124
ёзилажак китобнинг нафи хосу омга баробар тегмоғи лозим, англашиларли
чиқмоғи даркор... Амир Темурнинг худди алломалар сингари фикр
юритиши, теран мулоҳазалар қилиши ҳайратланарли эди муаррих назарида
қаршисида
Турон султони эмас, қатор тарих солномаларини битиб қўйган
қалами ўткир мусанниф (арабча – тузувчи, муаллиф) турарди гўё. “Ҳа,
мутафаккир ақл-идроки хазинасидан фавқулодда фикр инжулари сочилмоғи
табиий. Хушбўй ҳид мушкдан келса, ёруғлик ўн тўрт кечалик тўлин ойдан
таралса, не ажаб? – ўйлади Низомиддин Шомий ичида...”
125
Ушбу лавҳадан маълум бўладики, саркарда Амир Темурга манзур
бўладиган китоб ёзишни Низомиддин Шомий ҳам қалбидан ўтказган.
Ортиқча тавозе ва лутфни унчалик хуш кўрмайдиган салтанат ҳомийси
олдида туриш, Амир Темурга ўз кўнглини тушунтириш жуда мушкул
вазифа эди. Бу вазифани Низомиддин Шомий ўз асарида юксак маҳорат
билан уддалай олади. Асар воқелигида йўл хронотопининг тутган ўрни
шундан иборатки бу ҳақда қуйидаги жиҳатларни санаб ўтиш жоиз деб,
ҳисоблаймиз:
1) Тарихий тетралогиянинг ҳар бир жузвида воқелик баёни йиллар
силсиласида рўй беради;
2) Сюжет ва композиция қисмларини бир-бирига мантиқан боғлашда
мазкур хронотоп қўл келади;
3) Амир Темур шахсиятидаги улуғворлик ҳамда кечиримлилик – хотира,
мушоҳада, мулоҳаза, эслаш, қўмсаш сингари инсон онг ости туйғуларида
(кўпроқ сафарда) яна қайта жонланади;
4) Бадиий нутқнинг кўламдор кўриниши йўл хронотопини янада
мукаммаллашувига етаклайди;
5) Қаҳрамоннинг психологик таранг вазиятда қолиши, дўст-у душман
муносабатининг ойдинлашувига замин яратади;
125
Муҳаммад Али. Шоҳрух Мирзо. –Т: Шарқ, 2013. –Б.193.
125
6) Киритма ҳикоятлар, ривоятлар, мактублар, туш ҳамда онг ости
сезгилари асар қаҳрамонларининг мақсадларини намоён этувчи эстетик
категория тарзида намоён бўлади;
7) Ёзувчи идеали – Соҳибқирон табиатидаги босиқлик, вазминлик,
мардлик ҳамда метин ироданинг мустаҳкамлигини ҳам талқинлараро
уйғунлашувига фалсафий-эстетик маъно юклайди.
Умуман олганда, бадиий замон категорияси ва ифода усули масаласи
ёзувчи ижодий дунёсининг ёрқин бўёқларда акс этган кўринишида намоён
бўлади. Бадиий замоннинг муҳим унсурлари, учрашув, хотира, туш, мактуб,
йўл кўринишида бадиий ифодаси асар концепциясида янада жонли ҳамда
образли юзага чиққан. Чунки адиб айнан шу тамойилда қаҳрамонлар ўй-
хаёлларидаги, хотираларидаги, орзу-умидларидаги
ботиний хислатларини
англашга эришади. Уларни саралайди, қайта таҳлил қилади, кашф қилади,
яратади. Хилма-хил ифода усуллари қоришиб кетган матн таркибида
бадиий замон ҳамда маконнинг янгича полифоник усули кўзга ташланади.
Бир қарашда жуда оддийдек туюлган хронологик сюжет линиялари
ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Ўтмиш ва
келажак орасида яшовчи
бугуннинг қоим бўлиши адиб дунёқарашида шаклланган адабий
стреотипларнинг мукаммал кўринишига олиб келади. Тўғри, одатда, ёзувчи
бадиий асар ёзаркан, уни ҳар қандай камчиликлардан холи дея тасаввур
қилиш мумкин эмас. Чунончи, бадиий шакл ҳамиша таҳрир ва талқинни
талаб қилади. Амир Темур ва Сароймулкхоним орасидаги мусаффо
осмондек беғубор муҳаббат тасвирида “ортиқча” лавҳалар мавжуддек.
Ёзувчи мана шу жиҳатларни таҳрирлаб, қайта ишлаши лозим, деган фикрга
келдик. Баъзан бир воқелик изидан – иккинчи воқелик (“нақорат”)да адиб
зўриқишга учрайди. Айнан ушбу қусурлар
поэтик ифодани англашда
қийинчилик туғдиради. Яъни, вақт орасида содир бўлган воқелик аниқ факт
негизида очиб берилмаса, сюжет қисмлари бирикувида муайян
камчиликларни юзага келтиради. Зеро, жуда йирик даврни бир асар
таркибида акс эттириш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Зотан,
126
бу машаққатли муаммони ечимига ўз вақтида уддасидан чиқилди.
Муҳаммад Али марказлашган темурийлар даври ҳаётини
бадиий асар
бағрида қайта кашф этади, уни ўз ижодий нияти асосида яратди. Бадиий
хронотопнинг асар композициясидаги мавқеи ҳам йиллар давомида ижодий
ният такомилида сайқалланиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: