Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

яхлитлаштириш

жойлаштириш

тизим
ва 
тартибга
бўйсундириш 
тушунилади. Ёзувчи коммуникатив алоқа вазифасига муайян роман шакли 
қисмларини ҳам жойлаштиради. Гап ва нутқ бирлиги муайян қолипларга 
сингдирилади. Айнан мавжудлик жумбоғини ечиш, мураккаб, заҳматталаб 
жараён эканлигини теран ҳис қилади. Давр руҳи нуқтаи назаридан – бадиий 
тўқима залворини кучайтиради. Ҳиссий-эмоционал бирликлар йиғиндисида 
нутқ табиати ўзига хос мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади. Бир 
қарашда, нутқий онг ва бадиий тасаввур бирлиги 
ёзувчи

қаҳрамон

ровий
нутқини аралашиб кетишига туртки беради. Демак, тасаввур ва таҳлил 
асносида поэтика сарҳадлари интенсив равишда буёқдорлик касб этади.
Тарихий тетралогиянинг ҳар бир жузви(китоби)да нутқ бадиий 
яхлитликни таъминловчи энг бирламчи усул сифатида қаралган. Амир 
Темур ва унинг ўғиллари мулоқот шаклларида бадиий нутқнинг муайян 
шароит, муҳит ва замон кечмишларига боғлаб тадрижий талқин қилинган. 
Жаҳонгир 
Мирзо 
ва 
Хонзода 
хоним, 
Шоҳрух 
Мирзо 
ва 
Гавҳаршодбегимнинг индивидуал нутқида бир мунча табиий ва ишонарли 
талқин қилинган. Ёзувчи ҳар бир тасвир фонида тарихий ҳақиқат залворини 
“бўлиши мумкин”
ёки 
“бўлиб ўтган”
воқелик тарзида қайта идрок 
этганлигида қабариб кўринади: 
Тарихий тетралогиянинг “Шоҳрух Мирзо” деб номланган тўртинчи 
китобида келтирилган парчада буюк саркарда Амир Темур нутқининг ўзига 
хос мавқе касб этади. Айниқса, ёзувчи ва қаҳрамон нутқи уюшиб, ровий 
нутқини юзага келтирган. Бир қарашда, ёзувчи бадиий талқини негизида 
буюк жаҳонгир руҳиятини ич-ичидан тасвирлаш усулидан унумли 
фойдаланса, иккинчи жиҳатдан фарзанд руҳиятида содир бўлаётган узил-
кесил “ғалати ҳолат”дан воқиф қилаётгандек бўлади. Чунки Мироншоҳ 
Мирзо руҳиятидаги салбий ўзгаришлар ота қалбини жиддий жароҳатлайди. 
Мазкур парчада чуқур изтироб оғушида қолган – ота нутқи, қизи 


74 
Султонбахт бегим кузатишларида – қаҳрамон нутқи, пири муршид Мир 
Саййид Барака – нутқида воқеликни тасдиқлаш йўсинида янада фалсафий-
эстетик қамров кенглигини намойиш қилади. Ҳар учала таҳлил яхлитлиги 
сюжет вақтини янада ойдинлаштиради. Соҳибқироннинг “Ўзимни қўлга 
олай” дея ҳаётий ақидани илгари суриши – ёзувчи ижодий ниятининг 
устуворлигини таъминлашга қаратилади. 
Таъкидлаш жоизки, нутқ билан бадиий тафаккурни бир бутун ҳолда 
тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки нутқ индивидуал характерни очишга 
қаратилган бўлса, тафаккур матнда умумий қирраларга йўналтирилган 
бўлади. Сабаби, ёзувчи битта воқеликни ўқувчига етказиш учун турли хил 
нутқ усулларига мурожаат қилади. Ёзувчининг воқеликка муносабати, 
мушоҳада маданиятида, “кашф қилиш санъати”нинг бетакрорлиги ҳам 
муҳим омил ҳисобланади. Муҳаммад Али тарихий шароит ва давр 
тақозосини 
яхлитлаштириш 
баробарида, 
чинакам 
хаёлий-тўқима 
эпизодларнинг нутқини “шунчаки” тасвирлаш, маълум эстетик воқеликни 
етказиш тарзида қўллайди. 
Ҳар қандай тарихий асарда бўлганидек, шевага оид сўзлар, архаик, 
тарихий сўзлар, маълум маънода, ўша давр руҳини, кайфиятини, мулоқот 
этикетларини, характерини очиб беришда қўлланилади. Муҳаммад Алининг 
тўрт китобдан иборат тарихий тетралогиясининг биринчи китобида
талайгина шевага хос сўзлардан фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Бу 
қайси ўринларда учрайди, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Жумладан, 
Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзога бағишланган “Улуғ 
салтанат” тарихий тетралогиясининг биринчи жилдида Жаҳонгир 
Мирзонинг суюкли маҳбубаси – Хонзода хоним (Севин бика)га совчиликка 
борган кунларидаги Хоразм хони саройи ва сарой аёнларни нутқида 
учрайди. 
Ёзувчи 
Муҳаммад 
Али 
асардаги 
нутқни 
бирданига 
барқарорлаштирмайди. Аста-секин муаллиф позицияси маҳсули сифатида 
ўқувчи диққатини торта бошлайди. Диалектал бирликлар шу қадар ўрни 
келсин, келмасин қўлланилганки, натижада матн поэтик қийматига путур 


75 
етган. Тарихий ҳужжатларда Хоразм шеваси (ўғуз лаҳжаси) Соҳибқирон 
дорулсалтанати ҳукмронлиги даврида бу даражада содда ва айни кундаги 
шаклда қўлланилмаган. Бунга тарихий ҳужжатлар ҳам шаҳодат беради: 
“Айни ёз, пишиқчилик авжида, ҳамма томонда қовун-тарвузлар тоғ-тоғ 
уюлиб ётар, турли-туман мевалардан бозор бамисли чаманзорга айланганди. 
Қовун бозорини оралар экан, нимтўр гурвакларга кўзи тушди-ю, 
баҳодирнинг оғзидан сув келиб кетди. Гурвакларнинг бари хилидан бор 
экан, оқ, кўк, қора... “Йигитларни бир Хоразм қовунига тўйдирайин!” дея 
кўнглидан кечирди ўнбоши. Унга оқ гурвак кўпроқ ёқарди, шираси ўткир-
да, айниқса, оқноввоти... “Нони гўшт”дан бўлса тағин яхши.
– Яналтекин, манави пулга қовунлардан иккитасини танлавор-чи! – 
буюрди баҳодир. – Ширинидан ол, ширинидан! 
– Хўп, ўнбоши жаноблари! 
Яналтекин қовунларга яқинлашди. Ҳар бири бир қучоқни тўлдирадиган 
қовунларга боқиб, қайсисини танлашни билмай қолди, эгилиб уларни 
шапатилаб кўра бошлади. Бошқа йигитлар эса “Мана буни ол! Мана буниси 
яхши!” дея, Яналтекиннинг бошини айлантиришгани айлантиришган эди.
Қовун сотаётган силкима телпакдаги деҳқон уларнинг мусофир 
эканликларини билди-да, ўзи иккита “нон гўшт” қовунидан танлади: 
- Ина! Иккиси дим яхши, ширин! 
Деҳқон қовунлардан яна битта олди ва кулимсираганча Яналтекинга 
узатди: 
- Пули геракмий. Миймон акансиз... “Нон гўшт ҳам нон, ҳам гўшт...” 
- Бозорингизга барака! – дейишди хурсанд йигитлар. Учқора Яналтекин 
ва Йўлқутлуғлар биттадан кўтариб олдилар. Тиқилинчда катта қовунни 
кўтариб юришдан ортиқ азоб йўқ экан, ҳар қалай, Учқорага шундай туюлди. 
Кимдир билмай туртиб кетади, ўзгаси пўнғиллаб ўтади...”
82

82
Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. Тетралогия. 1-жилд. –Т.: Наврўз, 2019. –Б.250.


76 
Мазкур парчада ёзувчи шевага оид сўзларни бугунги кун истеъмолида 
мавжуд лексик бирликлар асосида ифодалашга ҳаракат қилганлиги кўриниб 
турибди. Тарихий ҳужжатларнинг шаҳодат беришича, улуғ Соҳибқирон 
иқтидорга келган бир пайтда Турон заминида ўзбек уруғларининг асосан, 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish