тарихий тетралогия генезиси ҳақида сўз борганда – эпосдан
ўсиб чиққан эпик кўлам, замон ва макон орасида кечувчи зиддиятлар,
тарихий силсилалар узвий ҳар бир даврнинг қиёфасини тўлақонли
англашга ёрдам беради
. Европа ва рус адабиётининг олтин даврида, яъни
XIX асрнинг иккинчи ярмида эпопея яратиш анъанаси вужудга келди. Эпик
кўламнинг замон тўлқинларида эврилиши ёхуд такомиллашуви Л.Толстой,
Ф.Достоевский, Ж.Жойс, Ф.Кафка, А.Камю, М.Шолохов сингари ёзувчилар
ижодида янада рангинлаша бошлади. Инсоният тақдири билан узвий
боғланган, ҳаётий ҳақиқатни ўз кўзи билан кўриб, ундан тегишли хулосалар
чиқарган адиблар ижодий кредоси
“янги инсон руҳиятини кашф этиш
тўлқини”
сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Бу ижодий жараён
такомилининг ёрқин намунаси жумласига Л.Толстойнинг “Уруш ва
20
Ҳайдаров Б. Соҳибқирон фидойилари. –Т.: Info capital group. 2018. –Б.127.
21
Қуронов Д., Мамажанов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Akademnashr. 2013. –Б.370.
17
тинчлик”, М.Шолоховнинг “Тинч Дон”, М.Алдановнинг “Мутафаккир”
сингари асарларини киритиш ўринлидир. Шунингдек, бир ҳақиқатни айтиш
жоизки, тарихий тетралогия муаллифи Марк Алданов ўз асарида Наполоен
бошчилигида кечган уруш оқибатларининг кўнгилсиз ҳолатларини қаламга
олади.
Тарихий тетралогияни ўрганиш асносида уни шартли равишда тўрт
босқичга бўлиб тадқиқ этиш назарий мулоҳазаларни бир мунча
ойдинлаштиради:
биринчи босқич, илк қаҳрамонлик эпосларининг юзага
келиш вақти; иккинчи босқич, Ўрта асрлар уйғониш даври адабиётида
яратилган эпослар; учинчи босқич, XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг
30-40 йиллар адабиёти намуналари; тўртинчи босқич, XX аср охири ва XXI
аср адабиёти намуналари сирасига кирувчи эпик кўламни ёритувчи тарихий
тетралогия намуналари
.
Бу босқичларда муаллиф олам ва оламни поэтик акс эттиришда
турлича ракурсларда муаммога ёндашди. Бинобарин, тарихий жабҳада
кечаётган воқеликни қайта асослаш (вақтнинг кечиккан шаклини бадиий
идроклаш) ёзувчи учун бироз қийинчилик туғдириши табиий. Айниқса,
Соҳибқирон Амир Темур давридаги тарихий ҳақиқатга муносабат
билдиришда ёзувчи диққат-эътиборини реаллик билан жиддий муроса
қилиш лозимлигини эсда тутмоғи муҳим. Таомилга кўра, Амир Темур ўзи
яшаган давр манзарасини “Темур тузуклари” да ҳам муфассал баён қилиб
кетган
22
.
Соҳибқирон “Темур тузуклари”да шундай ёзади: “...тажрибамда
кўрдимки, ғаним лашкарини енгиш қўшиннинг кўплиги билан эмас, мағлуб
бўлиш эса сипоҳнинг камлигидан бўлмайди. Балки ғолиб бўлмоқлик
(Тангрининг) мадади ва бандасининг тадбири биландир. Чунончи, мен
кенгашиб ва тадбир юритган ҳолда икки юз қирқ уч киши билан Қарши
22
Амир Темур. Темур тузуклари. –Т.: O’zbekiston. 2019. –Б.183.
18
қалъаси устига юрдим. Амир Мусо ва Малик баҳодир ўн икки минг
*
отлиқ
аскар билан қалъа ва унинг атрофини қўриқламоқда эдилар. Лекин Тангри
таолонинг ёрдами етиб, ўзим қўллаган тўғри тадбирларим орқали Қарши
қалъасини эгалладим”
23
. Ҳақиқатдан ҳам, мазкур лавҳанинг ўзидаёқ
Муҳаммад Алига ижодий қувват берадиган икки хусусиятни алоҳида
эътироф этиш керак, биринчидан, Соҳибқирон шахсининг улуғлиги,
закийлиги, адолатпешалиги, иккинчидан, тадбир ва кенгаш орқали ўз
тажрибасини мунтазам ошириб боришидадир. Бу дегани шуки, Муҳаммад
Али Соҳибқирон шахсиятига бадиий чизгилар берганида, ўз тилидан
чиқаётган ҳаётий мушоҳада залварининг юксаклигини кашф этади,
натижада ҳарб юришларидаги муваффақият ва мағлубиятларига бадиият
нуқтаи назаридан синчковлик билан ёндашади. Буни роман-эпопея таҳлили
давомида ойдинлаштириб борамиз.
Рус тарихий тетралогия поэтикаси билан жиддий шуғулланган олима
Нина Карамацик ёзувчи Марк Алдановнинг “Мутафаккир” (1921-1927)
тарихий тетралогиясида макон ва замон кенгликларини жуда мураккаб
услубда тузганлигини эътироф қиларкан, ижодкорга илҳом ва руҳ
бағишлаган мотив тушунчасини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ қилади.
Кўпинча оломон тинчини бузадиган (ҳарбий жанг, зиддиятлар) уларнинг
ҳаёт тарзини издан чиқарадиган муҳим инқилобий курашлар тасвирида
очиб берганлигини асослайди. Унда шахс психикаси динамик тарзда
ўзгарувчан аҳамият касб этиб, муаллиф қандай кўрса, шундай тасвирлаш
муҳим атрибут эканлигига мантиқий урғу беради
24
. Кўринадики,
Н.Карамацик тарихий тетралогияни тадқиқ қилишда ёзувчини ёзишга
ундаган асосий мотивни таҳлил қилишни мақсад қилган. Яъни, мотив
орқали тарих саҳнасида содир бўлган зиддиятлар ўз-ўзидан очила
боришини урғулайди. Бир сўз билан айтганда, тарихий тетралогиянинг
*
Асарнинг Теҳрон нашрида “икки минг отлиқ аскар” деб кўрсатилган.
23
Кўрсатилган адабиёт, -Б.14-15
24
Карамацких Н. Поэтика тетралогии М. Алданова «Мыслитель» (мотивный аспект). АКД. Тюмень – 2009.
С.10
19
марказий ядросини мотивнинг калитини топишга интилганлигида, деб
баҳолайди.
Тетралогия бир-бирига мантиқан боғланган (асарнинг ғоявий таянч
нуқтаси бир марказда уюшган) романга қараганда сюжет ва композицион
жиҳатдан нисбий мустақилликка эга тўрт асар жамулжамидан иборат. Бу
фикримизни академик А.Саидовнинг қуйидаги ихчам таърифи ҳам
тасдиқлайди: “Тетралогия ғояси ва мазмуни бир хил бўлган адабий ёки
мусиқий асар деганидир”
25
. Атоқли олимимиз фикрига қўшимча қилиб
айтишимиз мумкинки, унда ижодкор ғоявий мақсадининг ягоналиги, яхлит
концепцияга эга бўлган эпик кўламдорлик маълум жараён, давр
силсилаларини ўзида акс эттирганлиги билан бошқа жанрлардан ажралиб
туради. Шунингдек, тасвирда бадиий тафаккур, ровий нутқи нисбатан замон
сийратини акс эттиришда бадиий ифодани қолиплашда муҳим аҳамият касб
этиши диққатга сазовордир. Проф. Д.Тўраев қайд этишича: “Миллий
истиқлол сиёсий, иқтисодий мустақиллик билан бирга бадиий адабиёт ва
санъат соҳасида ҳам коммунистик мафкура мустабидлигини тугатиб, ижод
эркинлигига йўл очди. Адибларимиз О.Ёқубов, П.Қодиров, Мирмуҳсин,
М.Қориев, Миркарим Осим шонли тарихимизни ёритишда Абдулла
Қодирий, Фитрат, Чўлпон бошлаб берган анъаналарни давом эттирдилар.
Шўролар даврида адиблардан Василий Ян “Чингизхон”, “Боту”, “Сўнгги
денгизгача”, Явдат Илёсов “Сўғдиёна” романларида Ўрта Осиё
халқларининг ташқи босқинчиларга қарши қаҳрамонона курашларини
тасвирладилар”
26
. Келтирилган манбадан билиш мумкинки, Соҳибқирон
Амир Темур давлатчилиги ва унинг Марказий Осиёда олиб борган қудратли
давлатчилиги тарихини бадиият дурдонасига айлантиришни истиқлол
бошлаб берган имконият туҳфаси сифатида эътироф этиш ўринли. Чунончи,
ХХ асрда тарихий ҳақиқатни қайта тиклашдаги илк уринишлар Муҳаммад
Али ижодида 70 йилларга тўғри келади. Бу собиқ иттифоқ давлатларида ҳам
25
Саидов А. Улуғ салтанат - улуғвор аждодларимиз тараннум этилган асар. “Улуғ салтанат васфи”
китоби.-Т.:Mashhur press нашриёти.2017.-Б.84
26
Тўраев Д. Ўзбек тетралогияси. –Т.: Akademnashr. 2017. -Б.21
20
шу тарзда намоён бўлиши айни ҳақиқатдир. Демак, Муҳаммад Али бошлаб
берган анъана, яъни Амир Темур шахсига қизиқишнинг кучайиши 90
йилларда “Сарбадорлар”дан кейин янгича руҳда намоён бўлди. Ёзувчининг
ўзи таъкидлаганидек, “Ҳар бир нарса қиёсда билинади, айрим
подшоларнинг ўз заифаларини қийнаб, азоб берганлиги тарихдан маълум.
Амир Темур эса хотинлари, қизлари, набираларига атаб боғлар барпо қилди,
уларни асраб-авайлади, маслаҳатларига қулоқ осди. Мадҳи улё
Сароймулкхоним бутун умри давомида Соҳибқироннинг энг яқин
маслаҳатчиси бўлган, том маънода вазири дегулик катта хонимни юксак
обрў-эътиборга, мартабага эришгани учун ҳам юртда “Бибихоним” деб
улуғладилар.”
27
Адибнинг
тарихий
тетралогия
яратиш
истагига
“Сарбадорлар” асари ёзилгандан кейинги изланишлар жуда катта туртки
бўлганлиги, Туронзаминда Амир Темур шахси ва унинг ворислари
хусусидаги илк қарашлари кейинчалик “Улуғ салтанат” сингари муҳташам
бадиий солномасининг юзага келишига замин ҳозирлади.
Тарихий тетралогиянинг муҳим босқичларидан бирида яратилган
Михаил Шолоховнинг биринчи жаҳон уруши йиллари воқелигини ўзида акс
эттирувчи “Тинч Дон” номли роман-эпопеясидир. Адиб унда Донлик
казаклар ва у ерда истиқомат қилувчи қишлоқ аҳлини, азият чеккан аҳоли
ҳаётини ўта моҳирлик билан ўзининг шафқатсиз реализм методи негизида
бадиий талқин қилган. Бу Поль Дмитрийнинг докторлик диссертациясида
илмий-назарий жиҳатдан асосланган
28
. Диссертант П.Дмитрий тадқиқ
этишича: “М.Шолохов инқилобнинг сабаб ва оқибатларини шу қадар теран
тасвирлайдики, у барча ижодий мақсадларини бош қаҳрамон Григорий
Мелохов тимсолида гавдалантира олди. Ёзувчи тинч халқнинг яшаш тарзи
ва ҳалокатини, унинг асосий белгиларини биринчи жаҳон уруши даври
ҳаёти орқали очиб беришга ҳаракат қилади”
Do'stlaringiz bilan baham: |