35
Жалолиддин
Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур
сингари аждодларимиз ҳақида гўзал тарихий асарлар яратила бошланди.
Тарихнинг “очилмаган қўриқ” эканлигини инобатга олсак, нафақат илмий
изланишлар, балки бадиий яратиқлар билан миллий ўзликни англаш йўлига
қадам қўйилди. О.Ёқубов, П.Қодиров, Муҳаммад Али, Х.Султонов,
Б.Аҳмедов каби ёзувчиларимиз бетакрор асарлари билан тарихимизнинг энг
машаққатли, суронли, зиддиятли даврларини бадиий асар сифатида қайта
идрок қилишнинг уддасидан чиқишди. Шу маънода, қўп қиррали, шоир ва
ёзувчи, публицист ва таржимон Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат”
тарихий тетралогияси ўзбек насрида Амир Темур ҳақидаги
илк йирик
бадиий солномалардан бири эканлиги эътироф қилинди.
Тарихий мавзуда қалам тебратган бетакрор ёзувчилардан бири Омон
Мухторнинг ҳам бу борадаги изланишлари ўзига хосдир. “Тўрт томон
қибла” трилогиясига киритилган “Минг бир қиёфа”, “Кўзгу олдидаги одам”,
“Тепаликдаги хароба” китоблари шакл ва мазмун жиҳатидан тарихий ўзбек
романчилигида ўзига хос ўринга эга ҳамда бу трилогияда муаллиф “асар
инсон руҳиятининг мураккаблигини акс эттириши керак
46
” деган тамойил
асосида иш кўради. Проф. Ш.Дониёрова ёзади: “Бадиий адабиётда
асосий
эътибор воқеага эмас, балки асар қаҳрамонининг ички руҳиятига, ўй-
мушоҳадасига, орзу-иcтакларини тасвирлашга мойиллик кучайди. Жиддий
романларда ҳам хаёлий, ҳам бадиий тафаккур маҳсули бўлган ҳодисалар
тасвирга олинди. Мана шундай фалсафий мушоҳада билан йўғрилган,
миллат тафаккуридаги ўзгаришлар рамзлар билан тўйинтирилган, роман
жанридаги янгиланишларнинг янгича талқинлари истеъдодли адиб Омон
Мухтор ижодида ҳам кузатилади”
47
.
Тарихий асарлар яратишнинг ўзига хос янги даври Ватанимиз ўз
мустақиллигини қўлга киритган кундан янги босқичга кўтарилди. Собиқ
иттифоқ даврида қўл уриб, талқину таҳлил қилиб бўлмайдиган мавзулар
46
Ҳар кимнинг ўз осмони бор...(Омон Мухторнинг ёзувчи Аҳмад Отабой билан суҳбати)/ Тўрт томон
қибла. – Т.:Шарқ, 2000. –Б.419.
47
Дониёрова Ш. Омон Мухтор ижодида янгича талқинлар. –Т: Turon zamin ziyo. 2017. –Б.5.
36
янгича поэтик идрок саҳнида қайта баҳолана бошланди.
Мавжуд
изланишлар замирида тарихий шахслар руҳий олами, олиб борган сиёсати,
тарих саҳнасида тутган ўрни бадиий олам кашфи тарзида китобхонлар
қўлига етиб борди. Негаки, тарихий шахсларга бир ёқлама муносабатда
бўлиш халқимизнинг узоқ тарихимизга бўлган қизиқишларини чеклаб
қўйди. Бу жараённинг ўзиёқ жуда кўплаб вақтида қилиниши лозим бўлган
ишларни кечиктириб юборди. “Вақтнинг кечиккан шакли” тарих мавзусини
ёритиш маҳоратли ижодкорлар зиммасига тушди. Одил Ёқубов, Пиримқул
Қодиров сингари улуғ ёзувчиларимиз аллақачон бадиий ва ҳаётий
тажрибаларини ўтган асрнинг 70-80-йилларида сарфлаб қўйганликлари бу
борадаги узилишларга ҳам ўз таъсирини ўтказгани ҳақиқат.
Муҳаммад Алининг тарихий мавзуга қўл уриши “Гумбаздаги нур”
(1967) достони билан бошланади, дейиш асосли. Ёзувчининг ўзи бу ҳақда
адабий суҳбатларининг бирида шундай эътироф этади: “Мустамлака Ватан
– халқ, миллат – унинг тарихи – шу халқ фарзанди бўлган, шундай шароитга
муте ижодкор… Шундай вазиятда ижодкорнинг вазифаси қандай бўлиши
керак? Очиқ курашиш хатарли. Ижодкор ўз
ижодида Ватан тарихини
ёритиши, улуғ ва фидойи қаҳрамонлар сиймосини чизишга ҳаракат қилиши,
бу билан ўз ўқувчиларини тарихга муҳаббат руҳида тарбиялаши, уларни
руҳан қўллаб-қувватлаши, мустақиллик, ҳуррият (шахсан ўзим ўшанда
шўролар томонидан бўғма илондай ўраб, бўғиб ташланган, нафас олишга
ҳам қийналаётган Ватанимнинг озод бўлишини кўз
олдимга келтиролмас
эдим) мавзуларида қалам тебратиши лозим, деб ҳисобладим. Бунга имконни
тарихдан изладим. Шу сабабли Спитамен, Муқанна, сарбадорлар, ўша
пайтлар баҳсли бўлган Амир Темур, Бобораҳим Машраб, Дукчи Эшон каби
тарихий сиймоларимиз ҳақида қалам сурдим. “Қадимги қўшиқлар” шеърий
туркумини ёздим…”
48
. Демак, ижодий жараённинг узлуксиз давом этиши
натижасида мазкур лирик туркумдаги изланишлар насрий асарларнинг
48
Муҳаммад Али. Умид кўнглимизни ёритиб турсин// Ёшлик. 2011. №7. –Б.6-9.
37
яратилишига катта замин яратган. Чунки ёзувчи ғоя (ижодий ният)нинг
мунтазам чуқурлашиб, теранлашиб боришига ҳаракат қилиб яшайди. Буни
бир вақтнинг ўзида асарга айлантириш мумкин эмас!
Жаҳон адабиётидаги барча янги оқимлар,
услубий изланишлар, энг
аввало, француз адабиётида юз бердики, бу адабиёт том маънодаги янги
бадиий тафаккурнинг маркази бўлиб қолди”
49
. Бинобарин, келтирилган
иқтибосда икки жиҳат эътиборимизни тортади, биринчидан, жаҳон адабий-
бадиий тафаккури фан-техника инқилоби натижасида ҳам
жуда катта
эврилишларни бошидан кечирди. Бу борада жанрлар маълум ташқи ва ички
таъсирлар негизида турли хил оқим ва йўналишларда намоён бўлди,
иккинчидан “инсон кўнглини чуқурроқ акс эттириш” малакаси янги инсон
ҳаётида маълум эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда юзага чиқаришга замин
ҳозирлади. Жумладан, Муҳаммад Алининг тарихий тетралогия яратиш
бобидаги изланишлари икки хил йўсинда тадрижга мослашди,
биринчи
тадриж собиқ иттифоқ даврида лиро-романтик руҳдаги манзумалар бўлса,
иккинчи тадриж эпик кўламдаги изланишлар ҳосиласи истиқлол остонасида
қад ростларди. Буларнинг моҳиятида тарихни қайта идрок қилиш манераси
бош омиллардан бири эканлиги ёзувчига бениҳоя кенг имкониятларни
туҳфа қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: