Ғазнага бағишланган энг қадимий ман- баларда мазкур атама баъзан кенг ва баъ- зан эса анча тор маъноларда қўлланилган. Кенг маънода у, ғазнага тўлиқ ўтказилган да- ромад, қолаверса олтин, қимматбаҳо тош- лар ва металлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турларини ўз ичи- га оларди. Тор маънода ғазна деганда ва- колатли амалдорлар пул сақлайдиган, пул қуйилмалари келиб тушадиган ва муай- ян мақсадлар учун тўловлар амалга оши- риладиган жой тушунилган. Ҳиндларнинг
«Арташастра»сида бош ғазначи тўлов жара- ёнига раҳбарлик қилиш учун эга бўлиши ло- зим бўлган хусусиятлар санаб ўтилган ва ҳатто ғазнанинг меъморий чизмаси ҳам
келтирил- ган1.
Ғазначилик (ўша вақтда мавжуд бўлган кўринишида) бир неча вазифаларни амал- га ошириш билан бир қаторда, мамлакат бойлигининг сақланиши, давлатга тўловлар тўпланиши ва давлат тўловларини амал- га оширадиган жой ҳам эди; у тангаларнинг зарб қилиниши устидан назорат қилинишига жавоб берарди, шунингдек ҳисоб юритиш идорасининг ролини ҳам ўйнарди.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз даврида, Чингизий хонлардан фарқли ўлароқ, мамла- катда молия ва солиқ сиёсатига эга бўлган. У жорий қилган солиқ ва йиғимларни йиғиш, уларни харажатлаш тартиблари асрлар да- вомида не-не подшоҳу-хон ва амирларга да- стуруламал бўлган. Бу ҳақдаги
маълумотлар
1 А.Премчанд.Управление государственными расходами. 1994 Международный Валютный Фонд, 1994. ISBN
«Темур тузуклари»да аниқ ва батафсил баён этилган.
Булар
биринчидан, мамлакатда девонбе- гига (Бош вазир) бўйсунувчи давлат даромад- лари ва харажатларини бошқарадиган мо- лия вазири фаолиятида давлатнинг даромад ҳамда харажатлари кирим-чиқим дафтарла- рида рўйхатга олиниб, доимий равишда назо- рат остига олинганлигини кўрсатса, иккинчи- дан, мамлакатнинг даромад манбалари (солиқ турлари) ҳамда давлат харажатларини амал- га ошириш тизими ишлаб чиқилганлигида кўринади.
Жумладан, солиқлар тизимида мамлакат эҳтиёжи учун фуқаролардан дои- мий равишда йиғиладиган асосий солиқлар, маъмурлар эҳтиёжи учун йиғиладиган йиғимлар ва фавқулодда ҳолларда аҳолидан йиғиладиган йиғимлар бўлган, харажатларга умумқўшин харажатлари (амирлар, мингбо- ши ва бошқа қўшин сипоҳий ва навкарлар- нинг маоши ва уларга бериладиган совға ва инъомлар), давлат маъмурларини сақлаш ха- ражатлари (уларнинг маошлари, уларга бери- ладиган совға ва инъомлар), фавқулодда ха- ражатлар ва шаҳар ва қишлоқларни ободон- лаштириш харажатлари киритилган.
Ҳаттоки мамлакат ғазнасининг ўзи ҳам қисмларга бўлиб бошқарилган. Яъни, подшоҳлик ғазнаси, вилоятлардан туш- ган даромадлар ғазнаси ва махсус ғазна. Ҳар бир ғазнанинг тушум ва харажати мун- тазам равишда ҳисобга олиб борилган. Де- мак шундан келиб чиқиб айтиш мумкин- ки, Амир Темур салтанатида ҳам давлат ғазнасининг бошқарилиши тизим сифатида