Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланиши



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланиши 
устувор йўналишларига мослиги. 
Тадқиқот республика фан ва 
технологиялари ривожланишининг “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни 
маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни 
шакллантириш” устувор йўналиши доирасида амалга оширилган. 
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. 
Жаҳон адабий жараёнида 
тетралогиянинг юзага келиши инглиз, француз ва рус адабиётида кўзга 
ташланади. Бироқ ушбу жанрни яхлит олиб ўрганиш ХХ асрнинг 30-40 
йилларида бошланди. Европа адабиётининг энг гуллаб-яшнаган даврида 
тетралогияни ўрганиш оммавий тус олган бир пайтда ўзбек насрида ҳали бу 
жанрнинг юзага келиши кузатилмаган эди
2
. Лекин шуни алоҳида қайд этиш 
лозимки, ўзбек адабиётшунослигида эпопеяга хос, умумхалқ муаммолари ва 
тарихини ёритувчи ҳажман йирик асар бўлган тарихий романларимизни 
тадқиқ этувчи талайгина ишлар мавжуд. Булар орасида Ойбек, Иззат 
Султон, М.Қўшжонов, С.Мирвалиевларнинг махсус тадқиқотлари
3
, таниқли 
олимларимиздан А.Каттабеков, Н.Шодиевларнинг докторлик ишлари
4
эпопеяга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган тарихий 
романларимизнинг турли илмий назарий муаммоларини ўрганишга 
бағишланган тадқиқотлар сифатида адабиётшунослигига муҳим ҳисса 
бўлиб қўшилган. Истиқлол даври насрида тарихий романчилигимиз ҳақида 
бир қатор тадқиқотлар яратилди. Хусусан, И.Самандаров, А.Эргашев, 
О.Искандарова, З.Раҳимов, Ш.Исаева, А.Носиров, Ғ.Муродовларнинг 
2
Карамацких Н. Поэтика тетралогии М.Алданова «Мыслитель» (мотивный аспект) АКД. Тюмень, 2009. 
С.3.
3
Ойбек. Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли. Асарлар тўплами.10 томлик, IX том. Тошкент, 1974. Б.347; 
И.Султон. Ҳаёт, адабиёт ва маҳорат. Асарлар. Тўрт томлик, иккинчи том. Тошкент,1972.Б.302; Қўшжонов 
М. Ўзбек романчилигининг ривожланиш босқичлари ва жанр хусусиятлари.- “Адабий турлар ва 
жанрлар”(тарихи ва назариясига оид) номли китоб. Уч жилдлик. 1 жилд. Тошкент, 1991. Б.401; 
Мирвалиев. С. Ўзбек романи.Тошкент, 1969.Б.265.
4
Каттабеков А. Художественное воплошение личности и исторической эпохи в современной узбекской 
прозе. Тошкент, 1985. 213 с; Шодиев Н. Идейно художественной своеобразие современной эпической 
прозы в литературах средней Азии и Казахстана. Москва, 1985. 341с.



диссертацияларида
5
тарихий романлар сюжет композициясида ривоятнинг , 
тарихийлик, характер руҳиятининг тасвири, ижоднинг муҳим поэтик 
хусусиятлари тадқиқ этилган. 
Ёзувчи Муҳаммад Алининг тарихий тетралогия яратишдаги маҳорати 
асар воқеаларининг бир-бирига боғланиш занжирини қай даражада туза 
олишидаги изланишларини баён қилган. Шунингдек, “Она тарих камоли”, 
“Халқ яратган даҳо”, “Соҳибқирон фарзандлари”, “Амир Темур чамани”, 
“Буюк обида”, “Одамийликнинг буюк тимсоли”, “Қутлуғ хонадоннинг улуғ 
соҳиби” “Амир Темур ҳақида сўз”
6
каби мақолаларидан ҳам тадқиқотнинг 
мазмун моҳиятини очиб беришда фойдаланилди. 
Муҳаммад Алининг мазкур эпопеяси яратилгач, у ҳақда жуда кўплаб 
илмий кузатишлар юзага келди. Булар орасида адабий танқиднинг деярли 
барча жанрларини ўзида жамлаган “Улуғ салтанат васфи”
7
номли тўплам 
ўзининг илмий аҳамияти билан ажралиб туради. Тўпламдан жой олган 
Матёқуб Қўшжонов, Бегали Қосимов, Бахтиёр Назаров, Акмал Саидов, 
Пиримқул Қодиров, Убайдулла Уватов, Дамин Тўраев, Исломжон Ёқубов, 
Нусратулло Жумахўжа каби таниқли адабиётшуносларнинг мақолаларида 
тарихий воқеликнинг бадиий талқини, мазкур тетралогияни яратишдаги 
адиб изланишлари, хусусан, “Соҳибқироннинг ташрифи” ҳикояси, икки 
жилддан иборат “Сарбадорлар” романи мазкур роман эпопеянинг юзага 
келишида хамиртуруш-бичим ролини ўйнагани, темурийзодалар ҳаёти ва 
фаолиятини яратишдаги адибнинг бадиий кашфиётлари таҳлил этилади. 
5
Самандаров И. Историзм узбекских исторических романов. АКД.-Тошкент,1992 Б.49; Эргашев А.С. 
Ривоят ва унинг бадиий асар сюжет-композицион тузилишдаги . (А.Мухторнинг “Чинор” ва О.Ёқубовнинг 
“Кўҳна дунё” романи поэтикаси. НДА, Тошкент, 2000, Б.22; Исаева Ш.Б. Ўзбек тарихий романларида 
характер руҳиятини тасвирлаш усуллари. НДА.- Тошкент, 2001, Б.24; Насиров А.Н. Одил Ёқубов 
романлари поэтикаси. ДДА. Самарқанд, 2018.)Б.55; Муродов Ғ. Тарихий роман: муштараклик ва ўзига 
хосликлар ўйғунлиги муаммолари. ДДА. Тошкент, 2018. – Б.56.
6
Муҳаммад Али. Амир Темур ҳақида сўз.// “Central Asia monitoring” журнали, 1996.-№3; Муҳаммад Али. 
Она тарих камоли.// “Халқ сўзи” газетаси, 1997 йил, 9-апрел; Муҳаммад Али. Халқ яратган даҳо.// “Инсон 
ва қонун” газетаси, 2003 йил, 9-апрел; Муҳаммад Али. Соҳибқирон фарзандлари.// “Тошкент оқшоми” 
газетаси, 2003-йил, 9-апрел; Муҳаммад Али. Амир Темур чамани. Эссе.// “Халқ сўзи” газетаси, 2004 йил, 
11-12 март; Муҳаммад Али. Буюк обида.// “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2005 йил, 11-март; 
Муҳаммад Али. Одамийликнинг буюк тимсоли.// “Инсон ва қонун” газетаси, 2005 йил, 5-апрел; Муҳаммад 
Али. Қутлуғ хонадоннинг буюк соҳиби.// “Тошкент оқшоми” газетаси, 2005 йил, 8-апрел.
7
“Улуғ салтанат васфи”. Тошкент: Mashhur Press, 2017. – 352 б



Адабиётшунос Дамин Тўраевнинг “Ўзбек тетралогияси”
8
номли китобида 
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман эпопеяси тарихий-қиёсий метод 
асосида ўрганилиб, асосий эътибор тарихийлик ва хронотоп тасвири 
таҳлилига қаратилади.
Жорий адабиётшуносликда Амир Темур ва темурийлар образини наср 
ва 
драматургиядаги 
бадиий 
талқинини 
ўрганишга 
бағишланган 
тадқиқотлар
9
нинг юзага келганлиги ҳам эътиборга моликдир. Юқоридаги 
тадқиқотларда объектимиздаги “Улуғ салтанат” роман эпопеяси мисолида 
ўзбек насрида тарихий тетралогиянинг генезиси ва такомиллашуви, бадиий 
ғоя, бадиийликни таъминловчи омиллар, характер талқини каби поэтик 
масалалар махсус ўрганилган эмас.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish