Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

хабар 
хронотопи
дан 
унумли 
фойдаланади. Мисол учун «қўшин юборилди», «жанг бошланди», 
«музаффар бўлди», «таслим бўлди», «тор-мор қилди», «ишғол қилди» каби 
феълли бирикмалар шулар жумласидандир. Бу эса эпопеяда юқорида қайд 
этганимиздек, оила ва қариндош-уруғ ўртасида кечадиган бадиий хронотоп 
бадиий концепция тугаллигини таъминлашга мантиқий урғу берилади. 
Гурганж қалъасининг ишғол қилинишида ақлу заковат билан иш тутишини 
Жаҳонгир Мирзо юрак-юрагидан ҳис қилади. Чунки у ерда инсон қони 
бегуноҳ тўкилиши сира мумкин эмаслигини астойдил хоҳлаганлигини 
билиш қийин эмас. Чирой ва малоҳатда тенгсиз бир малика Хонзода 
хонимнинг муҳаббатини инсоний мардлик билан қозониш нияти Жаҳонгир 
Мирзонинг ҳамиша диққат марказида бўлади. Бу ўринда адиб бадиий 
психологизмнинг монологик типидан унумли фойдаланади. Айниқса, ёр 
қалбини фақат илму заковат билан забт этиш одати уни олға қараб 
етаклайди. Бир қарашда ушбу асарнинг ўнинчи бобидан бошлаб кўпгина 
тасвирлар – муҳаббат ва уни забт этишга қаратилганлигини эътироф этиш 
лозим. Хоразм маликасининг узоқ-яқиндан келган совчиларни бирин-кетин 
рад этишида муайян ҳикматни туйиш мумкин бўлади. Яъни, унинг ҳақиқий 
тимсолини тасаввур тарозусида англаёзган иккала ошиқ-маъшуқнинг ҳаётга 
муҳаббати билан баҳо беради. “Дунёни – гўзаллик қутқаради” ибораси 
айнан бу ёш қалбларга ҳам тааллуқли эканлиги кундек равшанлашади. 
Ишқдан роҳат ололмаган келини Хонзода хонимни Соҳибқирон орадан 
йиллар ўтиб ўзининг учинчи ўғли, Хонзода хонимдан етти ёш кичик 


51 
Мироншоҳ Мирзога никоҳлайди. Улар Халил Султон исмли фарзанд 
кўришади.
Тетралогиянинг муҳим қирраларидан яна бири психологик конфликт 
турининг асар тўқималарининг кўплаб жойларида воқеликни атайин 
қизиқарли бўлиши учун киритилганлигида қабариб кўринади. Психоанализ 
Эрих Фром инсон характери, унинг хусусиятлари ҳақида шундай ёзади: 
«Инсон зиддиятларга тўла шароитлар таъсирида яшаб келади. Шу боис у, 
яъни инсон яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат каби қарама-қарши 
категориялар ёки ҳар доим ҳам унда етарли даражада бўлавермайдиган 
инстинкт ва ҳар доим керагидан ортиқ даражада бўладиган ўз «мен»ини 
юқори қўйиш каби зиддиятли ҳолатлар билан идрок этилиши мумкин. 
Бепоён олам олдида ўзини ёлғиз ва тарихий зарурат олдида ожиз сезиши, 
бежилов муносабатларга таъсир ўтказа олмаслигига иқрор бўлиши кишида 
экзистенциал эҳтиёжларни келтириб чиқаради»
62
. (Таржима бизники) 
Мазкур талқинни асардаги қаҳрамонлар тийнатига нисбатан қўллайдиган 
бўлсак, масала моҳияти янада равшанлашади. Чунончи уни асарда Амир 
Ҳусайн ва унинг ҳамтовоқларига қаратилган ишора янглиғ қабул қилиш 
мумкин. Негаки, асарда жангнинг илк илдизлари айнан шу нуқтадан куртак 
отади. Нияти бузуқ, ёвуз, фасоҳатсиз бир кишининг қилмишига яраша 
жазоланиши асарнинг янада ишонарли ёритилишига замин ҳозирлаган. 
Баъзи ўринларда адиб бадиий тўқимага зўр вақт ажратса-да, имкон қадар 
тарихий ҳақиқатни қайта тиклашга интилади. Ҳаддан ортиқ бадиий тўқима 
ҳам асарнинг поэтик қийматига акс таъсир этиши шубҳасиз.
Тадқиқотимизнинг мазкур фаслида инсон руҳияти билан боғлиқ баъзи 
жиҳатларни санаб ўтишимиз лозим: 
1) Жаҳонгир Мирзони ҳам саркарда, ҳам ошиқ, ҳам фарзанд 
сифатидаги характерини типиклаштиради; 
2) Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним ораларидаги юксак инсоний 
муҳаббат тараннумини лиро-романтик акс эттиради; 
62
Фром Э. Гуманистический психоанализ. Спб.: Питер, 2002. С.32.


52 
3) Кўрмай туриб севиб қолиш, кўнгил қўйиш, дил боғлаш ришталари 
(туш ва мифик ривоят, ҳикоятлар) негизида юзага чиқаради; 
4) Соҳибқирон Амир Темурнинг фарзанду келинга бўлган муносабати, 
чинакам ота ва она орзуси ёзувчи руҳиятида ўта синчковлик билан инкишоф 
қилинади; 
5) Сароймулкхоним руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришлар: турмуш 
зиддиятларига кўникиш, сабру тоқат, аёл руҳиятида кечаётган ботиний 
туйғулар вафодор ёри ва суянчиғи Амир Темур учун энг катта садоқат 
рамзи сифатида тетралогия воқелигида алоҳида мавқе касб этади; 
6) Соҳибқирон руҳиятида кечган олам ва одам муҳофазаси учун кенг 
қамровли курашлар, йўқотишлар, изтироблар асар сюжетида ўзига хос ўрин 
тутади; 
7) Ёзувчи сюжетнинг илк асосини кечиримли ва садоқатли, кенг 
дунёқарашга эга Соҳибқирон қалбидан, унинг эзгу амалларидан, аҳдга 
садоқатидан топади; 
Адиб санаб ўтилган жиҳатларни юксак маҳорат билан уддалай олган. 
Баъзи лавҳаларни ҳисобга олмаганда, тетралогияда поэтик маҳорат ва 
психологик талқин яхлитлиги ўзига хос тарзда юзага чиққан. Зотан, 
адибнинг ана шу жиҳатларни бир-бирига мантиқан боғлай олганлиги 
тетралогиянинг ўз олдига қўйган мақсадига тўлақонли эришувига катта 
замин яратади.
Тетралогиянинг яна бир муҳим қирраларидан бири Жаҳонгир 
Мирзонинг психологик ҳолати юксак маҳорат билан ифодаланганлигида. 
Адиб айрим бобларда тасвирдаги такрорларга – қайта эслаш, ҳикояни чўзиб 
талқин қилиш ҳолатларига йўл қўяди. Бироқ тетралогиянинг умумий 
бадиий концепцияси яхлит манзарасига бу каби жузъий камчиликлар рахна 
солмайди.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish