Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

Маҳорат бобидаги изланишлар. 
Ёзувчи тарихий мавзуга қўл 
ураётганда, кўз ўнгида буюк фотиҳ ва саркарда Амир Темур шахси ва унинг 
салтанат тузиш борасида қилган меҳнатлари турганлиги айни ҳақиқат. 
Хусусан, тарихни қайта тиклаш (шахсни идрок қилиш)да “қалб 
диалектикаси” ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Эътибор берадиган бўлсак, 
жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, Марказий Осиё халқларининг 
иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган фан ва 
маданият ҳомийси Амир Темур ҳақида у ҳаётлик чоғидаёқ кўплаб 
муаррихлар, шоирлар, ёзувчилар гўзал асарлар яратишга қўл урганлар. 
49
Назар Эшонқул. Ижод фалсафаси. –Т.: Akademnashr. 2018. -Б.89.


38 
Шундай бўлса-да, Соҳибқирон Амир Темур ёзган ва ёзилганлардан кўнгли 
тўлмаган пайтлари ҳам бўлган. Ана шу “кўнгилдаги бўшлиқ”ни тўлдириш 
учун у форс ёзувчиси, муаррих ва ҳусни малоҳатли котиб дея улуғланган 
Низомиддин Шомийни ўз ҳузурига чақириб, “авом халққа тушунарли, содда 
шаклда, равон тилда ва айни пайтда маърифатли кишилар эътиборига ҳам 
лойиқ тарзда ёзилишини уқтирган”
50
. Ушбу манбани келтиришдан мақсад 
шуки, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур шахси ва 
унинг ҳарб юришлари, ташқи ва ички сиёсий иродаси муфассал, гўзал 
тарзда инкишоф қилинган. Ёзувчи Муҳаммад Алининг “Зафарнома” 
сингари асарлардан илҳомланиб, поэтик маҳорат ва истеъдоди, таланти, 
тажрибасини янада чархлагани сир эмас. Чунки поэтик маҳорат ёзувчи 
қалбидаги – муҳим сўзи, қайта идрок қилиш йўсинидаги хатти-ҳаракатлари, 
изланишлари, тарихий жараённи қабул қилиш ҳамда уни баҳолаш, 
таҳлиллаш негизида йиллар давомида шаклланадиган адабий-эстетик 
муносабатлар йиғиндиси, яхлитлигини тақозолайди. Буни қуйидаги мисолда 
аниқлашга ҳаракат қиламиз: 
“Темурбек бошида заррин дубулға, эгнига тилла тугмали қора чорқаб 
тўн ташлаган, чап сўфибармоғидаги олтин узукда эса “Рости-ю, русти
*
” 
сўзлари ўйиб ёзилган. Пири муршид Мир Саййид Барака одатдагидек, бир 
хил либосда: печи чап елкасига тушиб турадиган оқ дастар салла ўраган, 
устида оппоқ узун ридо... Баҳор офтобининг илк нурлари кишига хуш ёқар, 
қиш ичи жунжиккан вужудларга ором бағишларди. Чорсу ёқдан келаётган 
ноғора-ю карнай садолари ер-у осмонни ларзага келтирмоқдайди. 
Темурбек пири Муршид билан сўрига ўлтириб, фотиҳа қилиб ҳам 
улгуришмай, кўча ёқдан шовқин эшитилди: ўн беш чоғлиқ одам ўйин-
кулгуга ғарқ, чақчақлашиб келишарди. Улар Темурбекни улуғ кун билан 
табриклашга шайланишган аркони давлат вакиллари, нўёнлар-у
*
амирлар 
50
Низомиддин Шомий ва унинг “Зафарнома” асари.(нашрга тайёрловчи Ўринбоев А) –Т.: “Ўзбекистон”. 
1996. –Б.5.
*

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish