95
3.2. Тетралогияда бадиий замон категорияси ва ифода усули..............
107
Умумий хулоса............................................................................................
129
4
КИРИШ
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳон
адабиётшунослигида
тарихий
тетралогиянинг
генезиси,
тадрижий
ривожланиш босқичлари, поэтик қонунияти, унда ёзувчи ижодий
кредосининг ўрин тутишини янгича таҳлилларга таяниб асослаш, тарихий
фактларни бадиий ҳақиқатга айлантириш борасидаги илмий изланишларни
тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, роман шаклининг пластик
ўзгарувчанлиги ҳамда воқелик такомилининг ниҳоятда кенглиги дилогия,
трилогия ва тетралогия сингари жанрий-композицион бутунликка эврилиши
адабий эҳтиёж сифатида юзага келган. Бу борадаги илмий мунозаралар
бадиий-эстетик ғоя залвари ва ёзувчи маҳоратининг кўп қирралилигини
очиб беришга имкон яратади.
Дунё адабиётшунослигида эпик талқин қамрови, ёзувчи маҳорати ва
ижодий ният бадиий такомили турли даврларда назарий қарашлар фонида
ривожлантирилган. Айниқса, француз, инглиз ва рус адабиётшунослигида
эпопея бадиий такомили ҳамда турли халқлардан бир-бирига ўтиб турувчи
генезиси, ривожланиш такомили антик юнон маданиятига бориб тақалади.
Эпопеяни яхлит бир марказда уюштириш рус адабиётшунослигида ҳам
маълум маънода объектив қатламлари ҳақида қимматли назарий
мулоҳазалар
илгари
сурилган.
Айтиш
лозимки,
француз
адабиётшунослигида
ижтимоий
масалалар
қамрови,
рус
адабиётшунослигида бир ҳудуд миқёсида олиб борилган илмий изланишлар
синтези масаланинг ичкарисига кириб боришга кенг замин яратади.
Жанрнинг тадрижий такомиллашувининнг қонуний ҳолати бугунги
адабиётшуносликнинг ҳам муҳим масалаларидан бири саналади.
Ўзбек адабиётшунослигида тарихий асарларни поэтик нуқтаи
назаридан олиб ўрганиш, бугунги кун китобхонини ўз ортидан эргаштира
оладиган адабиёт намуналарининг адабиётшунос олимлар томонидан илмий
асосда ўрганилиши кенг йўлга қўйилди. Зеро, юртбошимиз “...адабиёт ва
5
санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало халқимизга эътибор,
келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек,
адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг
асло ҳаққимиз йўқ”лигини ўринли таъкидлаган эди”
1
.
Ана шу жараёнда
тарих саҳнасида содир бўлган воқеликларни бир махражга келтириш,
илмий-назарий жиҳатдан асослаш, буюк давлат асосчиси Амир Темур
фаолияти тўлақонли тасвирланган бадиий асарлар яратиш ёшларимиз
маънавиятини юксалтиришда, уларда ватанпарварлик туйғуларини
уйғотишда муҳим омиллардан бири саналади. Ёзувчи Муҳаммад Алининг
“Улуғ салтанат” тетралогиясида шахс концепцияси ва ижодкор дунёсида
шаклланаётган тарихий ҳақиқат ҳамда вақт ўлчови негизи янги авлод
дунёқарашида муҳим ўрин тутади. Асардаги реалистик тасвир принциплари
асосидаги инсон образи, шахслараро зиддиятлар бирлиги ёзувчи ижодида
пишиб етилган ғоя танловининг маҳсулидир. Натижада ижодкор бадиий
маҳорати, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима нисбатини ҳар томонлама
асослаш билан долзарблик касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги
ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини
ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 12 январдаги N Ф-4789 сон
“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,
китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот
қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 2018 йил 5
июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Адабиёт ва санъат маданияти ривожлантириш
халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида Ўзбекистон ижодкор
зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси. – Тошкент, 2017 йил 4 август. http://www.аdab.uz.
6
маъмурий-ҳуқуқий
ҳужжатларда
белгиланган
вазифаларни
амалга
оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |