бўрттириб
” тасвирлаган нуқталар ҳам мавжуд. Айнан ҳиссий-
эстетик маром негизида замон тартиботлари юзага чиқади. Ифодани сиқиқ
бир ҳолга келтириш мумкин эмас. Унинг дарду ҳасратини юракдан сезган
ёзувчи инсон ботиний оламини маконга кўчиради. Тирикликнинг
маънисини уққан қалбларгина кучли иродага эга бўлади. Бу мантиқ
асарнинг то бошланишидан охирги нуқталаригача бир-бирига уланиб
117
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Биринчи китоб. Т.: Шарқ, 2003. –Б.67.
116
боради. Яъни, кучли босим остида шахс табиати синиши, ироданинг
мўртлиги кўзланган режаларнинг барбод бўлишига олиб келади. Амир
Темур ана шу жиҳати билан атрофда хушёрликни ҳаёт амолига
айлантиради. Гўзал ва диёнатли авлиёларнинг дуоларини олишни ҳаёт
шиорига айлантирган закий зотнинг иши ҳам кейин юришиб, салтанат
ҳудудлари маконий кенгликларга ёйила боради. Муҳаммад Али ана шу
жиҳатни кўрсатишни, яъни “Улуғ салтанат”нинг заминида нима мустаҳкам
эканлигини кўрсатиш эди.
Мактуб – эпопеяда ўзига хос воқеликни ривожлантирувчи,
аниқлаштирувчи, поэтик бутунликни таъминловчи эстетик категория
вазифасини ўтайди. Унда қаҳрамон интеллекти намойиши билан мавжуд
воқелик тагзамиридаги мақсад муддао ҳозир бўлади. Бу биринчидан,
иккинчидан ёзувчи фантазияси ҳосиласи ўлароқ қаҳрамонлар руҳиятини
очиб берувчи воситалардан бири эканлиги ойдинлашади. Асарда биринчи
мактуб билан охирги мактуб оралиғида муайян замон ва макон
силсилаларида кечадиган ғоят катта давр тафовути мавжуд. Илк мактуб
билан интиҳодаги мактуб замирида кунлар, ойлар, йиллар, даврлар
жамулжами бўй кўрсатган. Асарда келтирилган мактубларнинг аксарияти
Самарқанд ва унинг ичкарисида содир бўлаётган воқеликни Амир Темурга
тўғри ва ишонарли етказиш ҳамда 3, 5, 7 йиллик юришларда нималар қилиш
лозимлиги ҳақидаги бежирим мактублар эди. Тетралогиянинг тўртинчи
жилдидаги Амир Соҳибқирон вафотидан кейинги Ахий Жаббор ва Шоҳрух
Мирзо ўртасидаги кечган қисқа суҳбат негизида Халил Султоннинг унга
мактуб йўллаши салтанат ишларини худди отаси каби тартибли давом
эттириш лозимлиги ҳақида сўз бормоқда эди:
“Мусибат-у надоматлардан асло қадди букилмоғон метин қўрғонимиз
падари бузруквор Оллоҳ раҳматига етишдилар... Донишманд оталар ўзлари
бизлардан ажралиб (яъни вафот этиб) кетсалар ҳам, бизларни
бирлаштириб кетишларига назар қил. Бу кун сен менга ҳам биродар, ҳам
фарзанд мақомида аълодан аълороқ, жондан ширинроқ, кўз нуридан
117
азизроқдурсен. Неники хоҳиш этсанг – хазинами, мамлакатми, аскарми –
барини муҳайё қилгумиздур, зеро орамизни жондай жигарлик ришталари,
туғишғонлик иплари маҳкам боғлаб турибдур. Ёшимнинг улуғлиги, одамни
одамдан ажрата олиш, раиятга қандоқ назар солишнинг нозик сирларини
яхшироқ билишим сенга маълум. Энди сен атрофга бағоят зийраклик
юзасидан қараб биз томонга йўл тутгил, ки бирга нени маъқул топсак,
иноқ-иттифоқликда шунга амал қилайлик”
118
.
Бинобарин, ушбу мактуб ҳам эпопея лейтмотивини янада бойитиб,
муаллиф илгари сурган илк (ғоя, асос)га ўзаро пайвандланади. Муҳаммад
Али айнан мана шундай йўл тутиши Низомиддин Шомий қаламига мансуб
“Зафарнома” асарига уйғун равишда иш тутади. Тўғри, бироз тўқима, бироз
воқеликни янада жозибадор кўрсатилгани билан муаллиф ўз позициясини
тўлақонли намоён қилишга эришган. Азал-азалдан эпосларда мактублар
ўзига хос бадиий хронотоп вазифасини бажариб келган. “Алпомиш”
сингари қаҳрамонлик достонларида ҳам бу ҳол муайян асар координатасини
тўлдирувчи эстетик категория сифатида муҳим роль ўйнаган.
А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида ҳам айнан мактуб Отабекни дор
тагидан омон қолишида эстетик вазифа бажара олган. Демак, Муҳаммад
Али ҳам мана шу ижодий усул йўриқномасига амал қилиб, асар воқелигини
замон ва маконда кечувчи жараёнларни тўғри ташкил қилишида мазкур
жанрга жиддий ишлов ҳамда эътибор бергани бежиз эмас!
Соҳибқирон салтанатида ҳарб юришлари, иқтисодий-маданий,
маърифий-ижтимоий жабҳалардаги жараёнлар – мулоқот шаклида намоён
бўлган. Жумладан, Соҳибқирон Амир Темур ҳаётнинг энг чигал дамларида-
ю, ҳарб юришлари тасвирида мактубдан бениҳоя кенг ва хўп фойдалана
олган. Бугунги кунда эса ахборотлашган жамиятда бунинг ўрнини ахборот
технологиялари бажармоқда. Хўш, Соҳибқирон даврида мактуб
марказлашган давлатни бошқаришнинг оптимистик дастурлашган моҳияти
118
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Тошкент, Шарқ, 2013. –Б.482.
118
илгари сурилган бўлса, бугунги кунга келиб, у рақамли иқтисодиётнинг
ажралмас узвига айланди. Бадиий асарнинг сюжет ва композициясини
мувофиқлаштирувчи ёрдамчи унсурлардан бири мактубдир. Мактуб энг
қадимдан халқ оғзаки ижодида, фольклор асарларидан бошлаб намоён
бўлган бадиий унсурлардан бири саналади. Тарихий-ижтимоий шароит
тақозоси билан ёзма адабиётнинг турли жанрларида битилган асарларда
ушбу жанр (ифода қилиш шакли) тадрижий ривожланиш босқичларини
босиб ўтди. Мактублар тарихий асарларда ўзига хос тарзда (вақт, замон,
макон) намоён бўлишини ҳисобга олсак, масала моҳияти янада
ойдинлашади. Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» асарида воқеалар
тизмасини бир-бирига улашда, Соҳибқирон дорулсалтанатининг мустаҳкам
пойдевори қад ростлашда мактубнинг роли беқиёс эканлигини унутмаслик
лозим. Мир Саййид Бараканинг Амир Темурга салтанатни бошқаришда
суяниши лозим бўлган 12 қатлам ҳақидаги қимматли маълумотлар
келтирилган мактуби, Шайх Зайниддин Таёбодийнинг Амир Темурга
“Рости-русти”-(Куч адолатда) дея битилган узук ҳадя этгач, амир эсда
сақлаши лозим бўлган тўрт хислат ва иллат ҳақидага мактуби асар
сюжетини безаб турибди. Ёзувчи тарихий ҳақиқатни кайта ишларкан, унга
поэтик жозиба бахш этиш мақсадида вазият ва шароит тақозоси ўлароқ
мактубнинг турли хил усулларидан унумли фойдаланади. Бу биринчи
жиҳати. Иккинчи жиҳати шундан иборатки, мактубни эгаси қай мақсадда,
қай йўсинда битишига қараб уни икки хил даражада ажратиб ўрганиш
лозим. У характер (руҳий ҳолати) қирраларини, муаллиф қаҳрамонларининг
ижтимоий аҳволи, муҳаббати, соғинчи, безовталиги, нима қилиши
лозимлиги хусусида реал ахборот беришга мўлжалланганлиги билан
алоҳида аҳамият касб этади. «Ижодкор эпик тур жанрларида мактуб
жанридан фойдаланар экан, бунда «хат жанри орқали мурожаат қилишда
муаллифнинг руҳий кечинмаларини чин қалбдан зўр куч билан изҳор қилиш
имконияти туғилади. Шунинг учун ҳам баъзан ёзувчи эпик асарлар
композициясини мактуб асосига қурса, баъзида эса асар таркибида
119
қаҳрамонларнинг бир-бирига ёзишма мактубларини асарга илова
қилади»
119
. Дарҳақиқат, Европа адабий хатида мактуб алоҳида жанр
сифатида
қадрлидир.
Бизда
бунинг
шеърий,
насрий
йўсинда
битилганларини ҳам учратиш мумкин.
Ёзувчи «Улуғ салтанат» тетралогиясида мактубнинг кўпроқ ижтимоий-
сиёсий шаклига мурожаат қилган. Унда Соҳибқирон Амир Темурнинг
юришлари, Самарқанд ва унда рўй бераётган ўзгаришлар, фарзанд
тарбиясида Сароймулкхонимга маслаҳатлар, қилиниши лозим бўлган ишлар
хусусида мулоҳазалар ёритилади. Тарихий фактларни саралаб, танлаб, бу
хусусда бадиий бўёқдорлик билан жозибадор қилиб мактуб ёзиш ҳам бир
санъатдир. Ёзувчи воқеликни баён қиларкан, худди ўзидек қилиб тасвирлаш
ҳам маҳоратни талаб қилади. Адиб бунинг уддасидан ҳам чиқа олган.
Тетралогиянинг учинчи китоби «Мироншоҳ Мирзо» деб номланган. Унда
Амир Темурнинг Боязид Йилдирим билан кечган жангу жадаллари, Султон
Барқуқнинг ҳимояга муҳтожлиги шундоқ акс эттирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |