.
29
Кўринадики, Михаил
27
Муҳаммад Али. Ўз-ўзингни англаб ет. –Т.: Шарқ. 2012. –Б.79.
28
Поль Дмитрий. Универсальные образы и мотивы реалистической эпике М.А.Шолохова. А.Д.Д. –М.2008.
–С.55.
29
Кўрсатилган манба –С.24.
21
Шолоховнинг тарихий тетралогияси бадиийлик жиҳатидан ҳам, характер
яратиш маҳорати билан ҳам ўзига хос эпик полотно сифатида шуҳрат
қозонди (биз бу ўринда поэтик жиҳатдан яхши ишланганлигини назарда
тутяпмиз!
( таъкид бизники З.Я).
Тарихий тетралогиянинг юзага келиши ҳақида сўз юритган таниқли
адабиётшунос И.Ёқубов шундай изоҳлайди: “Мазкур романни ва умуман
сўнгги йиллар ўзбек адабиётида Соҳибқирон образини яратиш сари
бошланган адабий жараённи муаллифлар ўтган асрнинг 80-йилларида
адабий ҳаётимизга кириб келган Кристофер Марлонинг “Буюк Темур”
драмаси билан боғлашга интиладилар. Гўё Абдулла Орипов, Одил Ёқубов,
Пиримқул Қодиров, Бўрибой Аҳмедов, Хайриддин Султонов, Хуршид
Даврон каби қатор адибларнинг ижод намуналари шу драма таъсирида
юзага келган, деб ҳисоблаб келинди. Бироқ бизнинг фикримизча, юқоридаги
муаллифлар асарлари, биринчи навбатда, истиқлол даври берган
имкониятлар, иккинчидан, ҳар бир ижодкорнинг ички интилиш ва ҳаётий
кузатишлари, учинчидан, адабий-маънавий эҳтиёж меваси туфайли юзага
келди. Қолаверса, ўзбек адабиётида, хусусан, романчилигимизда тўпланган
тарихий мавзудаги турфа асарлар тажрибаси “Улуғ салтанат”нинг юзага
келишида кучли асос вазифасини ўтадики, масалага бундай тор доирада
қараш дуруст эмас”
30
. Ҳақиқат шуки, адабий таъсир масаласи бўлиши
мумкин, бироқ бу бир вақтнинг ўзида жуда кўплаб асарларнинг юзага
келишига сабаб бўлолмайди. Янгиланаётган романий тафаккур салмоғининг
ортиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда Ватан мустақиллигининг ўрни,
миллий мафкура концепцияси, тарих ва бугун орасидаги боғлиқлик,
келажакка умид ҳамда аждодлар руҳига садоқат тимсоли янглиғ
умуммиллий ғоялар бирлиги тарихий шахсларни теран ўрганиш амалиётига
замин ҳозирлади.
30
Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т: Фан.
2007. –Б.14-15.
22
Тарихий тетралогия яратишдаги жаҳон тажрибаси ҳамда миллий наср
бадиий такомилидаги изланишлари адибга ниҳоятда катта ҳаётий ва ижодий
мактаб бўлди, дейиш мумкин. Негаки, бадиий вақтни интенсив тарзда
чўзиш ёки қисқартириш, субъектив идроклаш ҳамда объектив баҳолаш,
ҳиссий англаш ҳамда қайта ишлаш малакаси яхлит организм сингари бир-
бирини тўлдирувчи компонентлар саналади. Муҳаммад Али лиро-романтик
бўёқдорлик билан реалистик тасвир принципларига етарлича ишлов берган.
Асарни ўқиш жараёнида П.Қодиров таъбири билан айтганда “Шоир ёзган
роман”
31
деган тасаввур жонланади кўз ўнгимизда. Адибнинг тетралогия
давридаги довонни муваффақиятли забт этгани ҳақидаги фикрга қўшиласиз.
Айниқса, қаҳрамон руҳиятини очиб беришда лиро-романтик тасвир усуллар
адибга тетралогияни бирлаштирувчи ягона мотив тарзида ижодий ниятни
амалга оширишга кенг йўл очади. Бу эпосдаги каби “...объектив ва
субъектив ибтидоларнинг уйғун бирикиши кузатилади: асардаги бадиий
воқелик объектив ибтидони, асарнинг ҳар бир нуқтасига сингдириб
юборилган муаллиф шахси субъектив ибтидони ташкил этади. Бадиий
воқеликнинг “объектив ибтидо” дейилишида шартлилик бор, чунки у
реалликдан олинган оддийгина нусха эмас, балки воқеликнинг ижодкор
кўзи билан кўрилган, идрок этилган, баҳоланган ва ижодий қайта ишланган
аксидир. Шундай экан, ҳатто “объектив тасвир” йўлидан борилиб, муаллиф
имкон қадар ўзини четга олган асарларда ҳам муаллиф образи мавжуд
бўлади. Демак, эпик асарларда бадиий воқелик билан бир қаторда
нопластик муаллиф образи ҳам ҳар вақт мавжуддир”
32
. Бундай пайтда
ёзувчи романтик туйғулари билан ишқий-саргузашт характердаги тасвир
эгзитенциясини ярата олади. Натижада бош қаҳрамон атрофида уюшадиган
жамики воқелик сюжет ва композиция тиғизлигини намойиш қилади.
Демак, тарихий тетралогия яратиш учун, аввало, ёзувчи кенг қамровли фикр
ҳамда тасаввур дунёсига, олам ва одам муносабатларини тасвирлашда,
31
Қаранг: ”ЎзАС”, 2003 йил. 24 октябрь.
32
Қуронов Д. Мамажанов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Akademnashr. 2013. –Б.370-371.
23
мураккаб вазиятларни идрок қилишда фалсафий-эстетик танловни муқояса
қилиши шарт бўлади. Адабий зеҳннинг ўткирлиги, тасвирнинг кўп
қатламлиги, кучли ҳаётий тажриба мўллиги тугал воқеликни гавдалантира
олишга қулай замин ҳозирлайди.
Жаҳон адабий-эстетик тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қандай
асарларни “тарихий-эпопея”(М.Қўшжонов) дея номлаймиз? Ҳар кунги
бўлаётган ижтимоий ҳаётдаги, адабиётшуносликдаги янгиланишлар
мунтазамлиги “жанрнинг ўзи янгиланишни тақозолайдиган эстетик ва
пластик ҳодиса” эканлигини юзага чиқармоқда. Адабиётшунос олим
Ғ.Муродовнинг изланишларида “тарихий роман ўз замирида воқеа ва
шахсларнинг ҳаққонийлиги билан белгиланган ҳужжатларнинг қўйилиши,
вақт масофасининг мавжудлиги, ҳаёт ҳаракатининг тугалланган даври
тасвири билан ҳарактерланади”
33
, деб кўрсатиб ўтилган. Унинг жанр
хусусиятларини белгилашда эса мунаққид асосий эътиборни реал тарихий
шахс образи масаласига қаратиб тўғри қилган ҳолда жанрнинг бошқа ўзига
хос белгиларини ҳам шу даражада чуқур таҳлил қилганда янада яхши бўлар
эди”
34
. Бошқача айтганда, тарихий тетралогиянинг ўзига хос талаблари
мавжудлигини инкор қилмаган ҳолда юқоридаги мулоҳазаларнинг
тўлдирувчиси сифатида – реал тарихий шахснинг тақдиригина эмас, унинг
қилган эзгу ишлари, ҳаёт ҳақидаги ўз хулосалари, хатолари, йўқотишлари,
кечмишлари, изтироблари, барча-барчаси бадиий ҳақиқатда бенуқсон бўй
кўрсатишга эътибор қаратиш лозим деган якдил фикр келиб чиқиши тайин.
Негаки, адабий ҳодисага айланган тарихий ҳодиса орасида ҳамма вақт
мувофиқлик ва яхлитлик бўлиши мумкин эмас. Буни роман-эпопея
таҳлилида кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Рус мунаққиди В.Г.Белинский тарих ҳақида сўз юритганда ўта
синчковлик билан ёндашиш зарурлигини таъкидласа, рус адабиётшуноси
33
Муродов Ғ. Тарихий роман: муштараклик ва ўзига хосликлар ўйғунлиги муаммолари. ДДА. Тошкент.:
2018. – Б.19.
34
Каттабеков А. Тарихий роман хусусида баҳслар. Ўзбек адабий танқиди. Антология. –Т.: Turon-Iqbol.
2011. –Б.287.
24
Петров тарих ва сўз санъати орасида алоқа боғланишлар мавжудлигини
урғулайди.: В.Г.Белинскийдан ўқиймиз: “Бальзакка эътибор беринг: унинг
повестларида бири иккинчисига бир оз ўхшаб кетадиган лоақал битта
характер, лоақал битта шахс учрамаслигига қарамасдан бу зот қанчадан –
қанча асарлар ёзиб ташлади. О, характерлар индивидуаллигининг жами
қирраларини тасвирлашдаги ақл бовар қилмайдиган даражадаги маҳоратни
қаранг!”
35
. Бинобарин, мунаққид ҳақ! У нарсаларни қиёслашда битта
ёзувчининг ўзи ҳам унинг қай тариқа ижодкор, маҳоратли, истеъдодли,
ҳаётни ич-ичига кириб тасвирлаш қобилиятига эгалигини аниқлаш
етарлидир, деган хулосага келади. Натижада ёзувчи фалсафий-эстетик
мушоҳадаси маҳсули сифатида назм ва насрда битилган асарларининг ўзи
ҳам бунга мисол бўлишига мантиқий урғу беради. Кўп ҳолларда бу
услубнинг дунёқарашдан ўсиб чиқишини ҳам тақозо этади. Айниқса,
миллий ментал хусусиятлар услубнинг такомиллашувига, руҳий кечинма
залвари шахсни теран таҳлил қилишга кенг йўл очади. Эндиликда бадиий
асарга (тарихий ёки замонавий бўлсин) бугуннинг нигоҳи, бугуннинг
ижтимоий эҳтиёжи сифатида қараш асосий вазифага айланди. Ёзувчи
тарихий тетралогияни ана шу поғонада туриб тасвирлаш, яъни бугуннинг
ўқувчиси истаётган баландликда ифодалаш йўлида машаққат қилган. Тўғри,
тарихий ҳақиқатнинг залварли юки ёзувчига тетралогияни бошдан-оёқ бир
бутун тизимда ифодалашда қийинчилик туғдириши табиий ҳол. Айниқса,
олти юз эллик йил илгари содир бўлган тарихий воқеликни адиб
тасаввурида жонлантиришнинг ўзи улкан бир масъулиятдир. Шу маънода,
атоқли адибимиз П.Қодировнинг мана шу мулоҳазалари фикримизни
исботлайди: “Шеър ва достонлар ёзиб эл-юртга танилган шоирларнинг
ижодлари кучга тўлганда, роман жанрига мурожаат қилишлари бизнинг
адабиётимизда Чўлпондан бошланган яхши бир анъана, дейиш мумкин. Бу
анъанани шоир Шуҳрат “Олтин зангламас” романида, Асқад Мухтор,
Ҳамид Ғулом ва Мирмуҳсин ўзларининг йирик насрий асарларида давом
35
Белинский В.Г. Адабий орзулар. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979. –Б.68-69.
25
эттирганликлари кўпчиликка маълум. Улардан кейин адабиётга кириб
келган шоир Муҳаммад Али ҳам китобхонларга шеърий руҳ билан
суғорилган романлар тақдим этмоқда. “Сарбадорлар”дан кейинги
воқеаларни янги тарихий босқичда давом эттирадиган “Улуғ салтанат”
романининг номиданоқ шеърий жаранг сезилади”
36
. Кўринадики, миллий
насрнинг бадиий такомилида тафаккур маданиятини салмоқли янгилашга
ҳаракат қилаётган Муҳаммад Али изланишларида ижодий тажриба
турфалиги билан таҳсинга сазовордир. Лавҳада таъкидланганидек, у ҳар бир
бадиий изланиш натижасида ўзига янги бир йўл очаётганлиги, услубий
жиҳатдан янги-янги чўққиларни забт этишга интилиш кучлилиги, вақтида
баҳоланмаган тарих зарварақларини ўқувчига эстетик завқ бўлсин дея
куюнчаклик қилаётганлиги айни ҳақиқат. Чунки вақт ўтиши билан тарих ўз
ўзанини ўзгартириб туради. Бироқ аждодлар яратган бебаҳо тарих эса
муҳташам дурдона асарларда ўз даврида зарҳал ҳарфлар билан муҳрланган.
Биз уни қайта идроклаш йўлидан борсак, мушоҳадани тўғри танласак ҳеч
қандай завол кўрмаймиз. Адиб ана шу жиҳатларга жиддий эътибор
қаратганлигини унутмаслик даркор.
Тарихий тетралогия яратиш тажрибаси ҳақида яна шуни таъкидлаш
ўринлики, унда қўлланилган сўз ва матн муносабати ижодий ният негизида
яхлитлашади. Ёзувчи бир бутун органик мақсаддан ноорганик кечинмани
юзага келтиради. Шу тариқа уни асослаш, далиллаш, таҳлиллаш, қайта
ишлов бериш кўникмалари сюжет чизиқларини тартиблаштиради. Бундай
вақтда асосий диққат бош қаҳрамон атрофида уюшган воқеликнинг
ўзгаришига ҳам олиб келади. Яъни, у асардан-асарга қараб мукаммаллаша
боради. Биринчи талқинда сезиларли даражада сюжет воқелиги кўпроқ
баёнчилик атрофида содир бўлса, иккинчи ва учинчи талқинларда
мураккаблашиб, залвари орта бошлайди. Мана шу жиҳатларни
36
Қодиров П. Шоир ёзган роман. Умаршайх Мирзо. Тетралогиянинг иккинчи китобига ёзилган сўз боши. –
Т.: Наврўз. 2019. –Б.3.
26
тартиблаштирадиган бадиий коммуникация – композицияда маромига
етади.
Биз ёзувчи ижодий кредосини қуйидагича баҳолашни лозим топдик:
Do'stlaringiz bilan baham: |