Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

Рости-ю русти –
куч адолатда.
*
Нўён
– мўғул аслзодаси. 


39 
эди. Бир-биридан қолишмай, “Ҳаҳ!”, “Ҳаҳ!..” деганча қарсиллатиб қарсак 
уришиб қичқиришар, ора-орада ашула ҳам айтиб қўйишарди...”
51
Мазкур лавҳада Амир Темурнинг Турон тахтига ўтираётган шоду 
хуррамлик байрами акс этилганлиги аёнлашади. Шу жараёнда ҳам 
вазминлик ва сиполик, ўзаро шоду хуррамликни ўтказишни унчалик хуш 
кўрмайдиган Соҳибқирон феъл-атворидаги атроф-жавонибни синчковлик 
билан кузатиши кейинги тасвирларда тадқиқ қилинган. Пири Мир Саййид 
Бараканинг улуғ саркардага фотиҳа бериб, галдаги қилиниши лозим бўлган 
ишларни бамаслаҳат амалга оширганликлари акс эттирилган. Амир Темур 
ўша зиддиятли лаҳзаларда ҳам ўзини йўқотмасдан, етти ўлчаб бир 
кесадиган, хулоса қилишга шошилмайдиган 
“Куч - адолатда”
тамойили 
унинг бутун ҳаётига маёқ бўлиб турганлигини тетралогиянинг биринчи 
жузвида келтиради. Амир Ҳусайн билан кечган мулоқотлари-ю, олиб борган 
стратегик фаолиятида “кечиримлилик ва дўстга садоқат” тушунчаси уни 
ҳамиша огоҳликка даъват қилади. Натижада, олдиндан кўзлаб қўйилган 
адолат тамойили асосида тузган режалари ўз-ўзидан зафар қозонишга 
етаклайди. Тетралогияда ёзувчи маҳорати бадиий тўқималарни қайта 
ишлаганлигида яққол кўзга ташланади. Масалан, биринчи жилдда 
Жаҳонгир Мирзо ва унинг суюкли ёри Хонзода хоним портретига берилган 
чизгиларда, Ахий Жаббор ва Оққиз ўртасидаги илиқликда янада қабариб 
кўринади. Ёзувчи тарихий тетралогиянинг сюжет ва композициясини 
алоҳида-алоҳида тарзда, яъни ўғиллари тақдири негизида ёритишни мақсад 
қилган. Тетралогиянинг биринчи жузвида Жаҳонгир Мирзо табиатидаги 
жўмардлик, ҳаёт ва тирикликнинг қадрига етиши (ёзувчи Жаҳонгир 
Мирзони тақдирга улгуриб қолиш тарзида жиддий тайёрлаб боради!) 
муҳимлигига ўзни ишонтириш тамойилини бош мақсад тарзида 
ифодалайди. Асарда сюжетнинг босқичма-босқич ривожлантириш усулидан 
унумли фойдаланган ёзувчи ижодий кредоси поэтик маҳоратнинг яхлит 
51
Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Наврўз, 2019. –Б.158.


40 
тизим асосида юзага чиқишига замин ҳозирлайди. Баъзан ёзувчи тасвирни 
қуюқлаштириш мақсадида импровизация усулига мурожаат қилади. Бу 
жиҳат кўпроқ душман тарафида ўйлаб чиқилган ҳийла-найрангларни 
Соҳибқироннинг олдиндан сезиб қолиши, кутилмаганда қалбида рўй берган 
безовталик, мана шу жараёнда ўта огоҳлик билан қадам ташлаш 
лозимлигини ёзувчи ўқувчига тушунарли бўлиши учун атайин бўрттиришга 
эътибор қаратади. Бинобарин, Соҳибқироннинг истак-майллари ҳамиша 
“кенгаш ва тадбирлар” тузишида барқарорлашади.
Поэтика истилоҳи табиатан ўзгарувчан аҳамиятга эга. Негаки, тарихий 
ўлчов вақт ва макон бирлиги замонавий асарларга қараганда жиддий 
тафовутни юзага келтиради. Тўғри, атаманинг ёзувчи нуқтаи назарида қай 
тариқа бўй кўрсатиши ижодий ниятнинг баркамоллигини намоён қилади. 
Шу маънода, “...тарихий мавзудаги асарларда тасвирланаётган давр руҳи 
(колорит)ни акс эттириш мақсадида эскирган сўзлар – архаизм ва 
историзмлардан фойдаланилади. Луғатда таркибидаги эскирган сўзлар 
кундалик мулоқотда қўлланилмайди, уларнинг кўплари ўқувчи омманинг 
катта қисмига тушунарсиз экани, изоҳ талаб қилиши ҳам маълум. Бироқ 
тарихий мавзудаги асарларда уларнинг қўлланиши заруратга айланади. 
Зеро, уларнинг иштирокисиз давр ҳаётини акс эттиришнинг имкони йўқ. 
Дейлик, ўз асарида ўн бешинчи аср воқелигини тасвирлаётган ижодкор, 
табиийки, ўша даврга хос реалияларни тасвирлаш лозим”
52
. Кўринадики, 
проф. Д. Қуронов талқинда ўша жиҳатга мантиқий урғу беради. Бундай 
дейишимизга сабаб шуки, Муҳаммад Али тарихий тетралогиясида юздан 
ортиқ ўринларда ўша даврдаги истеъмолда бўлган сўзларни бадиий 
нутқнинг қаҳрамон нутқи, гоҳо ўз нутқи тарзида асар матнига сингдиришга 
эришган. Бу эса бадиий асар тилининг ўқувчига тушунарли бўлиши учун 
сўзнинг изоҳини ҳам ифодалаш, образли ифодалаш йўлидан борган.
Таъкидлаш жоизки, ўзбек адабиётшунослигида бадиий асар тилининг 
образли тасвирга эга бўлиши, мумтоз адибларимиз асарлари тилининг 
52
Қуронов Д. Назарий қайдлар. –Т.: Akademnashr. 2018. –Б.70-71


41 
шаклланишида халқ тилининг, халқ қаҳрамонлари нутқининг хизмати 
ҳақида бир қатор тадқиқотлар мавжуд. Бироқ, нафсиламбарлик ва эътироф 
нуқтаи-назаридан айтганда адабиётшунослик (умумфилологик ҳам) 
илмидаги бу соҳага оид фундаменталь тадқиқотлар машҳур адибимиз ва 
таниқли олим Пиримқул Қодиров қаламига мансубдир
53
. Демак, хулоса 
қилиш мумкинки, ёзувчи ушбу роман эпопеяни яратиш йўлида нафақат 
йигирма йиллик илмий изланишларни, шу билан биргаликда замондош ва 
ўтмиш адибларнинг ҳам ёзувчилик маҳоратини синчковлик билан 
ўзлаштирган. Асар ёзилган даврда роман-эпопеянинг икки жузви бирин-
кетин нашр қилинди. Адабий жамоатчилик эътиборига сазовор бўлиши 
натижасида ёзувчида ижодий ниятнинг бадиий такомилига эҳтиёж сезилди. 
Кейинчалик учинчи ва тўртинчи жилдлар устида изланиш олиб бориш 
муҳимлигини англаб етди. Роман назарияси билимдони С.Мирвалиев: “Ҳар 
қандай асарда воқеа ва образ тасвири маълум бир ўринга келиб тамом 
бўлиши табиий. Ёзувчи ҳам ўзи олға сурмоқчи, тасвирламоқчи бўлган 
ғояни, сюжет чизиғи маълум бир нуқтага етганда асарни “тугаллаш”ни 
мақсад қилиб қўяди. Лекин ҳаётдаги доимий ҳаракат, воқеа ва қаҳрамон 
ҳаракати баъзан ёзувчи кўзда тутган тасвирлаш “чегараси”дан ошиб ўтишга 
олиб боради. Оқибатда асар жанрини ҳам ўзгартириш мумкин”
54
, – дея 
алоҳида таъкидлайди. Иқтибосда келтирилган назарий ақида билан амалий 
ишланма бирлиги жанрнинг ўзгарувчан шаклини ифодаламоқда. Негаки, 
тетралогия – бир-бирига яхлит боғланган, мантиқий асосланган, 
композицион уюшган жанрий-услубий шакл барқарорлиги натижасида 
намоён бўлиши қабариб кўринади. Демак, Муҳаммад Али ботинидаги, 
қалбидаги Амир Темур шахси ва унинг ҳаётбахш режалари ота ва ўғил 
муносабатлари тиғизлигида маромига етади. Бу эса ўз навбатида, ёзувчи 
53
Г. Имомова. Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” бадиасида ҳиссий тафаккури.
23 ноября 2015.
https://iscience.in.ua. 
54
Мирвалиев С. Ўзбек романи. –Т.: Фан. 1969.–Б.84.


42 
эркин ижод қилиш тамойилларини бениҳоя кенгайтириб, ҳар бир образ 
табиатида содир бўладиган узил-кесил ўзгаришларни бошқаришни талаб 
этади. Асар ҳужайраларида сочилиб кетган воқелик яхлитлашуви муаллиф 
нуқтаи назарида янада ойдинлашади.
Тарихий ҳақиқатни қайта идрок қилишда икки жиҳатни қиёслашга 
ҳаракат қиламиз. Буюк муаррих ва ёзувчи Низомиддин Шомийнинг 
“Зафарнома” 
асарида 
қуйидаги 
битиклар 
масала 
моҳиятини 
ойдинлаштиришга ёрдам беради: 
“Амир Ҳусайннинг одамларга нисбатан нияти бузилиб, уларнинг 
молига тамаъ этиб, шаъну номусига тегадиган ҳақоратлар қилгач, халқнинг 
ундан кўнгли совиди. Давлат ва мамлакат аҳли ундан юз ўгирди. Азиз ва 
олий Тангри буюради: “Аниқки, то бирон қавм ўзларини (ўзлари) 
ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас

. Қайси бир 
подшоҳ ўз раиати ва аркони давлати молига тамаъ қилса. У девор устида 
ўтириб, турган деворнинг остини кавлаб бўшатган кишига ўхшайди. ...Амир 
Соҳибқирон амир Ҳусайннинг аҳволи ўзгарганлиги, ҳаракатлари ва 
гапларининг айниганлигини мушоҳада этгач, фаросат кўзи билан қалбининг 
жоми жаҳонномаси

да унинг мулки ва давлати юзининг тирналганлиги ва 
аҳволига путур етганини кўрди. Амир Мусо билан кенгашиб

“Амир 
Ҳусайннинг гаплари-ю ишларига ишонч қолмади. Бузуқ фикрли кишилар 
унинг мижозу табиатини бўйсундиришга муваффақ бўлибдилар. 
Ўйлайманки, ғаразли кишиларнинг сўзи билан ғаддорлик ва макру ҳийла 
ишлатиб, тўсатдан бизга қасд қилиб қолиши мумкин”, - деди
”55.
Ушбу лавҳа Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асаридаги XVII 
бобда келтирилган бўлиб, Соҳибқирон Амир Темур мағлубиятининг 
душман қўшинлари томонидан йўққа чиқарилиши ҳақидадир. Муаллиф бу 

Қуръони Карим, 13-сура (Раъд сураси), 11-оятдан.

Жоми жаҳоннамо – жаҳонни кўрсатгувчи жом.

Амир Мусо аввалига амир Ҳусайн билан иттифоқдош эди. Аммо Ҳофизи Абруда ёзилишича, бир воқеа 
сабаб бўлиб, амир Мусонинг кўнгли амир Ҳусайндан совиган. Шу ўртада амир Ҳусайн Соҳибқиронни 
заифлаштирмоқчи бўлиб, бир қанча тадбирларни амалга оширишни мўлжаллаган. Бундан хабар топган 
Амир Темур амир Мусо билан машварат қилган.
55
Низомиддин Шомий. Зафарнома. –Т.: Ўзбекистон. 1996. –Б.79-80.


43 
ерда икки жиҳатни алоҳида қайд этади: биринчиси, Соҳибқирон 
табиатидаги вазминлик ва босиқлик, кенг мушоҳада ҳамда мулоҳаза эгаси 
эканлиги, иккинчидан, олдида бўлиши мумкин бўлган чигал вазиятларнинг 
нечоғли азоб-уқубат билан тугашини сезган кучли мустаҳкам ирода метин 
бардошини кўрсатади. Низомиддин Шомий “Тузуклар”ни мутолаа 
қилганлиги, Соҳибқиронга 1401-1404 йилларда ҳамроҳ бўлгани, уларнинг 
илк танишуви 1393 йили Бағдодда истиқомат қилганлиги тарихий асарларда 
кўрсатилганлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Бу манбаларни 
келтиришдан 
мақсад 
шуки, 
ёзувчи 
Муҳаммад 
Али 
тарихий 
тетралогиясининг “Жаҳонгир Мирзо” номли биринчи жузвида талқин сал 
бошқачароқ шаклда ифодаланади. Мазкур китобнинг IX бобида Амир 
Ҳусайннинг вафоти Моворауннаҳрда кенг тарқалади. Бу хабар рўй 
берганида Амир Мусо аллақачон жуфтакни ростлаб қочиб кетганлиги 
кейинги бобларда баён қилинади. Ёзувчи бадиий вақт (ҳар иккала дўст 
орасига тушган душман ва хусумат)нинг орасидаги боғлиқликни зид 
равишда талқин қилади. Мана бу мисол буни тўлақонли тасдиқлайди: 
“Манзилгоҳда Амир Мусони Темурбекнинг ишонган йигитларидан 
Аббос баҳодир қипчоқ кутиб турарди. Улар бир-бирларини яхши 
билишарди, турли пайтларда кўп марта дуч келишганлар. Амир Мусога, 
умуман, бу ғайратли баҳодир ёқарди. Амир Темур билан Амир Ҳусайн 
ўртасидаги тортишув сабаб бўлиб, Аббос баҳодир Бухорода Арслонхон 
минорасидан сакраганда Амир Мусо айни ўша издиҳомда эди, бу ғаройиб 
синовни ўз кўзи билан кўрган ва Аббос баҳодирга ичида тан берган. 
-Ҳазрат Соҳибқирон Амир Темурнинг муборак фармонларини 
бошимизга туғ этиб қошингизга келдик, амир жаноблари! – деди Аббос 
баҳодир салом-аликдан сўнг. – Амир Соҳибқирон, сарсон-саргардонлик ҳам 
Амир Мусонинг жонига теккандур, бирга олиб келингизлар, деб 
юбордилар... 
-Ҳазрат 
Соҳибқироннинг ўзлари ҳозир қаердалар? - айрим 
янгиликларни билиш мақсадида сўради Амир Мусо, жавобдан қочиб. 


44 
Аббос баҳодир ҳам шу саволни кутиб турган эканми, кўп гапларни 
айтиб берди. 
- Амир Соҳибқирон Самарқандни салтанатларининг пойтахти деб 
эълон қилдилар. Жуда катта қурилишларни бошламоқчи... Амир Довуд 
дуғат жаноблари девонни бошқариш билан пойтахт Самарқанд 
доруғалигини

ҳам зиммага олур... 
- Амир Жоку барлос қайси мансабдадурлар эркан? – сўради Амир 
Мусо. – Амир Сайфиддин некўз-чи? 
- Ушбу амирларга яна Алуфа қавчин бирлан Тамуқа қавчинларга 
лашкар ва тавочлик мансаблари берилди. 
- Ўҳ-ҳу!.. 
- Ҳа!.. Амир Сорибуға жалойир, Ҳусайн барлос, Давлатшоҳ бахши 
уйғурлар девон амирлари бўлдилар. Кўп амирлар баҳодирлар сардори этиб 
тайинландилар. Барча туманларга сардорлар қўйилди...”
56
Парчада кузатганимиздек, асар муқаддимасидаги тасвирларда Амир 
Мусо ва Амир Ҳусайн ораларидаги бирдамлик ва дўстликка дарз кетиши 
натижасида сюжет воқеалари атайин чўзилишига олиб келингандек 
таассурот уйғотади. Яъни ёзувчи ҳар иккала қаҳрамон табиатидаги узил-
кесил ўзгаришлар вазият тақозоси билан ўзгариб, бошқа ҳолатга ўтиш 
мавқеида собитлигини таъкидлайди. Чунончи, тарихий ҳақиқатларнинг 
шаҳодат беришича, тетралогияда бадиий тўқима сюжет бошқарувида 
тасвирланади. Тафсилотлараро мантиқий боғлам марказида Амир Темур 
шахсиятидаги мардлик билан кечиримлилик тамойили асар воқелигини 
бирлаштириб 
боради. 
Тетралогияда 
кўпинча 
концентрик 
сюжет 
элементларига мурожаат қилинган. Жумладан, “концентрик сюжет 
воқеалари орасида сабаб-натижа муносабатида А воқеа юз бергани учун Б 
воқеа юз бериши етакчилик қилиши кузатилади. ... Концентрик сюжет 
асосий бир воқеа теграсида айланиши билан характерланади. Сюжетнинг бу 

Доруға
(
мўғулча
: “дарға” – раис, бошлиқ; “дарахт” – тобе қилмоқ, енгмоқ) -1) шаҳар посбонлари сардори; 
2) шаҳар ҳокими 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish