Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

 
 


129 
УМУМИЙ ХУЛОСА 
Янги ўзбек насри бадиий такомилида тарихий мавзуни ёритиш, ўз 
вақтида қора бўёқларда акс эттирилган нотўғри маълумотларни қайта 
идроклаш истиқлол даврида ўзгача ифода шаклларида янада жонланди. 
Қисқа фурсат ичида тарихий шахсларга ҳурмат кўрсатилиб, уларнинг пок 
руҳларини шод этиш мақсадида миллий истиқлол мафкурасининг асосий 
йўналишларидан бири – тарихий ҳақиқатни асослаш бўлди. Биз ўтган 
йиллар мундарижасига зимдан назар ташлар эканмиз, ҳар бир яратилган 
бадиий полотно йиллар ўтиши билан қадри ошиб, янада тиниқлашиб 
боришининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ўзбекистоннинг ҳаётбахш асарлари ўсиб 
келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида камол топишида, тарихда 
яшаб ўтган аждод-у боболаримизнинг, олимлар-у уламоларнинг, шоирлар-у 
санъаткорларнинг, муаррихлар-у авлиёларнинг гўзал ва ибратли ҳаётидан 
ўрнак, ибрат олиб яшашга ўргатиш муҳимлиги бугунги кунда долзарб бўлиб 
бормоқда. Ана шу жиҳатдан, Буюк Турон юртида “Темурийлар давлати”га 
асос солган Соҳибқирон Амир Темурни билмай, унинг шахсиятини қалбан 
танимай келажакни бунёд қилиш қийин.
Муҳаммад Али қаламига мансуб ўн беш йиллик ижодий меҳнат 
маҳсули саналмиш “Улуғ салтанат” тарихий тетралогияси юқоридаги фикр-
мулоҳазаларимизни тўлақонли асослайди. Олиб борган илмий-назарий 
изланишларимиз натижаси сифатида ҳар учала боб ва фасллардаги 
мулоҳазаларимизни умумлаштириб “Улуғ салтанат” тарихий тетралогияси 
хусусида қуйидаги хулосага келинди: 
1. Жаҳон ва рус адабиётида тетралогия генезиси турли даврларда ҳар 
хил кўринишда намоён бўлгани кузатилди. Бироқ, ўзбек адабиётида 
тарихий тетралогиянинг юзага келиши Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқ. 
2. Тарихий тетралогия яратишдаги поэтик маҳоратни янада ривож 
топишига қаҳрамонлик эпослари муайян даражада калит вазифасини 
ўтагани шубҳасиз. 


130 
3. Рус адабиётида тарихий тетралогиянинг хронологик тартибда 
воқеланиб, барча қаҳрамонлари бир марказда уюшади. Муҳаммад Али ҳам 
Соҳибқирон 
тимсолида 
кучли 
давлатчилик 
сиёсатининг 
изчил 
мустаҳкамланиб боришини барча воқеликнинг марказий ўринга олиб 
чиқишида кузатиш мумкин. Натижада, Соҳибқирон фарзандларининг 
ижтимоий-сиёсий иродаси, матонати ёрқин бўёқларда очиб берилади.
4. Тарихий тетралогия ҳам жанр ички канонларига таяниб, бир ғоя, бир 
воқелик, бир мақсад тарзида умумийлик касб этиб, Амир Темур ҳақидаги 
ушбу асар том маънода “Улуғ салтанат”га айланганини кўрсатиш учун 
ёзувчи асардаги ҳар бир характерни қайта идрок этишида намоён бўлади. 
Роман-эпопеянинг энг муҳим қирраларидан бири ҳам ёзувчи ижодий 
изланишининг такомиллашиб, сайқалланиб бораётганини асослайди. 
5. Жаҳонгир Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хоним ишқида 
ёнишлари, унинг васлида изтироб чекиш лаҳзалари, тетралогияда муҳаббат 
тасвири, ишқ таърифлари монологик, диалогик нутқни юзага келтирган 
ҳамда шеърий парчалар Мирзонинг хос ясовули ўнбоши Ахий Жаббор 
тилидан ирод қилиниши асар тўқималарида муайян мантиқий изчилликни 
намоён қилган. Асардаги энг характерли жиҳатлардан бири ҳам Жаҳонгир 
Мирзо ва Хонзода хонимнинг турмуш қуриш йўлидаги Соҳибқироннинг 
оқилона иш тутиши, узоқни кўзлаб қилинган сайъ-ҳаракатлар авлодлар 
олдида юксак масъулиятни талаб қилади. 
6. Мураккаб сюжетли тарихий асарларнинг асосий жиҳатлардан бири 
воқеликнинг намоён бўлиш тартиби, тузилиши, яъни фабула билан 
чамбарчас боғлиқ бўлади. Фабула асар сюжетини ҳам, композицияни ҳам 
ягона эстетик мезонда бирлаштира оладиган муҳим компонентлардан бири. 
Тарихий-хроникал сюжетли асарларда ёзувчи нуқтаи назаридан холи 
бўлмаган, қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатларида бўй кўрсатган воқелик 
ғоянинг пухта яхлитлашувига замин яратади. Муҳаммад Али ҳар бир 
воқеликни мураккаб сюжетлилик тарзида тасвирлаш йўлидан боради. Унда 
бобма боб ифодаланаётган воқелик негизида ижодий ният ва тарихий 


131 
ҳақиқат параллел тарзда ёрқин бўёқларда юзага чиқа бошлайди. 7. Характер 
табиатидан келиб чиққан ҳолда, асар қаҳрамони мустақил онг ва тафаккур 
тарзига эга бўлади. Ёзувчи бадиий воқеликни ҳикоя қилиш баробарида уни 
таҳлил қилади, саралайди ёки аксинча, тасвирлаш йўсинида характер 
моҳиятида очиб беради. Тетралогияда парда орқасида иштирок этувчи 
хилма-хил овозлар борки, улар сюжет вақтини яхлит ва маром билан 
ифодалашга хизмат қилишни таъминлаган. 
8. 
Тетралогияда 
мактуб 
поэтик 
бутунликни 
таъминловчи 
унсур(усул)лардан бири бўлиб, ёзувчи сюжет воқеаларини тезлаштириш, 
характерларни 
ёрқинроқ 
тарзда 
ифодалаш, 
шунингдек, 
кейинги 
тафсилотлар(замон ва макон)га ҳам ойдинлик киритиб боради. Адиб асар 
қаҳрамонларидаги руҳий ўзгаришлар, дорулсалтанатнинг мустаҳкам 
пойдевори бўлган ота тақдиридаги саркашликлар, диний уламолари 
мурожаатлари замиридаги жамият хавотирларини маҳорат билан 
тўлдиришга ҳаракат қилган. 
9. Бадиий замон ва маконда кечувчи воқеалар силсиласида адиб кеча-
бугун-эртага тарзида иш кўради. Унда вақтнинг ўзгарувчан аҳамиятга 
эгалиги, шароит тақозоси ҳамда давр руҳи уйғунлиги поэтик жиҳатдан 
жиддий ишланганлиги билан аҳамиятлидир. Замон категорияси турли хил 
композицион унсурлар негизида қайта идрок қилинган ҳамда адабий-
эстетик жиҳатдан маълум вазифаларни бажаришга қаратилганлиги билан 
аҳамиятга эга. 
10. Макон категорияси боб ва қисмлараро бирлаштирувчи унсурлардан 
бири бўлиб, сюжет вақтида рўй бераётган ҳудуд, чегара, кайфият, ҳолат, 
мимика, псхологик вазият, шароит сингари инсон онги ва онгдан 
ташқаридаги фавқулодда бурилишларни юзага чиқарувчи асосий 
компонентлардан бири эканлиги ойдинлашади. 
11. Амир Темур ва унинг ҳарб юришлари, Самарқанд ҳамда унинг 
ичкарисидаги вазиятлар таранглиги, ўғил ва невараларнинг ҳокимиятга 


132 
чанқоқлиги маълум замон ва маконда рўй бераётган воқеалар занжирига 
бориб туташувини ёзувчи теран илғай олган. 
Хулоса шуки, “Улуғ салтанат”нинг энг характерли жиҳати, ҳар бир 
асар архитектоникаси поэтик бутунликда намоён бўлган. Тўғри, айрим 
лавҳаларни ҳисобга олмаганда, адиб ўз олдига қўйган мақсадига тўлақонли 
эришган. Бироқ шундай бўлса-да, асар вақт ўтиши билан таҳрирга эҳтиёж 
сезиши мумкин. Асар ёзиб тугалланди, уни таҳлил-у тадқиқ қилиш янги 
адабиётшунослик олдида турган муҳим жиҳатлардан бири эканлиги ҳали 
йиллар давомида ўз ечимини топиши муқаррар. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish