Ўзини сабабсиз айбдор ҳис қилиш.
Болаларда уч
райдиган руҳий ҳолат бўлиб, у туғма ҳамда касал лик,
нотўғри тарбия ёки оиладаги баъзи муаммолар оқи бати
бўлиши мумкин. Бундай ҳолат боланинг жа миятдан аж
раб, боши берк кўчаларга кириб қолишига сабаб бўлади.
Агар биз болада учрайдиган барча салбий ҳолат лар
нинг сабаблари ва исломий ечимларини ўрга на диган
бўл сак, ушбу руҳий муаммони алоҳида таф си ло ти билан
кўриб чиқишимиз керак бўлади. Бола ўзини айбли ҳис
қилишига олиб келадиган омиллар асосан қуйи даги
лардир:
1. Таҳқирлаш.
2. Ортиқча эркалаш.
3. Болаларнинг биридан иккинчисини устун қўйиш.
4. Тана аъзоларидаги нуқсонлар.
5. Етимлик.
6. Камбағаллик.
Ҳақорат қилиш,
таҳқирлаш
болани руҳий хаста
ликка олиб келадиган, ўзига ишончини йўқотадиган са
баблардандир. Кўпинча болалар бирон ножўя иш қилиб
қўйсалар, отаоналари уларни қаттиқ койиша ди . Албатта,
бола ўша ишни атайлаб эмас, билмасдан, ҳаётий тажри
банинг йўқлигидан қилиб қўяди. Баъзан мажбур бўлади
ҳам. Отаонасидан қўрққанидан, тан беҳ эшитмаслик
учун ёлғон ҳам гапириб юборади. Шунда отаона: “Сен
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
259
ёлғончисан, икки дунёда ҳам одам бўлмайсан”, деб яна
уришади. Аслида, боланинг ёлғон гапиришига, айбини
бўйнига олмаслигига катталар нинг ўзи сабабчи бўляпти.
Халқимизда “сен” ҳам, “сиз” ҳам бир оғиздан чиқади, де
ган нақл бор. Бо ла ҳадеб “сен”ланаверса, силтанаверса,
қўрс, “ичимда ги ни топ” бўлиб қолади.
Болаларни, айниқса, акаукалари, тенгдошлари, та
нишбилишлар, қариндошлари олдида уялтирмас лик,
ко йимаслик керак. Бу ҳол болани ўзига паст назар билан,
бошқаларга эса адоват ва ҳасад билан қарай диган қилиб
қўя ди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврида бундай воқеа
бўлади:
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) олдиларига бир ота
ўғлининг тарбиясидан шикоят қилиб келди. Шунда Умар
(розияллоҳу анҳу) ўғилни чақиртириб, отасининг ҳақини
поймол қилаётгани ва унга итоатсизлиги учун койиди.
Шунда бола:
– Эй мўминлар амири, отанинг зиммасида боланинг
ҳақлари ҳам борми? – деб сўради.
Умар (розияллоҳу анҳу):
– Ҳа, бор, – деди.
– Улар нималар, эй мўминлар амири? – деб сўради йи
гит.
– Болага яхши она танлаш, унга чиройли исм қўйиш ва
Қуръондан таълим бериш.
Буни эшитиб, йигит ҳазрат Умарга (розияллоҳу анҳу)
деди:
– Эй мўминлар амири, отам буларнинг бирорта сини
ҳам қилмаган. Онам бир мажусийнинг қора танли чўриси
бўлган, менга Жуъал (яъни, гўнг ейдиган қўнғиз) деб исм
қўйган, Қуръондан бирор ҳарф ўр гатмаган.
Шунда Умар (розияллоҳу анҳу) отага қараб: “Сен бо
ланг нинг сенга оқ бўлаётганидан шикоят қилиб келиб
сану, лекин у сенга оқ бўлишидан олдин сен унга оқ бўл
ган экансан, у сенга ёмонлик қилишидан илгари сен унга
www.muslim.uz
260
Оилада фарзанд тарбияси
ёмонлик қилган экансан”, деди. Бу қанчалик ибратли
ҳикоят! Отаона боласида биронбир қусур кўрса, саба
бини аввало ўзидан қидирсин. Боладаги яхши хулқ ҳам,
ёмон хулқ ҳам отаонаси хислатларининг акссадоси
ҳи собланади. Бола бир кўзгудир, унинг хулқига қараб,
отаонасига баҳо берилади. Бола ширин гапнинг гадоси,
яхши гап билан илон инидан чиқибди, дейдилар. Яхши
тарбия ҳалимлик ва сабртоқат мевасидир.
Имом Аҳмад яхши иснод билан Абу Умомадан ри воят
қилишича, бир йигит Пайғамбаримиз (соллал ло ҳу алайҳи
ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расу луллоҳ, менинг
зино қилишимга рухсат берасизми?” деди. Буни эшит
ган саҳобалар бақириб юборишди. Шун да Пайғамбар
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни менга яқин келти
ринглар... Менга яқин кел,” де дилар. У йигит Расулул
лоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига ке
либ ўтирди. Расулуллоҳ унга: “Онанг учун ҳам мана шу
ишни ёқтирасанми?” дедилар. У йигит: “Ё Расулуллоҳ,
Аллоҳ мени сизга фи до қилсин, асло йўқ,” деди. Шунда
Расулуллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонлар
нинг барчаси шундайдир, бундай жирканч ишни она
лари учун раво кўрмайдилар. Қизинг учунчи?” деди
лар. Йигит (яна): “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, йўқ”,
деди. Ра су луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Буни
бошқа ин сонлар ҳам қизларига раво кўришмайди. Синг
лингга раво кўрасанми?” дедилар. Йигит: “Аллоҳ мени
сизга фидо қилсин, йўқ,” деди. Расулуллоҳ (сол лал лоҳу
алайҳи ва саллам): “(Бошқа) инсонлар ҳам шун дайдир,
опасингиллари учун буни раво кўриш майди... ” Шу ас
нода Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у йигитга
аммаси ва холасини зикр қилдилар. Йигит эса, барчаси
хусусида “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, йўқ”, деб жавоб
берди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
унинг кўкрагига муборак қўлларини қўйдиларда: “Ё
Аллоҳ, бунинг қалбини покла, гуноҳини мағфират қил ва
фаржини (зинодан) сақлагин,” деб дуо қилдилар. Шунда
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |