Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тасарруфидаги давлат молиявий ресурслари- нинг ҳаракати бўйича операциялар ҳисобини юритиш;
давлат молиявий ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
давлат молиявий ресурсларининг келиб тушиши ва улардан мақсадли фойдаланили- шини назорат қилиш;
давлат молиявий ресурсларини қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш;
давлат бюджети даромад тушумларини республика бюджети ва маҳаллий бюджет- лар ўртасида тақсимлаш;
қайтариш ва тўлов асосида давлат моли- явий ресурсларини депозитларга жойлашти- риш;
Давлат бюджетининг ижроси ва дав- лат молиявий ресурслари ҳамда мулкларини ҳисоб-китобини яхшилаш мақсадида Респу- блика Марказий банки, бошқа вазирликлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Давлатнинг актив ҳамда пассив ва маж- буриятларининг тўлиқ ҳисоб-китобини амал- га ошириш;
•Давлат улуши бўлган ва бўлмаган хўжалик субъектларига ҳам хизмат кўрсатиш. Бу ерда хужалик субъектларини молиявий ҳуқуқлари чегераланиши мумкин эмас.
Бу вазифа ва функциялар жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози ва ундан кейинги ша- роитларда тизимни янада самарали ишла- ши учун муҳим дастак бўлади. Ғазначилик тизимининг асосий вазифаларидан бири нафақат бу бюджетдан маблағ олувчилар- нинг харажатларини тўғри сарфланиши юза-
сидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтган сметалари доирасида, ол- диндан ва жорий назоратни амалга ошириш эмас, балки харажатлар тўловини ўз вақтида ва тез тўлаб беришдан ҳам иборатдир.
Шунинг учун ҳам бизнингча Ғазначилик органларининг тўғридан-тўғри вазифасига кирмайдиган ва хос бўлмаган ҳолатлардан мазкур органни озод этиш (бунинг учун бюджетдан маблағ олувчилар, ғазначилик, хуқуқшунослар ва бошқа тегишли мутахас- сислардан ташкил топган махсус гуруҳ таш- кил қилиниб, улар зиммасига бу ҳолатлар юзасидан мониторинг олиб бориш ва таҳлиллар асосида хулоса ва таклифлар иш- лаб чиқиш) мақсадга муфовиқ бўлади. Бун- да Молия вазирлиги ва Ғазначилик интер- нет сайтларида бюджетдан маблағ олувчи- лар ва бошқа хўжалик субъектларининг фикр мулоҳазаларини олишни ва шу асосда лаво- зимдаги ходимларга баҳо бериш амалиёти- ни ҳам амалга тадбиқ қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Глобал молиявий инқироз ва унинг таъси- рининг давомийлиги ғазначилик органлари- ни бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар ва хизматлар етказиб берувчилар билан туза- диган шартномаларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг смета харажатлари- да кўзда тутилган маблағларини тўлаб бе- рилиши юзасидан жавобгарлигини янада ошириш ва уни меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамлашни тақозо этади. Бу биринчи- дан, мансабдор шахсларнинг тўғри ва аниқ тезликда иш юритиши учун туртки бўлса, ик- кинчидан кичик бизнес ва хусусий тадбир- корлик субъетларидан қилинадиган давлат харидлари, уларнинг фаолият юритиши ва ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.