Тадқиқот натижаларининг апробациялари.
Тадқиқот натижалари 2
та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларда апробациядан
ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича
жами 12 та илмий иш, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий
аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини
чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан, 5 таси
республика, 3 таси хорижий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
Диссертация кириш, уч асосий
боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг
ҳажми 145 саҳифани ташкил этади.
13
I БОБ. ЎЗБЕК НАСРИДА ТЕТРАЛОГИЯ ЖАНРИ ГЕНЕЗИСИ ВА
ТАКОМИЛЛАШУВИ
1.1. Тарихий тетралогиянинг шаклланиш босқичлари
Маълумки, ўзбек романчилиги қарийб юз йиллик тарихий жараённи
босиб ўтди. Шу ўтган вақт оралиғида шаклланаётган миллий романчилик
анъаналарининг давомий вориси бўлган роман-дилогия
10
, роман-трилогия
11
,
роман-тетралогия
12
,
роман-пенталогия
13
каби
жанрий-композицион
ўзгаришларга тамал тоши қўйилди. Тўғри, айрим асарлар замонавий
муаммоларни ўзида қамраб олгани боис, биз уларни келтиришни жоиз
топмадик. Бироқ масала моҳиятига жанр ички ва ташқи ривожланишлари
асносида баҳо берадиган бўлсак, биз уни ҳеч биридан адабий таъсирланмай,
ифода ёки матн тузишда мурожаат қилмаган, деган даъводан йироқмиз.
Айнан, романий тафаккур салмоғининг ортиши, ёзувчи ижодий дунёсининг
теранлиги ,тарихий ҳақиқатни қайта идрок қилиш маҳоратининг кенглиги,
асарнинг макон ва замон нуқтаи-назаридан қандай ташкиллаштирилганини
анализ қилинганлиги, матн образлар системаларини кўриб чиқилганлиги,
кўриб чиқилаётган асарнинг жаҳон адабиётидаги бошқа асарлар билан
алоқадорлигини белгилайдиган интертекст элементларини аниқланганлиги
14
ҳамда давр нуқтаи назаридан олиб таҳлил қилинганда масала моҳияти янада
ойдинлашади. Бинобарин, тарихий тетралогия шаклланиши ва унинг келиб
чиқиш илдизлари ўзбек насрида истиқлол арафасида юзага келган бўлса-да,
ўтган йиллар давомида бу борада эътиборга молик асарлар яратилган эмас.
Чунки биз ишимизда айнан муаммони тарихнинг йирик даври, Соҳибқирон
Амир Темур тузган дорулсалтанатининг ўзида рўй берган вақтни қамраган
асарларни объект сифатида танладик. Улар Амир Темурнинг тўрт ўғли
10
Чўлпон. Кеча ва кундуз. –Т.: Янги аср авлоди. 2019. –Б.320.
11
Саид Аҳмад. Уфқ. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. – 632 б.
12
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. –Т. :Наврўз 2019. –Б.512.
13
Тоҳир Малик. Шайтанат. –Т.: “Янги аср авлоди”. 2018. –Б. 690, Нурали Қобулнинг “Темурийлар”
эпопеяси. – Т.: “ИЖОД-ПРЕСС”, 2015- 2020.
14
Николина Н.А. Филологический анализ текста. М.:Академия, 2003.С.9.
14
Жаҳонгир Мирзо, Умаршайх Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳрух Мирзолар
номига бағишланган. Роман-эпопеядаги жамики воқелик ҳар бир ўғиллари
олиб борган ислоҳотлар Амир Темур билан бевосита боғлиқ равишда асар
сюжетида марказий ўрин эгаллайди.
Жаҳон илм-фанида Амир Темур ва унинг ворислари ҳақида жуда
кўплаб асарлар яратилган. Дунёнинг кўпгина ёзувчилари Амир Темур
шахсиятига кучли қизиқиш билан қараган, улар бу шахсни бадиий
солномада қай тарзда ифодалай олди, буни вақтнинг ўзи исботлаб турибди.
Жаҳон адабиётида Кристофор Марлоунинг “Буюк Темур” трагедияси,
Иоганн Вольфганг Гётенинг “Темурнома”си, инглиз адиби Чарльз Саундерс
қаламига мансуб “Улуғ Темур” трагедияси, Абдулла Хотифнинг
“Темурнома” достони, француз тарихчиси Рене Груссеннинг “Саҳро
салтанати” сингари Европа адибларнинг асарлари буюк бобомизнинг жаҳон
тарихидаги ўрнини белгилаб беради. Истанбулдаги Баязид номли
кутубхонада Амир Темур мавзусида ёзилган ўттиздан ортиқ тарихий,
илмий, адабий китоблар сақланмоқда. Улар орасида қуйидаги тадқиқотлар
бор: Руи Гонзалес де Клавихонинг “Темурнинг Самарқанддаги саройига
саёҳат” (1403-1406), Пети де Ла Круанинг “Темурнинг тарихи” (1722),
Лянгленинг “Темурнинг сиёсий ва ҳарбий бошқаруви” (1787), Жан Пол
Рунинг “Соҳибқирон Темур” (1989) ва Флассон, Силвестрнинг асарлари
шулар жумласидандир.”
15
Шунингдек, арман тарихчиси Фома Мецопский
яратган асарларда ҳам Соҳибқирон ҳақида қимматли маълумотлар қайд
этилган. Бу китоблар орасида француз ва америкалик олимлар ёзган асарлар
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, америкалик шарқшунос олимлар
Беатрица Форбес Манзнинг “Темур давлатининг бошқарилиши ва
маъмурий тузилиши” (Кембриж, 1989) ва Жон Вудснинг “Темурийлар
сулоласи” (Блюмингон, 1990) китобларини хорижий темуршуносликнинг
15
Қаҳҳор Т. Амир Темур тўғрисида нодир роман // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1997. – 19
август.
15
сўнгги ютуқлари сифатида баҳолаш мумкин.”
16
Англиялик темуршунос
Ҳильда ўз ҳужжатли қиссасида Англияда Амир Темур ҳақидаги асарларга
қуйидагича баҳо беради: “Қиролича Елизаветанинг сарой шоири Кристофер
Марлоу XVI асрнинг 80-йилларида оқ шеър билан “Буюк Темур” драмасини
ёзди. Ўшандан бошлаб Оврупода буюк саркарданинг ҳаёти афсонага
айланди”.
17
Француз ёзувчиси, академик Марсель Брионнинг “Амир Темур” номли
романи ўтган асрнинг 50-йилларида дунё юзини кўрди. Роман муқаддимаси
шундай бошланади: “Буюк фотиҳнинг руҳияти (психологияси) ҳануз
баҳсталаб муаммолардан бири бўлиб, бу борада аниқ бир гап айтиш қийин.
Европалик ёхуд Осиёлик муаррихларнинг солномаларини ўрганар эканмиз,
кўз ўнгимизда Темурнинг бошқа фотиҳлар ва салтанатлар асосчиларидан
анча мураккаб, зиддиятларга тўла қиёфаси намоён бўлади”
18
. Ҳақиқатдан
ҳам, бу ўринда француз адиби Марсель Брион қайд этган куч-қудратга тўла,
ақл-заковат соҳиби Амир Темур руҳияти ва қилган амаллари, олиб борган
ички ва ташқи сиёсатини жорий кунда ҳам жаҳон ҳамжамияти қизиқиш
билан ўрганиб, унинг моҳиятидаги сир-синоат нимада эканини билишга
интилиб яшамоқдалар. XVI, XVII, XVIII асрлардаёқ Испания, Франция ва
Англияда Амир Темурга бағишланган илмий ва саҳна асарлари яратилди.
Уларнинг аксариятида Соҳибқирон номи эҳтиром ила, “гран Темурбек”,
яъни “буюк Темурбек” дея тилга олинади. Ўзбекистонда «Адабий дўстлик –
абадий дўстлик» деган чуқур маъноли тамойилга амал қилган ҳолда, жаҳон
адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр
этиш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратилмоқда
19
. Амир Темур ҳақида
ҳорижий давлатларда ва турли даврларда битилган асарларни ўрганиш
асносида шундай хулосага келиш мумкин. “Дунё тарихидан бохабар ҳар бир
16
Ҳамроева М.А. Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин (Амир Темур образининг насрий талқини) филология
ф.номзоди. дисс. –Термиз, 2008. 15-бет.
17
Ҳукҳем Ҳ. Етти иқлим султони: ҳужжатли-тарихий қисса. – Т.: Адолат,1999. 3-бет.
18
Марсель Брион. Амир Темур. –Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 2018. –Б.26.
19
Ш
авкат Мирзиёев «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб
қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқидан. 2018 йил.7
август.
16
зиёли буюк Соҳибқирон ҳақида асар яратишни орзу қилади. Бобокалонга
хос қомусий тафаккур, юксак инсоний фазилатлар, мислсиз саркардалик
салоҳияти ҳар бир соғлом фикрли инсонни ўзига ром қилади”
20
. Мана шу
иқтибосдан кўриш мумкинки, ҳар бир даврнинг ўз буюк ШАХСлари
бўлади, уни қизиқиш ва юксак муҳаббат билан ўрганиш муайян илмий,
ижодий, тарихий, маънавий эҳтиёжнинг юзага келганини англатади.
“Адабиётшунослик” луғатида: “Эпопея” (юн.epopia, яъни epos – ҳикоя
ва poieo – яратмоқ, ижод қилмоқ) – ҳажман йирик асосга умумхалқ
аҳамиятга молик проблематика қўйилган эпик асар. Эпопеянинг илк
намуналари сифатида қаҳрамонлик эпоси кўрсатилади. Кейинроқ ўрта
асрлар ва уларга тақлид тарзида дунёга келган эпопеялар ёзма адабиётда
ҳам қарор топди. (Вергилий. “Энеида”; Тассо. “Озод қилинган қуш
Иреусалим”;
Вольтер.
“Генриада”).
Бадиий
насрнинг,
хусусан,
романчиликнинг тараққий этиши баробарида, миллат ҳаётининг муҳим
тарихий босқичини қаламга олиб, умумхалқ аҳамиятга молик муаммоларни
бадиий идрок этишга қаратилган роман-эпопеялар пайдо бўлди”
21
Дарҳақиқат,
Do'stlaringiz bilan baham: |