Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


қўнғирот, қипчоқ, манғит, қангли, найман, туркман



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

қўнғирот, қипчоқ, манғит, қангли, найман, туркман
уруғлари тили 
истеъмолда, яъни мулоқот шаклларидан бири бўлганлиги, улар қуйи 
Амударё дельтасида ўтроқ яшаганлар. Чунки ёзувчи бугунги кун адабий 
тилида истеъмолда бўлган сўзлар билан Амир Темур давридаги адабий тил 
– туркий (ўзбек) тилини олиб киришга ҳаракат қилган. Биз бошқа масала 
хусусида сўз юритишни лозим топдик. Жумладан, Хоразм диалекти (ўғуз 
лаҳжаси) бироз мураккаб лексик бирликлардан иборат бўлган. Айнан 
бугунги кунда истеъмолдаги ўғуз лаҳжаси билан ниҳоятда жиддий 
тафовутланган. Фақатгина XVII асрдан кейингина бирмунча бугунги 
шевага бироз яқинлашган. Ёзувчи сўз қўллаш принциплари (шева 
нормалари)ни тўғри қўллай олмаган. Натижада лаҳжада намоён бўлган 
сўзлар қолипга мос тушмаган. Масалан: хоразмликлар 
гўштни
– гўш, 
яхшини
– мазали, 
геракмийни
– гаракмийди тарзида талаффуз қилишади. 
Шунингдек, Хонзода хоним ва Оққиз ўртасида кечган ўзаро суҳбатни ҳам 
тамомила шевада акс эттирса бўларди, бироқ ёзувчи бундай йўл тутмайди. 
Бу эса маълум маънода бадиийликнинг юксак бўлишига монеълик қилган. 
Бинобарин, “тарихий шахс образининг роман учун шарт бўлмай қолиши 
жанр турларининг ўсиши ва ички имкониятларининг кенгайиши билан ҳам 
боғлиқ. Тарихий романнинг тасвир диапазони кенгайгани сайин у ўз ичидан 
мустақил турларни ажратиб чиқмоқда. ...аниқ ҳужжатлар асосида битилган 
тарихий 
романлар 
тарихий-хроникал, 
тарихий-тадқиқот, 
тарихий-
публицистик, роман-эссе, сиёсий роман каби ички турларга бўлиниб 
кетмоқдаки, булар ичида роман-биография ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб, 
тарихий буюк шахслар ҳаёти ва фаолиятини жонлантириш тарихий 
романнинг худди мана шу тури зиммасига тушмоқда”
83
. Бу бир томондан 
83
Каттабеков А. Тарихий роман хусусида баҳслар. –Т.: Turon-Iqbol, 2011. –Б. 285.


77 
тўғри мулоҳаза. Демак, тарихий тетралогияда ҳам мавжуд ҳаётий-тарихий 
фактларни бадиий бўёқдорликда беришда – шева фақат восита бўлибгина 
қолмай, ўша давр руҳини акс эттиришига хизмат қилиши тайин. Негаки, 
ёзувчи тарихий факт ва маълумотларни саралайди, таҳлиллайди, бадиий 
бўёқдорлик беради, қайта ишлайди, ижодий тафаккурида бойитади. 
Хулоса қилганда, Тарихий шароит тақозоси натижасида бадиий нутқ 
шакллари тетралогияда кўп қатламли сюжетни намоён қилишга замин 
ҳозирлаган. Ф.Достоевский ижодидан илҳомланган ёзувчи Муҳаммад Али 
ижодий кредосида полифоник талқин ранг-баранглиги ҳаётий ҳақиқатга 
монанд тасвир компаративизмни юзага чиқаради. Натижада, бадиий нутқ 
такомилида монолог ва диалог, полилогдан ибтидоланган нутқий 
барқарорлик ёзувчи ижодий тафаккурини ташувчисигина эмас, уни ранг-
баранглаштирадиган таҳлил усули сифатида ҳам юзага чиқади.
Маълумки, ёзувчи сюжет яратишда тарихий ҳақиқатнинг илк асосини 
Соҳибқироннинг “Тузуклар”, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, 
Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” сингари асарлардан топгани сир 
эмас. Мавжуд тарихий фактлар жаҳон адабиёти дурдоналарида ҳам ўз 
муҳрини қолдирган. Собиқ иттифоқ даврида тарихнинг бузиб талқин 
қилиниши аждодларимизнинг ҳақиқий эътиқодли, иймонли, мард, 
олижаноб, авлиё ва донишманд бўлганликларидан замондошларимиз 
хабарсиз эди. Мана шу ҳақиқатни поэтик жиҳатдан ишонарли, қизиқарли 
ҳамда ўқимишли қилиб етказишни Муҳаммад Али уддасидан чиқа олган. 
Салкам икки минг саҳифалик бадиият дурдонаси ёзувчининг йигирма 
йиллик ижодий фаолияти, ҳаётий тажрибасининг маҳсулидир. Шундай 
экан, иккинчи ва учинчи китобларда сюжет яратиш, ва унинг муҳим 
компонентларини жойлаштиришда ёзувчи анчайин меҳнат қилганлигини 
эътироф этиш жоиз. Тарихий тетралогияда бадиий нутқ шакллари 
ҳодисасини ўрни-ўрнида қўллай олган. Характерлараро конфликт 


78 
бўладими, ижтимоий-психологик конфликт шаклими барча элементлар асар 
тўқималарида яхлитлик касб этган.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish