Усмонхон Алимов
261
у йигит Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузур
ларидан зинодан кўра жирканчлироқ нарса йўқлигини
англаб чиқиб кетди.
Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) меҳрибонлик ва
мулойимлик борасидаги васият ла ридан:
Имом Бухорий ва Имом Муслим Ойшадан (розияллоҳу
анҳо) ривоят қиладилар. Ойша (розияллоҳу анҳо) айтди
лар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албат
та, Аллоҳ таоло рафиқ – меҳри бондир, барча ишларда
меҳрибонликни яхши кўради, дедилар”.
Имом Муслим Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қила
ди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким меҳ
рибонликдан маҳрум бўлган бўлса, барча яхшиликлар
дан маҳрум бўлибди”, дедилар.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкин, болани таҳ қирлаш
ва доимий равишда жеркиш уни руҳан майиб қилиб қў я
ди. Болага танбеҳ бериш зарур бўлиб қол ганида, наси ҳат
билан уни тартибга чақириш зарур.
Болани ҳаддан зиёд эркалаш
ҳам яхши эмас. Эрка
бола ожиз ва нотавон бўлиб ўсади. Мақтов ва лаганбар
дорликка мойил бўлади, танқидни кўтара олмайди. Кўп
нарсаларга шубҳа билан қараб, воқеаҳодисаларга холис
баҳо беролмай, қийналади. Ўзини бошқалардан орқа
да қолаётгандек ҳис қилади. Ин ти лувчан ва шижоатли
одам лар олдида довдирайди, ўзини бир жойда қотиб
қолгандек ҳис қилади.
Демак, бола тарбиясида ҳалим, ширинсўз бўлишнинг
ҳам чегараси бор, эркалаш, талтайтириш даража сига
ўтиб кетмаслиги зарур. Зеро, ҳамма нарса меъ ёрида бўл
са, яхши натижалар беради.
Айниқса, эркалатишни айрим оналар ҳаддан оши риб
юборадилар. Улар ширанинг ози яхши, кўпи заҳарга ай
ланишини эсдан чиқариб қўядилар. Бундай ҳолни узоқ
вақт фарзанд кўрмай юриб, болали бўлган ёки ёлғиз
www.muslim.uz
262
Оилада фарзанд тарбияси
фарзандли оилаларда кўп учратиш мумкин. Тарбия ои
лада боланинг оз ёки кўплигига боғлиқ бўлмайди. Битта
болага ҳам, ўнта болага ҳам ри со ла да гидек тарбия бе
риш лозим. Тарбиянинг юки ҳам мага бирдай. Масъулия
ти оғир ва юксак.
Болаларни ҳар хил кўнгилсизликлардан асраш ҳам
катталарнинг бурчидир.
Доктор Ғабранинг болалар орасида юз бериши мум
кин бўлган айрим кўнгилсиз ҳодисаларнинг ол ди ни
олишга қаратилган маслаҳатларидан баъзиларини так
лиф этамиз:
– Оилада заҳарли кимёвий нарсаларнинг номи ни иди
ши устига ёзиб, қулфланадиган жойда сақланг ва калит
ларни ишончли жойга беркитинг. Уларни омборхона ва
таом сақланадиган жойларга қўйманг. Гап ҳашаротларни
йўқотиш учун ишлатиладиган заҳарли дорилар ҳақида
бораётганини тушунган дирсиз.
– Доридармонларни ҳам болаларнинг қўллари етади
ган жойларга қўйманг. Чунки дори ичишга ўрганиб қол
ган болалар бир ери оғриса, ҳар қандай до рини ичсам
тузалиб қоламан, деб ўйлашлари мумкин. Болага дорини
қандайдир ширин ичимлик деб эмас, балки дори экани
ни аниқ айтиб бериш керак.
– Болаларни саломатлиги учун хавфли бўлган сув иси
тадиган, овқат пиширадиган, дазмол, гугурт каби во си
талардан узоқроқ тутинг. Шу билан бирга, соғлик учун
хавфли анжомлардан эҳтиёт бўлишни тушун ти риш за
рур. Эътиборсизлик туфайли бир йилда қан чаданқанча
болалар ногирон бўлиб қолмоқда. Гугурт ўйнаш натижа
сида ёнғин чиқиб, нобуд бўлишяпти. Электр токи уриб,
ҳаётдан кўз юмишяпти.
– Игна, санчқи, қайчи каби асбоблар ҳам бола кўзидан
нари бўлиши лозим.
– Болалар орасида данак, тугмага ўхшаган нар саларни
отиб, оғизда илиб олиш ўйини пайдо бўлган. Биринчи
дан, ўша нарса томоққа кетиб қолиши мумкин. Иккин
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |