Хотира
хронотопи.
Тарихий
тетралогияда
воқелик
ичида
Соҳибқироннинг чуқур ўзига хос мушоҳада, мунозара, мулоҳазаси ўтмишни
хотирлаш тарзида намоён бўлади. Яъни Соҳибқироннинг кўрган-
кечирганлари, заҳматларининг асл сабаблари очилади. Оддий бир кузатув
Амир Темур табиатидаги ўзгаришларга сабабкорлигини ҳам теран
таҳлиллайди:
“Амир Темур чап томонда хандақ яққол кўриниб турадиган безатилган
супага қараб юрди ва катта соябон соясидаги тахтга ўтирди. Хаёлида бир
лаҳза ўтган кунлар жонланди. Худога шукур, қарийб ўттиз йилдирки, Турон
салтанатида бир найзанинг шувуллаб учган овозини кимса эшитмайди,
отлар майдонларини чангитиб елмайди, уруш наъралари янграмайди.
Қаерлардадир, балки, жанг ҳайқириқлари осмонларни тутиб ётгандир, аммо
Турон юртида ҳамма жойда қурилиш ишлари тинмайди. Соҳибқироннинг
Оллоҳдан тилагани ҳам шу эди-да ўзи.
Мана, кейинги икки йил ичида Ясси шаҳрида Шайх Аҳмад Яссавий
мозори устида иморати олий – мақбара тикланди. Кешда муҳташам
Оқсаройда ишлар тўхтагани йўқ. Келаётиб барини назардан ўтказди. Уста
Хоразмий билан гаплашди... Ҳа, Оқсарой дунёда ўхшаши йўқ бир бемисл
сарой бўлмоқдаки, таърифлаш мушкул. Унга боқиб, фақат томоша айламоқ,
Оллоҳ бандасининг қўли чиндан-да гул эканига такрор-такрор иймон
келтирмоқ мумкин, холос”
111
.
Ушбу лавҳада Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзоқ ўтмишлари-ю,
келажак хусусида бошламоқчи бўлган эзгу ишларини бир махражда
ифодалаш, яъни хотираларидаги ажиб бир қониқиш ҳиссини кўрсатиш
асосий планга чиқарилади. Ёзувчи ўз мулоҳазасини қаҳрамон нутқини
111
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Тошкент.: Шарқ, 2013. –Б.25.
110
тасдиқлаш негизида ойдинлаштиради. Бевосита Соҳибқирон қалбидаги
осойишталикни
“Худога шукур, қарийб ўттиз йилдирки, Турон
салтанатида бир найзанинг шувуллаб учган овозини кимса эшитмайди,
отлар майдонларини чангитиб елмайди, уруш наъралари янграмайди
112
”
қабилидаги ёзувчи иқрори худди асар лейтмотивини бир нуқтада жамлай
олганлигини кўрсатади. Амир Соҳибқироннинг ўз ишидан, тақдиридан
қониқиш ҳисси ягона Аллоҳ таолонинг рози-ризочилиги билан
бўлаётганини кўрсатиш хотира хронотопини тақозо қилади. Инсон
хотирасида олдиндан рўй берган залварли мушоҳада, йиллар ўтиб ёки
унутилади, ёки қайта жонланади. Бу Амир Темур зеҳнияти, хотирасининг
нақадар тиниқлигини, истаклару ниятларининг Аллоҳ томонидан вожиб
бўлаётганлигини такрор-такрор ёзувчи нуқтаи назари тадқиқ саҳнига олиб
чиқади. Одатда, инсон ўз умри фаолиятида топишлар-у йўқотишлар,
хатолар-у шошилишлар унга ҳаёт аталмиш сирли жумбоқни тажриба
тариқасида ўрганишга даъват қилади. Амир Соҳибқирон фаолиятида
тажриба
ва
кенгаш
бирлиги
салтанат
мустаҳкамлигини янада
мукаммаллашувига замин яратади. Ёзувчи айнан хотира хронотопи орқали,
вақтнинг олий неъмат эканлигини, ҳар бир ҳаракат муваффақиятга
етаклашини, қилинаётган зафар ва музаффарият адолат нуқтаи назаридан
содир этилаётгани, ягона Аллоҳ таоло хоҳиши, иродаси билан рўй
бераётганини қайта идрок қилганлигида янада ёрқин тасвирларда намоён
бўлади. Бир қарашда, ёзувчи олам ва одам муаммоларини ҳал қилиш
борасида фикр юритишга шошилмайди. Вақт номли олий ҳакам елкасига
юклайди. Айниқса, эслаш, хотиралар, мушоҳада юритиш, мулоҳазага
чорлаш Амир Соҳибқирон руҳиятидаги юксалишларни ҳам юзага чиқаради.
Хронотоп муаммоси билан жиддий тадқиқот олиб борган М.М.Бахтин
бадиий асарда рўй бераётган воқелик, аввало, инсон образи билан боғлиқ
ҳолда эканлигини алоҳида мантиқий асослайди. “Анъанавий хронотопда
бадиий макон ва замон бир даврга тааллуқли бўлиб, вақт хронологик
112
Кўрсатилган манба. –Б.108.
111
тартибда тасвирланади, табиийки, сюжет ҳаракати билан жой (макон)
тасвири ўзгариб ёки қайталаниб боради. Воқеалар маълум бир вақт оқимида
кечади. Тўғри, бундай хронотопда матн бадиий концепцияси, сюжет
талабига кўра муайян эпизодларда бошқа (олдинги ёки кейинги) даврга
“кўчиш” мумкин бўлади. Бундай эҳтиёж туғилган пайтда муаллиф
“ретроспектив” ёки “қолиплаш” усулидан фойдаланади. Йигирманчи
асрнинг 20–60-йилларида юзага келган аксарият ўзбек романларида
анъанавий хронотоп истифода этилган”
113
. Тўғри таъкидланганидек,
Муҳаммад Али тарихий тетралогияда анъанавий хронотоп шаклидан
унумли фойдаланган. Бир қарашда анъанага эргашиш яхши, аммо ҳозирги
ўзбек насрида талқин ва тасвирда мураккаб ифодалаш усулига эргашиш
кўзга ташланмоқда (А.Дилмурод “Ранг ва меҳвар”, А.Аъзам “Рўё ёхуд
Ғулистонга сафар”, Х.Дўстмуҳаммад “Донишманд Сизиф”, И.Султон
“Озод”). Мазкур асарларда бадиий замон ва макон масаласи ўқувчиларга
рамзий-мажозий, фалсафий-эстетик мушоҳада залвари мураккаб тарзда
тақдим қилинмоқда. Муҳаммад Али тарихий ҳақиқатни замон ва макон
ўлчови негизида борлиқни бадиий инкишоф қилиш томонидан ўзига хос
анъанавий шаклни танлаганлигини кўришимиз мумкин.
Тетралогиянинг жуда кўп ўринларида замон асосий мавқеда турса-да,
воқелик рўй бераётган ҳудуд (макон)нинг ҳам ўзига хос бадиий функцияси
мавжуд. Йўл ва сафар мотивида характерлараро зиддиятларнинг онг остида
рўй бераётган узил-кесил ўзгаришлари, туш ва хотира узвийлиги,
Самарқанд хаёлида яшаши Амир Соҳибқирон, Жаҳонгир Мирзо, Умаршайх
Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳрух Мирзолар тийнати негизида қайта
идрокланади. Натижада, Самарқанд марказий ўринда воқеликни бир-бирига
боғлайдиган мустаҳкам алоқа майдони (макон)ига айланади. Ахий Жаббор
ва Жаҳонгир Мирзонинг ўзаро мулоқотлари иккиламчи сюжет линияларини
бир-бирига мантиқий боғлашга хизмат қилганлигида кўринади:
113
Назаров Ў. Бадиий хронотопнинг ўзига хослиги.//
www.birsafda.uz
2009. №5.
112
“Ахий Жаббор хаёлга чўмди. Нималарни гапирсин? Унинг жўн, одми
ҳаёти олийнасаб шаҳзодани қизиқтирармикин? Саргузаштларини гапирса,
тинглашга арзирмикин? Сўйлайдиган ҳикояси ғаройиб чиқиши, Жаҳонгир
Мирзони овунтира олиши лозим.
Хўш, ҳаётидаги энг қизиқ нарса нима ўзи? Энг қизиқ ва арзирли
нарса... Саргардонлик, Марғилонда ахийлар жамоаси, Самарқандда Тун
салтанати, сарбадорлар, тағин саргардонлик, сарсонлик... Хотираларни
титкилай бошлаган Ахий Жабборнинг бирдан ранги зириллагандай бўлди,
кўзлари намланди. Самарқанд сарбадорлари подшоси Абу Бакр
Калавийнинг қизи Жаҳон бика унинг эсига тушган эди! Жаҳон бика!..
Йигитнинг қизга бўлган муҳаббати йиллар ўтиб, ажабо, сўниш ўрнига
тобора аланга оларди. Бу муҳаббат Ахий Жаббор қалбининг, умрининг энг
буюк сарвари, бойлиги... Жаҳонгир Мирзога шу ҳақда сўйласинмикин?
Ахир муҳаббат, унинг қиссаси, у ҳар кўнгилга ошнодир, даводир,
малҳамдир... Шаҳзодамга маъқул келармикин?”
114
Келтирилган мисолда ёзувчи шахсий мулоҳазалари Жаҳонгир Мирзо ва
Ахий Жабборнинг ўзаро дўстона ришталарининг бошланиш нуқтаси
сифатида тасвирланади. Асарнинг олтинчи боби биринчи китобдаги энг
муҳим характерли нуқталардан бири саналади. Чунки шу нуқтадан
Жаҳонгир Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хонимга бўлган самимий
ва пок муҳаббатига етакловчи хаёлдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |