Усмонхон алимов


«Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мис-



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мис-
кин лар, унда 
(садақа ишида)
ишловчилар, диллари 
ошна қилинувчи 
(кофир)
лар, 
(пул тўлаб озод эти лув чи)
 
қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўлов-
чига 
(мусофирга бериш)
 Аллоҳ 
(томони)
дан фарз 
(этил
­
ди)
. Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир»
(Тавба, 60),
деб 
баён қилган.
Имом Табароний ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллал­
лоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ мусул мон лар нинг бой
­
лари зиммасига молларидан камбағалларга бе ришни 
фарз қилди, камбағаллар оч ва яланғоч қол ганларида 
бойлар берганидан бошқага кучи етмайди. Огоҳ бўлинг, 
албатта, Аллоҳ сизларни қаттиқ ҳисоб­китоб қилур...” 
дедилар». Ислом дини ён қўшниси оч лигини билатуриб, 
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

269
ўзи тўқ ётган мусулмонни му сулмон деб эътиборга ол
­
майди. Батаҳқиқ, Баззоз ва Та бароний Расулуллоҳдан 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилади. У зот (сол­
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қўшниси очлигини билиб 
туриб, ўзи тўқ ётган қўшни менга имон келтирмабди”, 
дедилар. Балки, Ислом унга ёрдам беришни ва қувонч 
ула шиш ни Аллоҳга яқин бўлишнинг гўзал йўли ва амал­
ларнинг энг афзалидан, деб эътиборга олади.
Табароний “Авсат” номли китобида ҳазрат Умар дан 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Амал ларнинг афзали 
мўмин кишига хурсандчилик улашиш: кийин тириш ёки 
қорнини тўйдириш ёки ҳожатини раво қилишдир”.
Бахтсиз ва очларга қийинчилик вақтида ёрдам бе
­
риш муҳим вожиблардан ҳисобланган. Имом Бу хорий 
Абдураҳмон ибн Абу Бакрдан (розияллоҳу анҳу) ривоят 
қилади. «Суффа аҳли фақир инсонлар эди. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким нинг ҳузурида икки 
кишига етадиган овқат бўлса, учинчи кишига берсин ва 
кимнинг ҳузурида тўрт кишилик таом бўлса, бешинчи 
ёки олтинчи ки шига берсин”, дедилар».
Имом Муслим Абу Саид Худрийдан (розияллоҳу анҳу), 
у киши Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллал лоҳу алайҳи ва 
саллам) айтдилар: “Кимнинг ортиқча улови бўлса, уло
­
ви йўққа берсин, кимнинг ортиқча таоми бўлса, таоми 
йўққа берсин”. Расулуллоҳ (сол лал лоҳу алайҳи ва саллам) 
молларнинг барча тур ла рини шу тарзда айтиб ўтдилар. 
Ҳатто бизларнинг ҳар биримизга бир ортиқча нарса ман
­
суб бўлди. Яъни, ҳар биримизда ортиқча нарса борли
­
гини билиб қолдик ва дарҳол уни тарқатиш ҳаракатига 
тушдик».
Ислом дини ишлашга қурби етадиган кишилар учун 
иш йўлларини тайёрлаб беришни ҳокимлар зим масига 
вожиб қилиб қўйди.
Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривоят қилади: «Ан
­
сорийлардан бир киши Пайғамбаримизга (сол лал ло­
www.muslim.uz


270
Оилада фарзанд тарбияси
ҳу алайҳи ва саллам) келиб, садақа сўради. Расу луллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уйингда ҳеч нарсанг 
йўқми?” деб сўрадилар. У: “Ё Расулуллоҳ, бир кўрпа бор, 
бир қисмини ёпинаман, бир қисмини тўшайман. Бир ко
­
сам бор, унда сув ичаман”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам): “У иккаласини олиб кел”, дедилар. 
У икки нарсани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал
­
лам) қўлларига олиб: “Буни мендан ким сотиб олади?” 
дедилар. Бир киши туриб: “Иккаласини бир дирҳамга 
сотиб оламан”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам): “Ким бир дирҳам қўшади?” дедилар. Бир киши: 
“Мен иккаласини икки дирҳамга оламан”, деди. Унга ик
­
каласини бердилар ва икки дирҳамни олиб, ансорийга 
тутқаздилар ва: “Бир дирҳамига егулик сотиб олгин, ик
­
кинчисига болта сотиб ол ва менга олиб келгин”, деди
­
лар. Болтани олиб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) ўзлари унга даста ўрнатдилар, сўнгра: “Бор, 
ўтин териб сотгин, ўн беш кун сени кўрмайин”, дедилар. 
Ансорий шу ишни қилди ва 10 дирҳам пул йиғди. Унинг 
баъ зи си га кийим ва баъзисига егулик сотиб олди. Расу­
лул лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу тиланчилик 
қилишингдан яхшидир. Тиланчилик қиёмат куни юзинг­
да доғ бўлади”, дедилар».
Ислом дини янги фарзанд туғилган оилага нафақа 
– пул бериш қонунини жорий қилди. Туғилган чақалоқ 
ҳоким ёки ҳукумат ходими, оддий ишчи ёки оддий одам 
фарзанди бўладими, барибир.
Абу Убайд “Ал­амвал” китобида ҳазрат Умар ибн Хат
­
тобдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. У киши ҳар 
туғилган фарзанд отасига 100 дирҳам миқдорида ҳадя 
ажратди. Фарзанд улғайгани сайин ҳадяни зиёда қилди. 
Бу тартиб сўнг Усмон (розияллоҳу анҳу), Али (розияллоҳу 
анҳу) ва бошқалар даврларида жорий бўлиб турди. Бу Ис
­
лом дини мусулмонлар қалбига, ҳис­туйғуларининг туб­
тубига, виждонининг ич­ичига илдиз отган маънавий 
тарбия мевасидир. Бундай тарбия жамиятни бир­бирига 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish