда таълим олиш мажбурий эканига қуйи даги ҳа­
диси шарифлар далилдир: 
Ибн Можа Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ри
­
воят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) дедилар: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусул монга 
фарздир”. Бу ҳадисдаги “мусулмон” лафзи уму мий бўлиб, 
аёл ҳам, эркак ҳам тушунилади. 
Имом Табароний “Кабир” китобида Алқамадан, у 
ота сидан, у эса бобосидан ривоят қилади: Расулуллоҳ 
(сол лаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни хутба қил ди­
лар. Қабилалар аҳлига яхши насиҳатлар билан деди­
лар: “Қавмларга нима бўлди, қўшниларига ўргат май­
дилар, уларга таълим бермайдилар, ваъз қилмайдилар, 
яхшиликка буюрмайдилар ва ёмонликдан ҳам қайтар­
май дилар? Яна баъзи қавмларга нима бўлган, қўшни­
ла ридан ўрганмайдилар, таълим олмайдилар, ваъз лар­
ни қабул қилмайдилар? Аллоҳга қасам, қавмлар қўш­
ниларига таъ лим берсин, уларга ўргатсин, ваъз қилиб, 
яхшиликка буюрсин ва ёмонликдан қайтарсин. Қўшни 
қавм ҳам бошқаларидан таълим олсин, улардан ўрган­
син, ваъз­насиҳат эшитсин. Йўқса, Аллоҳ тезда бало 
юборади”.
www.muslim.uz


248
Оилада фарзанд тарбияси
Ибн Можа Абу Саъид Худрийдан (розияллоҳу анҳу) 
ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал
­
лам): “Ким динда инсонларга манфаати тега диган илмни 
яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловли юган билан юган
­
лайди”, дедилар. 
Илм Исломда муслиму муслимага фарз, (имкон бўла­
туриб) илм олмаганга, илм ўргатмаганга Ярат ганнинг 
азоби тайин. Буларнинг бари Исломда илмга кучли тар­
ғиб борлигидан даракдир. Илм иккига: фарзи айн ва 
фарзи кифояга бўлинади. Илм мусулмон кишининг ру­
ҳий, ақлий, жисмоний ва ахлоқий камол топишига ало­
қадорлиги учун ҳам фарзи айндир. Бунга эркак ҳам, 
аёл ҳам, мусулмон умматининг барча аъзоси амал қи­
ли ши керак. Қуръон тиловати, ибодат амаллари, ҳалол 
ва ҳаром маса лалари, тақво – буларнинг барчаси фар
­
зи айндир. Зироат, санъат, тижорат, тиббиёт, фалакиёт, 
ҳан даса, муҳандислик ва бошқа соҳалар илмини билиш 
фарзи кифоядир. Жамиятда бир киши бир илм ёки касб 
билан шуғулланса, ўша илм бошқалардан соқит бўлади. 
Агарда ҳеч ким шуғулланмай қўйса, унда Ислом уммати 
гуноҳкор бўлиб қолади.
Болаларга эсини таний бошлаганиданоқ уларни ўраб 
турган атроф­муҳит ҳақида маълумот бериш баробарида 
Қуръони карим тиловати ва Расулуллоҳ (алайҳиссалом) 
сийратларини, фарз ва суннатларни ўр га тиш билан таъ
­
лим бериш бошланади. Бу фик римизга Расулуллоҳнинг 
(соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) “Болаларингизга уч хис
­
латни ўргатинглар, Пай ғамбарингизни яхши кўришни, 
унинг аҳли байтини яхши кўришни ва Қуръон тиловати
­
ни. Чунки Қуръон ҳофизлари Аллоҳнинг соясидан бошқа 
соя йўқ бўлган кунда У зотнинг сояси остидадирлар” 
(Та-
бароний ривояти)
,
 
деган сўзлари асос бўлади.
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) волийларга қуйи­
дагиларни ёзиб жўнатдилар. “Болаларингизга су зишни, 
чавандозликни ўргатинглар ва уларга мақоллар ва чи
­
ройли шеърларни айтиб беринглар!” 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish